Зоҳирия мадрасаси Дамашқнинг диний таълим маркази сифатида танилишида муҳим рол ўйнаган. Бу мамлуклар даврида қурилаган энг чиройли мадрасалардан биридир. Унинг ҳудудида султон Зоҳир Бейбарс ва унинг ўғли Саид Абу Маали қабрлари жойлашган.
Зоҳирия мадрасаси 1877 йилда Шайх Тоҳир Ал-Жазари ва Салим Ал-Бухорий томонидан кутубхонага айлантирилди. Шайх Тоҳир ҳамфикрлари билан бирга қўлёзмаларни тўплаб, уларни кутубхонага жойлаштирди. Унинг коллекциясида 2453 та ноёб қўлёзмалар мавжуд эди. Кутубхонанинг ўзи Кутубхонаи Умуми ("жамоат кутубхонаси") деб номланган ва 1881 йилда жамоатчилик учун очилган. Султон фармон чиқарганидан сўнг, Дамашқ ҳокими Митҳат-Пошога минтақадаги турли мадрасаларда жойлашган китобларни тўплаш ваколатини берганлиги кутубхона фондларини кенгайтиришда муҳим рол ўйнади.
Зоҳирия кутубхонасинниг асосини ўнта кутубхона: Зияия, Сулаймон-пошо, Мулла Усмон, Мурод ан-Нақшбандий, Симсатийя, Яушийя, Хайятин, Авкаф ва Байтул-хитаб кутубхоналари ташкил қилади. 1899 йил чоп этилган Кутубхонаи Умуми каталогига шу кутубхоналар номлари киритилган.
Кейинчалик кутубхонада сақланаётган қўлёзмалар сони 15 000 тага, босма нашрлар сони эса юз мингга етди. Бошқа ноёб кутубхоналарда тўпланган китоблар билан бир қаторда, Зоҳирия кутубхонасидаги китоблар 1984 йилда очилган Ассад кутубхонасига топширилди. Барча ноёб қўлёзмалар қайта тикланди ва қўлёзмалар микрофилмация жараёнидан ўтди.
Сўнгги йиллардаги сиёсий беқарорлик қўлёзмаларга таъсир кўрсатмаган деб таъкидланади. Бу маданий мерос бундан буён ҳам талон-тарож қилишдан ҳимояланган ва келажак авлодларга топширилади деб умид қилиб қоламиз.
Дамашқ маданий хазинаси - Зоҳирия кутубхонаси
Зоҳирия мадрасаси ва унинг кутубхонаси Дамашқнинг диний ҳаётида муҳим рол ўйнади. Бу ерда тахминан 15 минг қўлёзма ва юзлаб босма нашрлар сақланмоқда, деб ёзади Раҳми Гёкмен. Зоҳирия кутубхонаси номи унинг мамлуклар султони Малик аз-Зоҳир Бейбарс (1277 йил ўлган) номидаги мадрасада жойлашганлиги билан изоҳланади. У Дамашқ марказида, Ҳамидия бозори, Дамашқ қалъаси, шаҳарнинг қадимий ҳаммоми - ҳамам Малик аз-Зоҳир, Адилиа мадрасаси каби бошқа тарихий бинолар ёнида жойлашган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Маданият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми