Абу Муслим
Асли ўзбек бўлган «Толибон» жангарилари этник камситиш ва қўмондонининг ҳибсга олинишига қарши чиқишган.
Анқара ва ар-Риёднинг яқинлашиши минтақадаги туркларга қарши кайфият даражасини пасайтиради ва Туркиянинг Миср ва Исроил билан мулоқотига ҳисса қўшади.
Охирги етти йил (2015-2021) сайёрамиздаги энг иссиқ йиллар бўлди. Бунда 2021 йилда ўртача йиллик ҳарорат 1991-2020-йиллардаги ўртача кўрсаткичдан Цельсий бўйича 0,3 даража юқори бўлган.
11 январь куни Татаристон муфтийси Комил Ҳазрат Самигуллин “Россия кураш федерацияси” Бутунроссия жамоат ташкилоти вице-президенти Равил Ногуманов билан учрашди. Йиғилишда 2022 йил Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси билан биргаликда Волгабўйи Булгарияси ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллиги доирасида татар миллий кураши бўйича Бутунроссия ва жаҳон турнирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Туркия Grizu-263A деб ном берилган биринчи сунъий йўлдошни орбитага чиқарди. Grizu-263A гуруҳидаги ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилган аппарат пайшанба куни орбитага чиқарилди, хабар қилади TRT World. Сунъий йўлдош ракетаси Флорида штатидаги Канаверал бурни космик марказидан учирилган.
Ўзбекистонда Омикрон штамми аниқлангач, фуқароларнинг пойтахт тез ёрдам хизматига мурожаатлари сезиларли даражада ошди. Биргина 12 январь куни 4888 та мурожаат келиб тушди, деб хабар қилди Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 9122 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди, хабар қилади тезкор штаб. Аввалроқ бундай антирекорд 2020 йил июлида ўрнатилганди – ўшанда қарийб 8 минг киши касалликка чалинган.
Ямал минтақаси мусулмонлар диний бошқармаси янги йилдан бошлаб ислом асосларини онлайн ўргатишни бошлади. Ямал мадрасасидаги масофавий таълим лойиҳаси масжидда юзма-юз дарс ўтишга вақти бўлмаган катталар учун ҳам, болалар учун ҳам мўлжалланган, деди ЯНАО муфтийси Ҳайдар Хафизов “Север-Пресс” ахборот агентлигига.
Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонни тарк этишди.
Хитойнинг Шинжон-Уйғур вилоятида муслима аёл ўз маҳалласи фарзандларига маънавий таълим бермоқчи бўлгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Нурсултон Назарбоевнинг укаси Бишкек орқали Дубайга учиб кетди.
2021 йилда Европа Иттифоқи пойтахти Брюсселда янги туғилган чақалоқлар орасида энг машҳур исм пайғамбаримиз исмлари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бўлди.