Ҳиндистонда бой кутубхонага эга тарихий ислом мактаби ёқиб юборилди
Ҳиндистонда кутубхонаси бўлган «Азизия» тарихий ислом мактабининг ёқиб юборилиши билан боғлиқ воқеа ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақида Ал Jazeera хабар бермоқда.
Мусулмонлар оламга инъом этган беш ихтиро
Ислом тарихи, жамиятга кўп нарса берган, қатор кашфиёт ва ихтироларга тўла, уларсиз ҳозирги кундаги ҳаётни тасаввур қилиш қийин бўларди.
Дамашқ маданий хазинаси - Зоҳирия кутубхонаси
Зоҳирия мадрасаси ва унинг кутубхонаси Дамашқнинг диний ҳаётида муҳим рол ўйнади. Бу ерда тахминан 15 минг қўлёзма ва юзлаб босма нашрлар сақланмоқда, деб ёзади Раҳми Гёкмен. Зоҳирия кутубхонаси номи унинг мамлуклар султони Малик аз-Зоҳир Бейбарс (1277 йил ўлган) номидаги мадрасада жойлашганлиги билан изоҳланади. У Дамашқ марказида, Ҳамидия бозори, Дамашқ қалъаси, шаҳарнинг қадимий ҳаммоми - ҳамам Малик аз-Зоҳир, Адилиа мадрасаси каби бошқа тарихий бинолар ёнида жойлашган.
Искандария кутубхонасига мусулмонлар ўт қўйгани ростми?
Ислом ва мусулмонларни бадном қилиши лозим бўлган уйдирмалар орасида Искандария кутубхонаси – ўша пайтларда инсониятга маълум бўлган фан ва техниканинг турли соҳалари, қишлоқ хўжалигига оид билимлар, бутпарастлар сиғинишлари билан боғлиқ кўплаб адабиёт асарлари битилган папирус қоғозига ёзилган ўроғлиқ хатлар қадимий тўплами ҳақидаги мавзу алоҳида ўринга эга.