Воқеа содир бўлган куни Раимов Атаниязованинг уйига дераза орқали кириб, уни кутиб турган. Атаниязова кийимини алмаштириш учун хонасига кирганида, Раимов унга пичоқ билан 17 марта зарба бериб, хотинининг пулини ўғирлаб воқеа жойидан яширинган. Жиноят содир бўлган пайтда Атаниязованинг 10 яшар қизи уйда эди, у қўшниларини ёрдамга чақирди.
"Мен уйга кирганимда онам қонга беланиб ётарди. У мендан сув суради. Мен сув олиб келганимда у ҳаракатсиз ётарди", - деди Атаниязованинг қизи.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноят содир бўлган пайт эркак спиртли ичимликлар таъсири остида бўлган. Ҳозирги пайтда жиноий иш очилган.
«Унга пичоқ билан 17 та зарба берилганди», - Мадина Атаниязанинг ўлдирилиши билан боғлиқ янги тафсилотлар
Биз аввалроқ Навбаҳор тумани Халқ таълими бўлими бошлиғи ўз уйида ўлик ҳолда топилгани ҳақида ёзгандик. Воқеа 6 сентябрь куни рўй берган. Мадина Атаниязовани ўлдиришда унинг эри Шавкат Раимов айбланмоқда. Эр-хотин узоқ вақтдан бери уришиб қолган бўлиб, бирга яшамасди. Маълум бўлишича, Раимов хотинидан мунтазам пул талаб қилиб келаркан.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Эрдўған: "Исроил" Ғазодаги геноциддан дунё эътиборини чалғитиш учун Эронга ҳужум қилмоқда...
- Дунёда биринчи марта Эрон армияси Исроил режимининг иккита F-35 қирувчи самолётини уриб туширди
- Яҳудийлар Аллоҳнинг жазосидан қўрқмай жиноят қилавериш сабаби нимада?
- Хайбар - қамал тарихи
- КСИР: «Яқин орада “Хайбар” ракетаcини учирамиз ва бутун дунё ларзага келади»