Гап черков структураларига тегишли бўлган, спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш лицензиясини олган «Мезыбь» компанияси ҳақида кетяпти. Бизнес ФМ хабар қилишича, вино патриарх қароргоҳи жойлашган Геленжик яқинида ишлаб чиқарилади.
Чаплиннинг сўзларига кўра, бундай машғулот «гуноҳ эмаслиги аниқ". "Ҳатто Библияда ҳам вино қандай истеъмол қилингани батафсил тасвирлаб берилган», – таъкидлади у. Бунда Черков вакилининг таъкидлашича, «ташаббуснинг ўзи анъанавий рус черков иқтисодиёти ўтмишда қолишидан далолат беради».
«Советлар даврида черков анча бой бўлган, ибодатхоналар ва руҳонийлар сони кам эди. Иконалар, черков сувенирлари ва адабиётларини сотиш орқали тўқ яшаш мумкин бўлган. Ҳозир бу талаб амалда қондириб бўлинган. Уйларда ва ибодатхоналарда иконалар ва черков анжомлари сони етарли, хайр-эҳсон анъанавий даражадан пасайди», – изоҳ берди руҳоний.
Спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш учун олинган лицензия православ насронийлар «худонинг қони» деб атаган ҳолда ибодат билан боғлиқ мақсадларда истеъмол қиладиган кагор эмас, балки оддий ва вижиллаб турадиган вино ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Чаплиннинг сўзларига қараганда, РПЧда кагор шундоқ ҳам етарли, бунинг устига у спирт қўшилмаган ва вижиллаб турадиган вино каби тез-тез харид қилинмайди.
РПЧ спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади
Черков иқтисодиёти иконалар ва бошқа черков анжомлари сотишдан янги лойиҳаларга ўтмоқда. Бу ҳақида Москвадаги Авлиё Феодор Студита ибодатхонаси руҳонийси протоиерей Всеволод Чаплин РПЧ шўъба булинмасида вино ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берар экан.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди