Лотар Маттеус, Рафаэль Маркес ва Антонио Карбахаль бешта жаҳон чемпионатида қатнашган. Агар Месси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этса, у ҳам нуфузли учликка қўшилади. Марадона фақат тўртта жаҳон чемпионатида қатнашган – 1978 йил, 18 ёшлик пайтида унга эътибор беришмаганидан умрининг охиригача хафа бўлиб келган. Ҳатто 22 ёшида ҳам Марадона етук ўйинчи бўлиб кўринмаган, 1994 йил эса карьераси охирлаб қолганди.
Мессининг биринчи жаҳон чемпионати 2006 йилда бўлиб ўтган. Ҳозирги пайтда мураббий Хосе Пекерман ўшанда чарчаб қолган Хуан Рамон Рикелмени Мессига алмаштириб, даҳшатли хатога йўл қўйган дейишмоқда, аммо бу тарихий ревизионизмдан бошқа нарса эмас. Росариода туғилган болакай кимга айланишини ҳеч ким билмасди.
Аммо 2010 йилда Месси аллақачон буюк футболчи мақомида жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганди. У ниҳоят Алфио Басиле ўрнига бош мураббий бўлган Марадона билан бирлашди. Марадона аллақачон икки марта муваффақияцизликка учраган, синовлардан ўтолмаган мураббий эди, аммо Аргентинада ҳеч нарса одамларни унинг мистик кучларига ишонишни тўхтата олмайди. Диего ҳақида гап кетганда, мантиқ ўз кучини йўқотади – бу энди эътиқод масаласидир. Кокаин, миллионлаб қарзлар ва соғлиқ билан боғлиқ муаммолар – буларнинг барчаси шунчаки шовқин. Ахир бу МАРАДОНА.
Кўпчилик кутганидек, янги Аргентина тез орада тартибсизликка тушиб қолди. Боливияга қарши кечган рекорд 6:1 ҳисобидаги мағлубият, мураббийнинг мантиқсиз ва соғлом фикрга зид бўлган ғалати нотўғри қарашлари, Колумбия, Парагвай ва Бразилиядан аламли ғалабалар... буларнинг барчаси Жанубий Африкага бориш имкониятига эга бўлиш учун "кўк-оқлар"нинг Перудан ўзиб кетиши шартлигига олиб келди.
Ва Диего... ўзи хоҳлаган нарсани қилишда давом этди. Миллат 35 ёшли Мартин Палермонинг қайтиб келганини билиб, ҳайратдан оғзи очилиб қолди, лекин у қарама-қаршиликнинг энг охирида ғалаба қозонди. Уругвайда Марио Болатти сўнгги сўзини айтди. Майдон четида эса Марадона спорт костюмида завқини сиғдиролмай телбаларча сакрарди. Ахир у матбуотга "чидаш ва чидаш"ни буюрганди. Қандай қилиб эканлиги тушунарсиз, лекин у буни уддалади.
Аргентиналиклар умид қилган романтик ҳикоя айнан шундай эди, аммо эртак Жанубий Африкада ниҳоясига етди. Марадона жамоаси турли даражадаги футболчилардан иборат тарқоқ гуруҳ эди ва негадир мураббий ягона муносиб ўнг қанот ҳимоячиси - Хавьер Занеттини унутди. Аргентиналиклар ҳеч қандай гўзаллик ва иштиёқсиз барча ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишди. Кейин Карлос Тевес ва унинг офсайддан урган голи эвазига Мексика 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Аммо кейин футбол миллатининг йўлини Германия тўсиб қўйди. Аввалига Томас Мюллер жарима зарбасини аниқ амалга оширди, кейин муқаррар воқеа содир бўлди – хаёлини бир жойга тўплаган немислар жамоаси ижодий ва мутлақо тайёр бўлмаган рақибларни осонгина енгишди. Марадонанинг асосий тактикаси бутунлай болаларча эди – ўйинга имкон қадар кўпроқ ҳужумчиларни қўйиш еди: Месси, Тевес, Игуаин, Агуэро, Пасторе... лекин улар Лёвнинг бирин-кетин қарши ҳужумлари гол билан якунланганини ожизгина кузатиши мумкин эди, холос. Якуний натижа – 4:0 ҳеч кимни ажаблантирмади.
Диего Марадона бетартиблик туйғусини кучайтирди, аммо терма жамоа учун бу андоза аввалроқ қўйилганди. Бундан 3 йил аввал Басиле ажойиб ўйин кўрсатган бўлса-да, Америка кубоги финалида Бразилияга мағлуб бўлганди. Энди шундай давом этаверади. Иқтидорли ва ижодкор Аргентина ҳеч қачон куч тўплай олмади ва ўзининг бор кучини кўрсата олмади.
Лекин қанча кубоклар бўлиши мумкин. ЖЧ-2014 финалида Германияга (яна) қўшимча вақтда мағлуб бўлган, 2015 ва 2016 йилги Америка кубоги финалларида муваффақиятиз пенальтилар серияси ва Игуаиннинг доимий нишонга тега олмасликлари... лекин у айбдор эмас. Ҳозирда Месси учун тизим топилмагани доимий фиасколарнинг ҳақиқий сабаби бўлган, деб ҳисобланади.
Қанчалик узоқ бўлса, Аргентина ўз даҳосига шунчалик қарам бўлиб қолди, бу эса, парадоксал равишда, унга халақит берди. Қатарда у аллақачон 34 ёшда бўлади. Терма жамоалар даражасида Месси омадсиз бўлиб қолиши эҳтимоли катта.
Омади йўқ Месси яна шарманда бўлса керак
Ким кучлироқ эканлиги ҳақидаги баҳслар ўзи бачканаликдан бошқ нарса эмас. Диего Марадона ажойиб эди, Лионель Месси ажойиб... ҳудди сизга ёқадиган бошқа ўйинчилар каби. Аммо Аргентинада баҳслашиш қийин – бу ерда Марадонада Месси эриша олмаган нарса бор. Жаҳон чемпионати кубоги. Месси Испанияда нималар қилган бўлишидан қатъий назар, у ҳеч қачон буюклик лаҳзасига эга бўлмаган – унда ўзининг «Мексика-1986»си йўқ.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|