Абу Муслим
Польша чоршанба куни Жанубий Корея билан сўнгги келишуви доирасида 288 та Chunmoo ракеталарини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.
Икки ҳафталик "Steadfast Noon" маневрлари одатий ҳодиса бўлиб, Россиянинг ядровий таҳдидлари билан боғлиқ эмас, дея таъкидлайди НАТО.
Эронлик 16 ёшли Асра Панаҳий ўз мактабида амалдаги ҳукуматни мадҳ этувчи қўшиқ куйлашдан бош тортгани учун хавфсизлик кучлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этди. The Guardian нашрининг Эрон ўқитувчилар касаба уюшмасига таяниб ёзишича, воқеа 13 октябрь куни содир бўлган.
Қирғизистондаги бир нечта банклар - "Компаньон", "Дос Кредо Банк" ва "Бакай Банк" энди техник сабабларга кўра «Мир» карталарига хизмат кўрсатмайди.
17 октябр куни эрталаб Киев марказига Россия учувчисиз учиш аппаратлари ҳужум қилди. Шаҳар мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, Шевченко туманида бешта портлаш юз берган, шаҳарга жами 28 дрон ҳужум қилган, уларнинг аксарияти автоматик қурол ва ҳаво ҳужумидан мудофаа йўли билан уриб туширилган.
АҚШ Давлат департаменти Эрон Россияга учувчисиз самолётлар етказиб бериш орқали БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюциясини бузаётганини қайд этди.
2022 йил август ойида Россияда жисмоний шахсларга берилган кредитлар ҳажми февраль ойидан бери биринчи марта 1,1 трлн рублни ташкил этди. Буни Frank RG тадқиқот компанияси таҳлилчилари маълумотлари тасдиқлайди.
2021 йилда Россия бошқа мамлакатларга 2020 йилга нисбатан 20% кўпроқ кучли спиртли ичимликлар сотди. «РИА Новости» танишиб чиққан Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экспортини ривожлантириш федерал маркази (Агроэкспорт) маълумотларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар деярли 3 млн декалитрни 195 млн долларга сотган.
Киев мэри Виталий Кличко 17 октябрь куни пойтахтнинг Шевченко туманидаги турар-жой биносига уюштирилган ҳужумда тўрт киши, жумладан, олти ойлик ҳомиласи бўлган аёл ва унинг турмуш ўртоғи ҳалок бўлганини айтди. Украина ички ишлар вазири Денис Монастирский, ўз навбатида, бошқа шаҳарларда ҳам қурбонлар борлигини маълум қилди, бироқ қурбонлар сонини айтмади.
Умуман олганда, Россия Федерациясидан гўшт маҳсулотларини етказиб бериш 2020 йилдаги 579 минг тоннадан 2021 йилда 585 минг тоннагача ошди.
Пригожин диктаторга бевосита қарши чиқмайди.
Украина мудофаа вазири Алексей Резников эрталабки дрон ҳужумларидан кейин Россия ва Эрон террорни тарқатиш учун бирлашаётганини айтди. У дунёни бунга қарши биргаликда туришга чақирди.