close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сохта тариқатчилар

Сунгги йилларда суннийликдаги Нақшбандия ва бошқа шу каби тариқатларни аҳоли орасида сохта шайхлар, эшонлар томонидан бузиб, тарғиб қилинаётгани кузатилмокда. Баъзи сохта тарикатчилар томонидан тасаввуфнинг мазмуни бузиб, унинг таълимоти, шариат аҳкомлари ва ижтимоий хаётдан узоклашган ҳолда талқин этилмокда. Исломда бирор-бир шайхга мурид булиш ҳеч кимга фарз қилинмаган. Тариқатчиларнинг «Пири йулнинг - пири шайтон», деган хато даъвоси ҳеч қандай шаръий далилга эга эмас. Кур-курона маҳси-калиш кийиб юриш ва замонавий либосдаги фукароларга нисбатан кибрли муносабатда булиш, пухта диний ва дунёвий илм олишга интилмаслик исломда риёкорлик ҳисобланади.

Сунгги йилларда суннийликдаги Нақшбандия ва бошқа шу каби тариқатларни аҳоли орасида сохта шайхлар, эшонлар томонидан бузиб, тарғиб қилинаётгани кузатилмокда. Баъзи сохта тарикатчилар томонидан тасаввуфнинг мазмуни бузиб, унинг таълимоти, шариат аҳкомлари ва ижтимоий хаётдан узоклашган ҳолда талқин этилмокда. Исломда бирор-бир шайхга мурид булиш ҳеч кимга фарз қилинмаган. Тариқатчиларнинг «Пири йулнинг - пири шайтон», деган хато даъвоси ҳеч қандай шаръий далилга эга эмас. Кур-курона маҳси-калиш кийиб юриш ва замонавий либосдаги фукароларга нисбатан кибрли муносабатда булиш, пухта диний ва дунёвий илм олишга интилмаслик исломда риёкорлик ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, аксарият ҳолларда шариат талабларининг нотуғри талқин килиниши, анъанавий ислом тамойилларига карама-карши булган қоидалар ишлаб чиқилиши ва тариқат тарафдори булмаганларга нисбатан камситиш аҳоли ўртасида норозиликлар келиб чиқишига сабаб булмоқда. Бугунги кунда тариқатчиларнинг фаоллиги асосан Андижон, Фаргона, Самарданд ва Сурхондарё вилоятларида кузатилмодда.
Суфийликни даъво дилаётган шахслар оиласини ойлаб маблағсиз, болаларини тарбиясиз қолдирган ҳолда «пири»нинг хизматини қилиб юриши ва бировнинг эҳсони билан кун кечириши ижтимоий иллат булиб, ислом таълимотига зиддир. Шунингдек, сохта тариқатчилар жамоаси аъзоларининг ясама тишли имом
оркасидан намоз уқимаслиги, намоздан кейин Куръон тиловатини макрух, кўлни ювгандан кейин артиш мумкин эмас, чап кўл билан синдирилган нонни ейиш мумкин эмас, деб асоссиз даъво қилиши мусулмонлар ичида ихтилофга сабаб булмокда. Тарикатчиларнинг жамоа тадбирларида иштирок этмаслиги, фарзандларини мактабда дунёвий илм олишига монеълик қилиши жахолатга кайтиш булиб, бундай шахслар келажакда жамият учун фойдасиз унсурга айланиб қолади.
Суфийлик бу - оилани, атрофии унутиб, таркидунё килиш эмас, балки яхши хулқ, касб этиб, эзгулик дастурида умр ўтамок, деганидир. Расулуллох, (с.а.в.)дан ривоят килинган хадиси шарифда шундай дейилади: «Исломда таркидунёчилик (роҳиблик) йук,». Суфи Оллоёрнинг: «Шариатсиз киши учса хавога, Кунгил берма анингдек худнамога» мисралари эса бугун узини «пир» деб эълон қилган, суннатга юзаки муносабатда буладиган, одамлар кунглига кутку солиш, мурид овлаш, давлату савлат илинжида турт томон изгишни одат қилган кимсалар хақида айтилгандек гуё. Бинобарин, жаноб Пайгамбаримиз (с.а.в.) айтганларидек: «Сизларнинг яхшиларингиз дунё ишини деб охират ишини, охиратни деб дунё ишини тарк қилмайдиган ва одамларга малоллигини тушурмайдиганларингиздир».
Сохта шайхлар, жохил, илмсиз суфилар ва ботил тарикатлар тасаввуфда каттик, танқид остига олинади. Уларга эргашмасликка даъват қилинади. Тарикат асосчилари ва улуг валийлар Куръон ва хддисга асосланмаган х,ар кдндай таридатни рад этади ва ботил санайди. Жох,ил, нодон ва такаббурлар узларини Тарикат ахли санасалар хам, унинг файзидан бебахрадирлар.
Кези келганда шуни хам айтиб утиш керакки, баъзи бир кимсалар Тарикатга кирдим деб, кийим-бошларини, юриш-туришларини узгартиришади. Махалла-куйдан ажраш, хатто оила ва фарзандларини каровсиз қолдириш холлари кузатилмокда. Бинобарин, жаноб Пайгамбаримиз (с.а.в.): «Аллох, таоло сизларнинг ташки куринишларинг ва мол-мулкларингга эмас, балки амалларингизга қарайди», деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Хозирда тариқатдан сабоқ беришни даъво қилувчилар, шунингдек, пирга қўл бериб, узини суфий санайдиган сохта Тарикатчилар пайдо булмоқда. Сохта тариқатчилар бу соҳани яхши уқиб тушунмаган ҳолда нотуғри хатти-харакатлар урнига гуноҳ, мартаба урнига узларига маломат орттирмокда. Вахоланки, тариқат йулига киришдан олдин шариат аҳкомларини пухта эгаллаш шарт. Сохта тариқатчиларнинг йулларига бир назар солиб курайлик.
Улар пирга қўл бермаган кишини мусулмон деб ҳисоблашмайди. Таҳажжуд ва нафл намозларини фарз даражасига кутаришади. Пирлари туғрисида ғайбий сирларни ҳам билади, деган гапларни тарқатишади. Маҳалла-куйдан ажраш, ҳатто оила ва фарзандларини қаровсиз қолдириш ҳоллари кузатилмодда. Бундан ташқари, айрим сохта тариқатчилар қиблани уз пирлари яшайдиган томонга узгартиришга ҳаракат қилмоқдалар. Яна бир тоифаси пирининг таҳорат қилганда оқиб тушган сувни табаррук деб билмоқда.
Ваҳоланки, нақшбандия тариқатининг шиори - қўл иш билан, дил эса Аллоҳ билан булсин, эди. Халқдан ажраш, оиладан воз кечиш бу тариқатга мутлақо ёт нарса. Нақшбандия тариқатининг тамойилларидан бири - «Хилват дар анжуман». Яъни, халқ ичида була туриб ҳам хилватда ибодат қилгандек савобли ишларни қилиш мумкин. Тамойиллардан яна бири - «Сафар дар ватан». Бу дегани, уз уйида, уз ватанида туриб, узоқ сафарларга чиқмасдан ҳам илм-маърифат, қурбат ва камолот ҳосил қилиш мумкин, дегани булади. Абу Мансур Мотуридий ҳазратлари шунча илму фанни Самарқанддан ташқарига чиқмасдан ҳосил қилганларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Тасаввуф тариқатлари ислом шариати аҳкомларини тула эътироф этган ҳолда мумин-мусулмонларнинг ахлоқий фазилатларини такомиллаштиришга хизмат қилади. Лекин баъзи бир чаласавод, сохта эшонлар фақат ҳозир эмас, балки илгари даврларда ҳам шариатга узларининг ножуя ҳаракат ва сохта кароматлари билан доғ тушириб келганлар. Шу каби эшонларнинг сони яна купайиб бораётгани бу, албатта барча мумин-мусулмонлар учун катта офатдир.

Айдарбек Тулеповнинг
Ислом ва ақидапараст оқимлар китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ат-такфир вал-ҳижра Қодёния »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase