Туркия матбуоти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига суиқасд қилингани ҳақида хабар берди
Саудия Арабистонида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг ҳаётига суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Туркиянинг Yeni Şafak нашри хабар берди.
Саудия валиаҳд шаҳзодаси қарздорларнинг қарзини тўлаб беради
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон молиявий жиноятлар учун қамалган 150 дан зиёд фуқаронинг қарзларини тўлаш учун 13 миллион риёл (қарийб 3,5 миллион АҚШ доллари) ажратди.
Кувайт амири валиаҳд шаҳзода танлади
Кувайт амири шайх Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ давлат раҳбари лавозимига ўз вориси номини айтди. У янги монархнинг укаси шайх Машаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳдир. Миллий гвардия командирининг 80 ёшли муовини ва амирлик саройининг ишлари бўйича вазир вазифасини бажарувчининг номзодини ҳукмрон оиланинг бир неча аъзолари қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда "ТАСС".
Саудия Арабистони ҳукумати собиқ валиаҳд қамоқда инфарктга учрагани ҳақида эълон қилинган маълумотларни ўчириб ташлади
Саудия қамоқхоналар маъмурияти Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пайдо бўлган хабарни рад этди. Унда айтилишича, қироллик тахтининг собиқ вориси шаҳзода Муҳаммад бин Найиф инфарктга учраган ва шифокорлар назорати остида реанимацияда бўлган.
Саудия Арабистони Катта йигирмаликни бошқаради
Саудия Арабистони якшанба куни G20 (Катта йигирмалик) ташкилотида раисликни қўлга киритган илк араб давлати бўлди. Бу ҳодиса Саудия Арабистони Қироллигида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича дунё миқёсида қаттиқ ғазаблар шароитларида қиролликнинг жаҳон майдонига қайтишга уриниши асносида рўй берди.
Хашукджининг ўлдирилиши
БМТ хизматчиси бўлган терговчи-аёл Анес Калламар Саудия Арабистонининг Истанбул шаҳридаги консулхонасида журналист Хашукджининг ўлими билан боғлиқ барча тафсилотларни тиклади. Жанжал бошланган қилиб кўрсатилган вақтдан мурдани майда бўлакларга бўлган арранинг овозигача атиги 22 дақиқат ўтди. Энди савол: шаҳзода бин Салмон тайёрланаётган қотиллик ҳақида билармиди? Ўжар Анес ўша «муқаддас» шахсга ҳам етиб бормоқчи. Лекин шаҳзода осонгина таслим бўлмайди.
Трамп Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан инсон ҳуқуқлари ҳақида гаплашди
Доналд Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатда Эронга қаршилик ва инсон ҳуқуқларини муҳокама қилди. Бу ҳақида Оқ уй матбуот-хизмати хабар қилади. Суҳбат чоғида минтақада барқарорликни таъминлашда ар-Рияднинг асосий роли Теҳронга кўрсатиш мумкин бўлган максимал босим билан биргаликда қайд этилди.
Саудия Арабистони қироли ва валиаҳд шаҳзодаси ўртасида зиддият кучаймоқда
Саудия Арабистони қироли оиласида зиддият кучаймоқда. The Guardian хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ҳаракатлари бунга сабаб бўлди. Кўпчиликнинг қайд этишича, кекса қирол Салмон Абдулазиз Сауд қарор қабул қилишда ортиқча мустақиллик намойиш этаётган ўғлига ҳадиксираб қарамоқда.
Муҳаммад бин Салмон Хитойга етиб келди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон (МБС) Хитойга етиб келди, бу ерда у президент Си Цзиньпин билан учрашади журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши билан боғлиқ халқаро жанжаллардан сўнг йўқотилган обрўси шароитларида янги иттифоқчилар топишга уриниб кўрмоқда.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Ҳиндистонга илк марта ташриф буюради
Яқин кунларда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ҳиндистонга расмий ташриф билан биринчи марта боради, деб хабар беради ArabNews. Ҳиндистоннинг ар-Риёддаги элчиси Аҳмад Жавиднинг таъкидлашича, бу тарихий ташриф бўлади ва икки мамлакат унинг доирасида турли соҳаларда – энергетика, инфратузилма, уй-жой қурилиши, туризм ва ахборот технологиялари соҳасида битимлар имзолайди.