close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Баҳоийя

Бу ҳаракат аввал-бошда "Бобия" номи билан иш бошлаган, кейинроқ эса, Баҳоийя номини олган. Ҳаракат 1844 м. санадан бошланган. Мазкур ҳаракатга 1829 м. санада Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий асос солган. У ўзини Боб, яъни, ҳамма нарсанинг эшиги, деб номлаган. Бу ҳодиса 1844 м. санада рўй берган. Мирзо Али Муҳаммад Ризо, яъни, Боб вафот этгунча, бу ҳаракат Бобийя номи билан аталган. Унинг вафотидан кейин ҳаракатда Мирзо Ҳусайн Али бошчилик қила бошлади. У ўзига "Баҳо" деган лақаб берди. Шу сабабдан ҳаракат ҳам баҳоийя деб атала бошланди. "Баҳо лақабини олган Мирзо Ҳусайн Али бир китоб ёзди ва унга "ал-Ақдас" деб ном берди. Китобда ушбу янги диннинг асосий эътиқодлари баён қилинган. Баҳо 1892 м. санада вафот этди.

Бу ҳаракат аввал-бошда "Бобия" номи билан иш бошлаган, кейинроқ эса, Баҳоийя номини олган. Ҳаракат 1844 м. санадан бошланган. Мазкур ҳаракатга 1829 м. санада Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий асос солган. У ўзини Боб, яъни, ҳамма нарсанинг эшиги, деб номлаган. Бу ҳодиса 1844 м. санада рўй берган. Мирзо Али Муҳаммад Ризо, яъни, Боб вафот этгунча, бу ҳаракат Бобийя номи билан аталган. Унинг вафотидан кейин ҳаракатда Мирзо Ҳусайн Али бошчилик қила бошлади. У ўзига "Баҳо" деган лақаб берди. Шу сабабдан ҳаракат ҳам баҳоийя деб атала бошланди. "Баҳо лақабини олган Мирзо Ҳусайн Али бир китоб ёзди ва унга "ал-Ақдас" деб ном берди. Китобда ушбу янги диннинг асосий эътиқодлари баён қилинган. Баҳо 1892 м. санада вафот этди.
Баҳоийянинг асосчиси Мирзо Али Муҳаммад Ризо ШЕрозий, яъни, Боб ва унинг халифаси Мирзо Ҳусайн Али Баҳодан ташқари бир-иккита кўзга кўринган арбоблари бор. Улардан бири - Қурратулайн исмли аёл киши. Тарихчиларимизнинг айтишларича, эридан қочиб кетган бу аёлтурли номуносиб ишларни қилиб юрган. Кейинроқ ўзини илоҳийлаштириб кўрсатишга ҳаракат қилган. 1260 ҳ. санада Дашт шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда, Ислом шариати бекор қилинди, деб эълон қилган. Бундай ишлардан кейин Қурратулайн Эрон шоҳининг фармони ила ўша йили ўлдирилган.
Баҳоийларнинг яна бир кўзга кўринган арбобининг исми Яҳъё Алидир. У Баҳонинг, яъни, Мирзо Ҳусайн Алининг укаси эди. Бобнинг вафотидан сўнг акаси Мирзо Ҳусйн Али билан унинг ўрнини талашган, яъни, ҳаракатга раҳбар бўлишга интилган. Кейин ўзи алоҳида ажралиб чиққан. Унинг "ал-Алвоҳ" номли китоби ҳам бор. Кейинроқ Яҳъё Али ва унинг шериклари ўлдирилган.
Энди баҳоийларнинг баъзи ақийдаларига бир назар солайлик. Шунда уларнинг кимлиги яна ҳам равшан бўлади:

- баҳоийларнинг ақийдаси бўйича, Боб, яъни, Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий ўз климаси ила барча нарсани яратган. Демак, улар Бобни худо деб эътиқод қиладилар. Шунингдек, уларнинг ақийдаси бўйича Боб, яъни, Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий ҳамма нарсанинг бошланиши ҳисобланади;
- баҳоийлар "Ҳусул ва иттиҳод" деб аталган машҳур нотўғри ақийдага ҳам ишонадилар. Бу ақийда бўйича, Аллоҳнинг руҳи борлиқдаги барча мавжудодларга тушуди ва улар билан бирлашиб, ягона бирликни ташкил этади;
- баҳоийлар, таноасух ақийдасига ҳам ишонадилар, яъни, руҳларнинг кўчиб юриши, бир ўлган кишининг руҳи янги туғилган гўдакка ёки бошқа бирор нарсага кўчиб ўтишига ҳам ишонадилар. Уларнинг эътиқоди бўйича - бу дунё абадий. Савоб ёки иқоб руҳларгагина бўлади;
- баҳоийлар ўн тўққиз сонини муқаддас сон, деб эътиқод қилишади. Уларнинг ҳисоби бўйича, бир йил ўн тўққиз ой, бир ой ўн тўққиз кун, бир кун ўн тўққиз соат ва ҳакозо;
- уларнинг эътиқоди бўйича, Ҳиндистон, Хитой ва Форсда ўтган Будда, Конфушиюс, Брахма, Зардўшт каби шахслар пайғамбар саналадилар;
- баҳоийлар яҳудий ва насронийларга ўхшаб Ийсони (а.с.) хочга осиб ўлдирилган, деб эътиқод қилишади;
- улар Қуръони Каримни ўз мазҳабларига мослаб, ботиний шарҳлайдилар;
- баҳоийлар пайғамбарларнинг мўъжизаларига, фаришта ва жинларга ҳамда жаннат ва дўзахга ишонмайдилар. Улар аёлларга ҳижоб ҳаром, дейишади. Мутъа никоҳи, яъни, ҳаққини бериб маълум вақтга аёлни никоҳлаб олиш ҳалол, аёллар ва молу мулк ўртада бўлиши керак, дейишади;
- баҳоийлар Бобнинг дини Муҳаммаднинг (с.а.в.) шариатларини бекор қилувчидир, дейишади;
- улар қиёматни Баҳонинг, яъни, Мирзо Ҳусайн Алининг қайта пайдо бўлиши, деб шарҳ қиладилар. Баҳоийларнинг қибласи Шерозда бўлиб, Боб, яъни, Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий туғилган уйдир;
- баҳоийлар Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарларнинг охиргиси эканликларини инкор қиладилар. Уларнинг даъвосича, ваҳий доим тушиб туриши керак. Улар Қуръони Каримга қарши бир неча китоблар чиқаришган.

Юқорида зикр қилинган эътиқодларидан кўриниб турибдики, баҳоийлар турли қадимий, бузуқ дин ва мазҳаблардан фойдаланиб, янги бир дин пайдо қилишга ҳаракат қилганлар.
Аммо уларнинг бу ҳаракатлари Ислом оламида қаттиқ қаршиликка учраган. Уларнинг ақийда ва фикрлари кенг мусулмонлар оммасига таъсир қила олмаган. Уламолар халққа ҳақиқатни етказишган. Баҳоийя ҳақида ёзилган мақолалар, чиқарилган фатволврдан ташқари, кўплаб китоблар ҳам нашр қилинган. Жумладан, кўзга кўринган уламолардан Абул Аъло Мавдудий, Муҳйиддин Хатиб, Али Мансур ва бошқалар ҳам китоблар ёзишган. Ҳозирда баҳоийлар Эрон, Ироқ, Сурия, Ливан ва Фаластинда бор. Бошқа мамлакатларга ҳам жойлашаишган.
Қадимда Эрондан қочиб ўтган баҳоийлар Туркманистонда бир ибодат хонани қуришган экан, аммо у кейинчалик бузилиб кетган.
Кейинги пайтда баҳоийларнинг даъватчилари турли жойларда пайдо бўлишди. Русиянинг баъзи шаҳарларида расмий рўйхатдан ҳам ўтишган. Туркманистон ва Самарқандда ҳам шундай ҳаракатлар бор.
Бишкекка кенгроқ жойлашиб, хийла тарафдорлар ҳам орттиришган. Баъзи ёшларни ўзларининг чет элдаги марказларига олиб кетишди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase