close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Боко ҳарам

Боко ҳарам: Нигериялик радикал ислом ташкилоти. 2002 йилдан бери маълум. Боко ҳарам ташкилотига Муҳаммад Юсуф Майдугури шаҳрида асос солган. Ташкилотнинг асосий мақсади бутун Нигерияда ғарбона ҳаёт тарзига барҳам бериб, шариатни ўрнатишдан иборат. Ташкилот томонидан 2009 йил июлида Шимолий Нигерияда (ўчоғи Баучи штати) христиан черковларига ва полиция маҳкамасига ҳужум қилишни уюштирилган.

Боко ҳарам: Нигериялик радикал ислом ташкилоти. 2002 йилдан бери маълум. Боко ҳарам ташкилотига Муҳаммад Юсуф Майдугури шаҳрида асос солган. Ташкилотнинг асосий мақсади бутун Нигерияда ғарбона ҳаёт тарзига барҳам бериб, шариатни ўрнатишдан иборат. Ташкилот томонидан 2009 йил июлида Шимолий Нигерияда (ўчоғи Баучи штати) христиан черковларига ва полиция маҳкамасига ҳужум қилишни уюштирилган.
Мазкур гуруқнинг расмий номи - Жамаату аҳли сунна ли-иддаъ даъвати вал-жиҳод(Жамаату аҳли сунна ли-иддаъ даъвати вал-жиҳод - Бу гуруҳнинг номи араб тилидан олинган бўлиб, Пайғамбар (с.а.в.) таълимоти ва жиҳодни тарқатувчиларга тегишли жамоа маъносини англатади.) бўлиб, Боко ҳарам(Боко ҳарам - Боко ҳарам хауса тилидан «ғарб таълими тақиқланган» ёки «ғарб таълими - ҳаром» деб таржима қилинади. Боко сўзининг илк маъноси «ёлғон» бўлган, бироқ кейинчалик унинг семантикаси ўзгариб, «ғарб таълими» деган маънога эга бўлган.) номини Майдугури шаҳар аҳолиси номидан ўзлаштириб олганлар. У ерда гуруҳнинг ҳарбий
1 Жамаату аҳли сунна ли-иддаъ даъвати вал-жиҳод - Бу гуруҳнинг номи араб тилидан олинган бўлиб, Пайғамбар (с.а.в.) таълимоти ва жиҳодни тарқатувчиларга тегишли жамоа маъносини англатади.
2 Боко ҳарам - Боко ҳарам хауса тилидан «ғарб таълими тақиқланган» ёки «ғарб таълими - ҳаром» деб таржима қилинади. Боко сўзининг илк маъноси «ёлғон» бўлган, бироқ кейинчалик унинг семантикаси ўзгариб, «ғарб таълими» деган маънога эга бўлган.
базаси жойлашган. Боко ҳарам ғарб таълими ва маданияти, ҳарб илм-фанига қаршилик билдиради. Гуруҳ аъзолари фикрига кўра ғарб қадриятлари билан боғлиқ ҳар бир нарса ман этилиши лозим, хусусан сайловларда қатнашиш, шим ва кўйлак кийиш, дунёвий таълим. Боко ҳарам наздида Нигерия ҳукумати ғарб мафкураси таъсирида «айниган», улар «бузилган», шунинг учун улар «кофирлар»га айланган. Мамлакат Президенти ҳам фақат формал жиҳатдан мусулмондир. Шу боис, уни тахтдан ағдариш ва мамлакатни шариат қонунлари асосида бошқаришни тиклаш даркор.
2009 йилда ташкилот раҳбари Муҳаммад Юсуф ўзининг БиБиСига берган интервьюсида ғарб таълими таркибидаги баъзи ғоялар, масалан, табиатда сувнинг айланиш қонуни, дарвинизм, ер куррасининг юмалоқлиги каби таълимотлар исломга батамом зид эканлигини гапириб ўтган.
Юсуф масжид ва мактабни ўз ичига олган диний мажмуа қурдиради. Улардан мақсад болаларга диний билим беришдан иборат. 2004 йил Муҳаммад Юсуф Йоба шататидаги Каннама шаҳар ёнидаги ноҳияга ўз тарафдорлари билан ўрнашади ва у ерда «Афғонистон» деб номланган база барпо этадилар. Кейинчалик улар маҳаллий полицияга ҳужум қилган.
Муҳаммад Юсуф 2009 йил 26 июлда Нигерия шимолида шариат қонунлари асосида бошқариладиган ислом давлатини қуриш учун исён қилишга ҳаракат қилиб кўради. Бу воқеадан сўнг 29 июлда полиция томонидан гуруҳнинг Майдугури базаси ишғол қилинади. Муҳаммад Юсуф полиция томонидан ҳибсга олинади ва бир оз вақт ўтгач, номаълум шароитда вафот этади.
Мазкур ташкилот томонидан бир неча террористик актлар амалга оширилган. Хусусан:

- 2010 йил 7 сентябрда Боко ҳарамнинг 50 яқин тарафдорлари Баучи шаҳридаги қамоқхонага ҳужум уюштирганлар. Бу вақтда бу ердаги маҳбуслар экстримистик ғалаёнчилар эдилар. 759 та маҳбуслардан 721 таси озод этилган. Кейинчалик 127 та маҳбус ўз ихтиёрига кўра қамоқхонага қайтган.
- 2010 йил 7 октябрда Халқ-демократик партияси раҳбари Аванна Нагла отиб ўлдирилган.
- 2010 йил 24 декабрда Жос ва Майдугури шаҳарларидаги черковларда қатор портлашлар ва хужумлар уюштирилган. Натижада30 га яқин киши ҳалок бўлган. Таъкидланган хунрезликларни Жос шаҳридаги воқеа учун қасос деб Боко ҳарам ўз бўйнига олган.
- 2010 йил 31 декабрда Абужа ҳарбий казармасида бомба портилатилган.
- 2011 йил 14 мартда Боко ҳарамни танқид қилганликда машҳур бўлган диний мусулмон арбоби Иброҳим Аҳмед Абдулла Болори Майдугури шаҳрида отиб ўлдирилган.
- 2011 йил 29 майда Баучи шаҳридаги ҳарбий казарма портлатилган.
- 2011 йил 16 июнда Абужа шаҳридаги полиция штаб квартирасида «шаҳид» ўзини портлатиб юборган.
- 2011 йил 27 июнда Майдугури шаҳри пивахонасига Боко ҳарам жангарилари ҳужум уюштирган.
- 2011 йил 11 июнда Майдугури шаҳрида Боко ҳарам жангарилари томонидан 40 га яқин киши ўлдирилган, қолган аҳоли қочишга мажбур бўлган.
- 2011 йил 12 августда Майдугури шаҳрида мусулмонларнинг диний арбоби Лиман Бана отиб ўлдирилган.
- 2011 йил 26 августда «шаҳид» миналаштирилган автомобил ёрамида БМТнинг Абужа шаҳридаги штаб квартирасини портлатишга ҳаракат қилган.
- 2011 йил 4 ва 5 ноябрда Даматуру шаҳрида бир неча портловчи ускуналар ишга туширилган. Кейинроқ эса Боко ҳарам жангарилари христианлар истиқомат қилаётган ноҳияларга ҳужум уюштирганлар. Шунингдек, ҳужум полиция ва ҳарбийларга ҳам бўлган. Умумлаштириб олганда 150 га яқин киши ҳалок бўлган. Мана шундай актлар юзлаб ташкил қилинган ва амалга оширилган.
- 2012 йил 20 июнда Даматуру шаҳрига ҳужум уюштирилган.

Нигерия ҳукумати 2011 йил 31 июлда ташкилот билан музокара олиб бориш зарурлигини эълон қилди. Президент Гудлак Жонатан ўз фармойиши билан 7 кишидан иборат музокара комитети тузди. Комитеттаркибига мудофаа вазири, меҳнат вазирлари киритилди. 2011 йил 15 августда мазкур комитет хавфсизлиги таъминланган Барно штатида секта билан бўлиб ўтадиган музокара ҳисоботини тайёрладилар. Музокара сентябрь ойида бошланди. Воситачи ролида ҳуқуқ ҳимоячиси Шеху Сани хизмат қилди. Музокарани Нигерия тарафидан собиқ президент Олусегун Обасанжо олиб борди. Музокара жараёнида секта томонидан тайинланган шахснинг навбатдаги учрашувдан кейин ўлдирилиши томонлар мулоқотининг бузилишига олиб келди.
Нигерия президенти Гудлак Жонатан 2012 йил январда Боко ҳарамга ўз талабларини аниқлаштиришни ва яна қайта музокара бошлашни таклиф этди. 2012 йил 28 январда Боко ҳарам вакили Абу Кака, Боко ҳарам музокарага фақат Нигерия ҳукуматини тиз чўктирилгандан сўнг киришади, деб эълон қилди. Бироқ 14 мартда Боко ҳарам ҳукумат билан музокара олиб боришга розилик билдирди ва воситачи сифатида Нигерия олий шариат кенгаши раиси Шейх Аҳмад Даттининг номзодини кўрсатди. Лекин 19 мартда музокара бўлмаслиги маълум бўлди.
Мутахассисларнинг фикрича, XX асрнинг 80-йилларида Нигериянинг бир неча шаҳарларида тартибсизликларни вужудга келтирган Боко ҳарам ва Ян Тацине радикал секталари ғоявий тузилиши жиҳатидан бир-бирига ўхшайди. Боко ҳарам ташкилотининг аъзоларидан бири Абдурашид Абубакар ўз вақтида Афғонистонда 3 ойлик махсус ҳарбий тайёргарликни ўтаганлигини тан олади. Унинг таъкидлашича, уни Афғонистонга Муҳаммад Юсуфнинг шахсан ўзи жўнатган.
2010 йил 3 февралда ал-Қоида ислом эътиқодидаги мағриб мамлакатлари, хусусан Нигерияда мусулмонларга уларнинг ҳукуматга қарши курашида моддий ёрдам беришга тайёрлигини эълон қилган. Нигерия ҳукуматининг маълумотларига қараганда, Абужа шаҳридаги БМТнинг штаб квартирасида содир этилган портлашни ал-Қоида томонидан қўллаб-қувватланган Сомали шаҳридаги ал-Шабаб лагерида махсус тайёргарлик кўрган шахс амалга оширган.
2011 йилниг августида Картер Хэм, АҚШ қуролли кучларининг Африкадаги қўмондони, Боко ҳарамнинг ал-Қоида филиаллари билан алоқаси борлигини эътироф этади. Мазкур фикр бошқа сиёсий раҳбарлар томонидан ҳам эътироф этилади. 2011 йилниг ноябрь ойида Боко ҳарам ташкилотининг вакили Абу Кука ўз интервьюсида ал-Қоида билан Харам ўртасида алоқалар борлиги ҳақида гапирган. Бироқ айнан қайси жабҳада алоқа ўрнатилганига тўхталиб ўтмаган.
Нигерия газеталаридан бири раҳбари Алхажи Белло Дамагумага нисбатан Боко ҳарам ташкилотини моддий қўллаб-қувваталашда айбланган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Терговнинг тахминига кўра, 2002 йили ал-Қоиданинг Судан тармоғи томонидан сектанинг фаолиятини моддий таъминлаш мақсадида 300 минг доллар маблағ юборилган. Барно штатининг сенатори Али Ндуме ташкилотни моддий таъминлашдаги иштироки учун қўлга олинган.
Африка қитъасидаги мана шундай диний-экстремистик гуруҳларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ижтмиоий-сиёсий ҳаётга чуқур ва беписанд аралашуви оқибатида қитъадаги нотинч нуқталар кўпайган. Иккинчидан, қитъадаги турли гуруҳларнинг ал-Қоида билан алоқалари уларнингтеррористик ва экстремистик гуруҳлар эканлигини тасдиқлайди ҳамда диний-экстремистик таълимотларнинг трансмиллий характерда эканлиги, уларнинг бутун дунёни ўз бузғунчилик тўрига тортганлигини исботлайди.

Айдарбек Тулеповнинг
"Ислом ва ақидапараст оқимлар" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Сўфийликнинг ҳақиқати Нурчилар »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase