close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Фирқа, оқим, тариқатлар

Фирқа, оқим, тариқатлар (57)

Пайшанба, Март 07 2024

Ат-такфир вал-ҳижра(Ат-такфир вал-ҳижра - [араб. - куфрда айблаш ва ҳижрат].): 1971 йилда Шукрий Мустафо (1942-1978) томонидан Мисрда ташкил топган бу оқимнинг асосий ғояси бутун бир жамоаларни, ҳатто давлатларни имонсизликда (исломдан қайтишда) қоралашдан иборат бўлиб, шу асосда бу давлатларга зулм, куч ишлатиш маъқулланган. Шукрий Мустафо ва унинг сафдошлари Миср жамияти ислом қарашларига тўғри келмаслиги ва бундай давлатдан кетиш керак деган хулосага келганлар. Бу хулосадан кейин 1973 йилда «такфирчилар» Мисрнинг кам аҳолили тоғолди ҳудудига кўчиб кетганлар.

Душанба, Янв 15 2024

Яқинда ўтган мақоламизда биз 1990-йилларда Саудия Арабистонида АҚШ қўшинларини киритиш тўғрисидаги қарорига жавобан пайдо бўлган ижтимоий норозилик ҳаракати – Ислом уйғониш ҳаракати (шунингдек, "Саҳва" номи билан ҳам танилган) ҳақида ёзган эдик.

Якшанба, Дек 24 2023

Қодёния фирқаси залолатга кетган фирқалардан ҳисобланади. Кўпчилик уларни билмаганлари боисидан мусулмон, деб ўйлайди. Аслида, ундай эмас. Хўш қодёнийлик нима ўзи? Қодёнийлик 1900 м. санада баъзи мустамлакачи давлатлар режаси ила Ҳиндистон ярим оролида юзага келган бир ҳаракатдир. Бу ҳаракатни юзага чиқаришдан асосий мақсад, Исломдаги фарзлардан бири бўлмиш жиҳодни йўққа чиқариш бўлган.

Шанба, Дек 23 2023

Хусийлар (хоусийлар, хутийлар, арабча: الحوثيون‎) ёки Ансоруллоҳ, Ансор Аллоҳ (араб. أنصار الله), Яманда фаолият юритувчи шиа-зайдийларнинг (жарудийларнинг) ҳарбийлаштирилган гуруҳидир. 2004 йилда Яман ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон кўтариб, мамлакат жанубидаги баъзи ҳудудларни аста-секин ўз назоратига олди. Хусийлар 2011 йилда Ямандаги инқилобда қатнашган, натижада президент Али Абдулла Солиҳ истеъфога чиққан.

Сешанба, Нояб 07 2023

Ҳизбуллоҳ (Ҳизбуллоҳ - [араб. Аллоҳнинг партияси].) Мазкур ташкилот диний-сиёсий ғоялар чатишмаси асосида вужудга келган ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-террористик ташкилотлардан бири саналади. Аслида шиалик йўналишидаги ҳарбийлашган ҳамда исломий давлат, яъни шариат асосидаги сиёсий тузумни қуришни ўзига мақсад қилиб олган сиёсий партиядир.

Сешанба, Сен 26 2023

«Муржиа» сузи имондан амални кейинга қўювчи деган маънони англатади. Демак, ибодат каби амалларнинг қабул булишида имон шарт эмас, имон келтириб калима айтган кишига амал шарт эмас. Бу ақида Аҳли Сунна вал-Жамоа эътиқодига зид булиб, имонсиз ҳолда қилинган ибодат ва савобли ишлар бефойда эканига қарши бўлган бузуқ ақидадир.

Душанба, Сен 25 2023

Сунгги йилларда суннийликдаги Нақшбандия ва бошқа шу каби тариқатларни аҳоли орасида сохта шайхлар, эшонлар томонидан бузиб, тарғиб қилинаётгани кузатилмокда. Баъзи сохта тарикатчилар томонидан тасаввуфнинг мазмуни бузиб, унинг таълимоти, шариат аҳкомлари ва ижтимоий хаётдан узоклашган ҳолда талқин этилмокда. Исломда бирор-бир шайхга мурид булиш ҳеч кимга фарз қилинмаган. Тариқатчиларнинг «Пири йулнинг - пири шайтон», деган хато даъвоси ҳеч қандай шаръий далилга эга эмас. Кур-курона маҳси-калиш кийиб юриш ва замонавий либосдаги фукароларга нисбатан кибрли муносабатда булиш, пухта диний ва дунёвий илм олишга интилмаслик исломда риёкорлик ҳисобланади.

Душанба, Авг 08 2022

Савол: Бизнинг тарафларда бир тариқат шайхи бор. У ўз муридлари руҳини тарбиялашда баъзилари билан бирга ухлаш, оғушига олиш ва лабидан ўпиш ила тушида ҳам, ўнгида ҳам Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрадиган бўлишларини кафолат беради. Мана шу йўл тўғрими?

Душанба, Июл 11 2022

Сохта сўфийлик (ёки ботил тасаввуф) - бу диний таълимотнинг умумлаштирилган номи бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва сўфийлар авлиёлар деб ҳисоблайдиган шахсларларга нисбатан ҳаддан ташқари эътибор ҳисобланади. Жоҳил сўфийлик издошлари- жоҳил сўфийлар ўзларини Исломга мансуб деб ҳисоблайдилар.

Якшанба, Июн 26 2022

Аннотация: Мақола Туркиядаги энг консерватив мусулмон жамоаларидан бири – «Исмоил оға» жамоатининг диний, сиёсий ва институционал хусусиятларини аниқлашга қаратилган. Бу жамоа ўзининг сўфийлик хусусиятига қарамай, замонавий жамоатларга хос бўлган бир қатор хусусиятлар: интернет орқали ишлаш, жамоат ташкилотлари ташкил этиш билан бошқалар билан ажралиб туради. Ўз-ўзини ташкил этишнинг анъанавий сўфий шаклига бўлган давомий талаб контекстида замонавийлик муаммоларига жавоб берадиган Исмоил оға замонавий жамиятга мослаштирилган тариқат феноменидир.

Пайшанба, Апр 14 2022

Ҳазрати Баҳоуддийн Нақшбандий тарийқати ҳақида ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг фикрларини билмоқчи эдим. Шунингдек, зикр, руҳий мақомлар, латоифлар хусусида ҳам тушунтириш берсангиз.

Чоршанба, Дек 22 2021

Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қиёматга қадар бу умматнинг етмиш уч тоифага ажралиб кетиши, уларнинг бари жаҳаннамий бўлиб, фақат биргина жамоа нажот топиши ҳақида хабар бериб кетганлари саҳиҳ тўпламларда ўз тасдиғини топган.

Жума, Апр 09 2021

Мотуридийлик - каломдаги оқим, Абу Мансур Мотуридий асос солган. 9 аср охири — 10 асрда Мовароуннаҳрда турли ақидавий оқимларнинг ақидаларига қарши жавоб тарзида вужудга келган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase