Абу Муслим
Абу Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Хаворижлар - жаҳаннам кўппакларидир" (Суннани ибн Можа, 173; Имоми Аҳмад "Муснад", 19130, саҳиҳ)
Келинг, астрология аслида нима эканлигини аниқлаб оламиз. Фанинг бир турими? Ёки сеҳр-жодуми? Кўпинча астрология математика ва астрономиянинг комбинацияси бўлиб, инсон тақдирини у туғилган пайтда осмон жисмлари жойлашуви ва ҳ.к. бўйича аниқлашга имкон бериши кўзда тутилади.
Александр Борис де Пфеффель-Жонсон, кўпроқ Бо́рис Джо́нсон номи билан маълум (Жонсоннинг ўзи исмини русчасига Бори́с деб айтади; ингл. Alexander Boris de Pfeffel Johnson, Boris Johnson; 1964 йил 19 июнда туғилган, Нью-Йорк, АҚШ) – британиялик давлат арбоби, сиёсатчи. 2019 йил 24 июлдан бошлаб Буюк Британия бош вазири. 2019 йил 23 июлдан бошлаб консерватив партия етакчиси.
Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувлар ҳудудидан 315 нафар маҳаллий аҳолини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақида сешанба куни тарқатиган Қизил Ярим ой халқаро жамиятининг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабарида айтилди.
Исроил булдозерлари юзлаб аскарлар ва полиция қуршовида Фаластиннинг Сур Бахер қишлоғида ажратиш девори яқинидаги Вади ал-Хуммус ҳудудида 100 та уйни бузиб ташлаш учун етиб келди. Исроил ҳарбийлари фаластинликлар қаршилиги ва халқаро танқидга қарамасдан, уйларни бузишга киришди. Исроил бу уйлар фаластинликлар «апартеид девори» деб атайдиган ажратиш тўсиғига жуда яқин жойлашган ва шу сабабли «хавфсизликка таҳдид» солади деб ҳисобламоқда.
Кеча Вашингтонда АҚШ тарихида биринчи марта сиёсатчи-мусулмонлар умуммамлакат қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой доирасида АҚШнинг машҳур мусулмонлари Оқ уйда кузатилаётган ирқчилик ва исламофобияга қарши чиқишди ва диндорларни жамият ҳаётида янада фаолроқ иштирок этишга чақирдилар.
Абуджадаги шиалар гуруҳи тарафдорлари ва Нигерия хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларни ёритиб бораётган журналист, ҳалок бўлганлар умумий сони камида саккиз кишига ўсган бир пайтда, ҳалок бўлган деб тан олинди. «Нигерия ислом ҳаракати (ИДН)» шиалар гуруҳи аъзолари душанба куни уларнинг етакчиси – 2015 йилдан бери қамоқда бўлган Иброҳим ал-Закзакийни – унинг ва қамоқда бўлган хотинининг саломатлиги ёмонлашганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг озод қилиш талаби билан митингга тўпландилар.
Бирлашган Араб Амирликлари Хитойдан унинг Шинжондаги реперссив сиёсатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик олган мусулмон мамлакатлар клубига қўшилди. Душанба куни президент Си Цзиньпин Абу-Даби валиаҳд шаҳзодасини қабул қилди ва БААни Шинжондаги «хавфсизлик тадбирлари»ни қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирди, хабар қилади Хитой давлат оммавий ахборот воситалари.
Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном райони мусулмонларига қарши дискриминация сиёсатини оқлаш учун мамлакат тарихига мурожаат қилди. Якшанба куни Хитой ахборот бюроси томонидан эълон қилинган ҳукумат маърузасида Шинжон асрлар давомида биргаликда тинч-тотув яшаб келган кўп сонли динларга эга бўлган кўп маданиятли минтақа сифатида тавсифланган.
Эрон билан қарама-қаршилик кучайиб бораётган шароитларда АҚШ раҳбарияти қироллик ҳукумати рухсати билан Саудия Арабистони ҳудудида ўз қўшинларини жойлаштиришга қарор қилди. Reuters агентлигининг маълумотларига кўра, америка қўшинлари Саудия Арабистони Қироллиги ҳудудида бўлиб туришини қирол Салмон Абдулазиз ал-Сауд маъқуллаган.
Камида 12 нафар Исроил фуқароси Кипрда британиялик саёҳатчи қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганлик ҳақидаги иш бўйича суд олдида жавоб берадиган бўлди. Фавқулодда воқеа 17 июлга ўтар кечаси, ёшларнинг машҳур Айя-Напа курортида меҳмонхоналардан бирида рўй берди.
Бу мавзу оддий эмас, аммо ўз вақтида жуда муҳимдир. Яъни, саволга жавоб излар эканмиз, Иброҳим алайҳиссалом ўғилларининг қайси бири Аллоҳ таолонинг олдида даражаси баланд ва Иброҳим алайҳиссаломнинг севикли ўғли ким эканини билиб олсак бўлади.