close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
19.12.2018 13:02

Библияда номи зикр қилинган, Аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссалом сўзлашган Сийно тоғи Саудия Арабистонида жойлашган. Бу ҳақида Чарльз Уиттакернинг илмий тадқиқотига ҳавола қилган ҳолда Daily Star нашри хабар тарқатди. Эслатиб ўтамиз, олимлар шу пайтгача Мусо алайҳиссалом ўнта амрини олиш учун Худо билан мулоқот қилган тоғнинг аниқ жойлашган жойи ҳақида ҳозиргача баҳслашиб келмоқда.

19.12.2018 08:23

Ҳилол Исломнинг муқаддас диний рамзи деб қатъий ҳисоблайдиган одамлар сони дунёда жуда кўп. Кўплаб одамлар, Қуръон нусхасини биринчи бор кўрганда нима учун унинг муқовасида ҳилол тасвири йўқлигини кўриб ҳайрон қолади. Ахир, аналогияга кўра, Библияда насронийликнинг диний рамзи бўлган хоч мавжуд.

19.12.2018 05:57

Европа Ислом кенгаши ташаббуси билан қабул қилинган ва 1981 йил 19 сентябрда Парижда, ЮНЕСКО штаб-квартирасида Ислом кенгаши бош котиби жаноб Салим Аззам томонидан ўқиб эшиттирилган

18.12.2018 09:36

Тиббиёт деганда кўз олдимизга нима келади, нимани тасаввур қиламиз? Касалхона, поликлиника, оқ халатли шифокор, қўлида шприц ва таблеткалар бўлган ҳамшира, касаллик варақаси, дорихона, рецепт ва ҳ.к. соғлиқни сақлаш ва тиббиётнинг бу барча «ҳузур-ҳаловатлари» бизга болаликдан маълум ва замонавий жамият ривожланишининг натижаси саналиб, ўз-ўзидан бўлиши лозим бўлган деб қабул қилинади.

11.11.2018 08:37

Кўплаб Ғарб аёллари ўзларининг инсоний қадриятларини поймол этаётган ва қўпол тарзда эксплуатация қилаётган Ғарб маданияти тутқунлигидан озод этувчи қандайдир шахсни сабрсизлик билан кутишмоқда. Ислом уларнинг ўзларини халос этишлари учун ягона восита бўлиб ҳисобланади.

18.12.2018 08:26

Айни вақт, дунёда махсус хизматлар тарафидан йирик мамлакат раҳбарларининг телефон суҳбатлари тингланиши катта жанжалларга сабаб бўлмоқда. Бироқ, ҳозирда махсус хизматдагилардан ташқари бошқалар ҳам бировларнинг телефон суҳбатларини тинглашга имкониятлари бор. Рақибларни ёки рашкчи одам ўзининг жуфтинининг суҳбатлари ё бошқа нарсаларини пойлаши учун мобил телефонларга ўрнатиладиган махсус айғоқчи дастурлар кўпайиб кетан. Ўз фарзандларини тўлиқ назорат қилмоқчи бўлган ота-оналар ҳам мазкур дастурлардан фойдаланиши мумкин.

18.12.2018 08:11

Интерпол Доҳада жойлашган Мусулмон уламоларининг Халқаро Иттифоқи раҳбари Юсуф Қаразавийни «қидирилаётганлар» рўйхатидан чиқариб ташлади, деб хабар беради Daily Sabah. Қаразавий офисидаги манба Интерполдан олинган машҳур олимнинг рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги расмий хабарни тасдиқлади ва буни «ижобий қадам» сифатида баҳолади.

17.12.2018 07:29

Сарлавҳада берилган саволга мусулмонларга алоқаси бўлган ҳар қандай одам дуч келган бўлса керак. Баъзилар, қалблари Исломга яқин ва улфат бўлганлар нега фирқаларга бўлиниб кетганимизни, тўғриси тушунмаса керак. Баъзи мусулмонлар жазавали таассуб билан салафи солиҳлар билмаган, турли хил ботил ва бидъат нарсаларга қаттиқ ёпишиб, ўзларига эргашмаганларни бўлинишда айблашади.

17.12.2018 07:09

Ўзи шундоқ ҳам очиқ-ойдин бўлган нарсаларни бир неча марта исботлашга уринганимда маломат қилишган эди. Яна шунга ўхшаш ҳаракат қиляпсан дейдиганларга олдиндан узримни айтиб қўймоқчиман, лекин мен буни баъзи жиддий ва муҳтарам зотлар юқорида зикр қилинган очиқ-ойдинликка зид бўлган нарсаларни таъкидлаётганликлари сабабли қилмоқдаман.

17.12.2018 06:50

Ўзининг кўп мақолаларини муаллиф диалектиканинг моҳиятини тушунтиришдан бошлайди ва бу ҳолатда ҳам шу ишни қилишга тўғри келади. Диалектика қонунлари ва тамойиллари шунга ўргатадики, ҳеч нарса ҳеч қачон фақат ёмон ёки фақат яхши бўлиши мумкин эмас. ҳар қандай ҳодиса ва жараён қарама-қаршиликларни ўзида мужассам этади – Аллоҳ яратган дунё мана шундай.

16.12.2018 06:47

Баҳрайн Парламенти чоршанба куни бўлиб ўтган биринчи ва барча аъзолар тўпланган сессияда илк бора аёл кишини спикер лавозимига сайлади. Фузия Зайнал учун Вакиллар кенгашининг 40 аъзосидан 25 киши овоз бериб, БАА Федерал миллий кенгашида Вакиллар палатаси спикери лавозимини эгаллаган Амал Кубаисийдан кейин араб дунёсида бундай юқори лавозимни эгаллаган иккинчи аёл бўлди.

16.12.2018 03:39

Аллоҳ таолонинг динига маломат тошларини отувчилар Исломга зарба бериш мақсадида ҳазрати Алий билан Муовия (розияллоҳу анҳум) ўрталарида кечган зиддиятларга батамом таяниб олишади. Улар бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам саҳобаларининг ниятларини шубҳа остига олишни мақсад қилишади. Уларнинг ишини ўзгартириб, бузиб кўрсатишади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase