close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муртад Марк Габриелга раддия

Ўзининг кўп мақолаларини муаллиф диалектиканинг моҳиятини тушунтиришдан бошлайди ва бу ҳолатда ҳам шу ишни қилишга тўғри келади. Диалектика қонунлари ва тамойиллари шунга ўргатадики, ҳеч нарса ҳеч қачон фақат ёмон ёки фақат яхши бўлиши мумкин эмас. ҳар қандай ҳодиса ва жараён қарама-қаршиликларни ўзида мужассам этади – Аллоҳ яратган дунё мана шундай.

Оғзини кўпиртириб бу Эзгулик, бу эса Ёвузлик эканлигини исботлашга ҳаракат қилаётган биронта олим ва ёзувчи ҳақ бўлиши мумкин эмас.
Бундай кириш сўзи Ислом ва терроризм ҳақида асарлар ёзган «олим»нинг ёлғон қарашларини тушуниш учун ҳам зарур. Унинг янгича исм-шарифи Марк Габриел, туғилган пайти мусулмон ота-онаси қўйган исм эса муаллифга маълум эмас, чунки бу ҳақида очиқ манбалардан маълумот топишнинг имкони бўлмади.
Мақола Ислом динидан қайтган муртадга бағишланишининг сабаби шундаки, у Ислом терроризм манбасини ифодалаши ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таълимотида ҳеч қандай тараққийпарварлик ва бунёдкорликдан асар ҳам йўқ эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.
Дунёга машҳур бўлган Миср университети профессори фақат Ислом туфайлигина Европа қадимги юнон фалсафаси, физика, жуғрофия ва бошқа фанлар билан танишгани ҳақида «ёдидан чиқариб» қўйган. Ўрта асарларда араб ва мусулмон олимлар астрономияси дунё миқёсида аҳамиятга эга бўлган. Тарих факультетининг исталган талабаси бу ҳақида билади, Исломий ОТМ ўқитувчиси эса буни билмайди, чунки у Аллоҳнинг динида фақат ёвузликни кўриш илинжида.
Бироқ бунда, агар ушбу мақола муаллифи диалектикага риоя қилишга уринадиган бўлса, Габриелнинг нуқтаи назарида ҳам ижобий жиҳатлар борлигини тан олиши лозим. Лекин муаллифнинг вазифаси бу жиҳатларни таҳлил қилиш эмас, балки  Габриел асарларини далиллар билан танқид қилишдан иборатдир.
Шундай қилиб, «Ислом ва терроризм» асарида Марк Габриел Ислом дунё терроризмининг манбаси эканлигини исботлашга уринган. Бунда пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таълимоти ва унинг фаолияти шундай тақдим этиладики, гўёки улар аввалбошдан ёвузликка йўналтирилган ва Исломдан ҳеч қандай бунёдкорлик кутишдан фойда йўқ.
Олимнинг асосий хатоси мана шу ерда – у диалектикани тўлиқ инкор қилмоқда. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, у Қуръонни ёддан билиши ва ал-Азҳар университети профессори бўлиб ишлаганига қарамай, Габриел назарияси кўплаб хатоларга эга.
Габриелнинг асарида терроризм хавфи мусулмонлардан эмас, Исломдан келиб чиқиши ҳақидаги тезис яққол кўриниб турибди. Шундай қилиб, унинг назариясига кўра, Аллоҳга ишонадиганлар – Ислом томонидан ниҳоятда кучли алдов қурбонларидир.
Бироқ Габриелнинг ушбу тезиси ҳеч қандай танқидга бардош бера олмайди. Шундай бўлиб чиқадики, Ислом ва мусулмонлик бу – Ёвузлик ва Эзгулик тимсоли бўлган икки хил нарса. Қарама-қарши кучлар ҳақида диалектика қонунидан келиб чиқиб, уларни онг ва тана билан таққослаймиз.
Габриелнинг мантиқига кўра, Ислом бу – бош, яъни онг, Аллоҳ динининг назарий асосидир. Мусулмонлар – Исломнинг моддий қисми, танасидир. Демак, «яхши» тана «ёмон» онгга бўйсунади, чунки улар Габриел томонидан иккита қарама-қарши қисмга ажратилган. Фикрлаш қобилиятига эга бўлган ҳар қандай киши бундай бўлиши мумкин эмаслигини қатъий ишонч билан бундай эмас деб айта олади.
С.И.Ожегов ва Н.Ю. Шведовнинг «Толковый словарь русского языка» китобига кўра, «Мусулмонлик – нақл қилинишича, Муҳаммад томонидан 7 асрда асос солинган дин, Ислом». Ислом ва мусулмонлик – синоним эканлигини исталган саводхон киши билади, шу сабабли Габриэлнинг терроризм учун айбни Исломга ағдаришга уриниши учун асос йўқ.
Бу сатрлар муаллифи шаҳодат келтирган, Исломнинг беш устунига амал қилади, адоб ва шариат меъёрларини бажаришга ҳаракат қилади. буларнинг барчасини у пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилиши туфайли кенг тарқалган Аллоҳ дини Исломнинг уйғунликдаги мазмуни деб тан олади.
Профессор Габриел шунингдек, пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. У ўз асарида ҳозирги радикал Ислом тарафдорлари пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам олиб борган турмуш тарзига риоя қилишини исботламоқчи бўлади.
Мана шунақа! Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига асосланган имомларнинг ваъзлари бўйича неча авлод мусулмонлар одоб-ахлоқ, раҳм-шафқат, сабр-тоқат ва марҳамат кўрсатишни ўрганиб келмоқда. Жамоавий турмуш тарзи, мусулмон ва мусулмон бўлмаган қўшнилар билан тинч-тотувликда яшашга ўргатадиган ҳадисларда қанчадан-қанча мисоллар келтирилган. Ва буларнинг барчаси, Габриелнинг мантиқига кўра, радикаллар, яъни террористларнинг турмуш тарзи экан! Етиб келибмиз-да!
Унда мақола муаллифи ҳам – кечагина жума намозида имомнинг хутбасини тинглаган «террорист» эканда. Унинг айтишича, пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам меҳрибонлик, раҳм-шафқат ва марҳамат кўрсатишнинг тимсолини ифодалаган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ижтимоий адолат меъёрларини, оилада ғамхўрлик муносабатларини таъминлашга интилган. Мисли кўрилмаган кучга эга бўлиб, ўзининг бор давлатини юзага келаётган Ислом жамияти ва менталитети манфаатлари йўлида умматга қолдирган.
Пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам очлик ҳиссини босиш учун қорнига тош боғлаб олганида қанчалик азоблар ва таҳқирларга дуч келганини ҳикоя қилишга эҳтиёж йўқ. Шайтон васвасаларига учмасдан, у, худди Исо Масиҳ каби, шоҳ-пайғамбар бўлишни рад этиб, оддий пайғамбар йўлини танлаган.
Агар пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам одамларни ўғирлаш, олов билан қийнаш, тинч аҳолини ўлдиришни тақиқлаган бўлса, у билан экстремистлар ўртасида қандай умумий жиҳатлар бўлиши мумкин? Агар ИШИД жангарилари, «Одамларни ўта ёқиш мумкин эмас» деган ҳадисга амал қилмасдан, одамларни омма олдида ёқиб юборган бўлса, террорчилар ва пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам турмуш тарзининг умумийлиги ҳақида қандай гап бўлиши мумкин?
Марк Габриел насронийликнинг афзалликларидан бири деб Исо Масиҳ ҳуқуқини ҳисоблаган, бу ҳақида у ерда бўлган вақтида Худонинг номидан гуноҳларни кечириш ҳақида маълумот берганди. Пайғамбар унинг ҳаёти бутун инсоният учун қурбон қилиниши ва унга ишонган одамларга абадий мағфират келтиришини таъкидлаганди...
«Тоҳо» сурасининг 115-122 оятларида Аллоҳ гуноҳ қилган Одам Атонинг тавбасини қабул қилади. Бироқ Исломда ҳеч ким Одам Ато ва Момо Ҳавонинг Худога итоатсизлик қилгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Ҳа, бу ерда ҳеч қандай сўзлар йўқ. Улар Яратувчига иоатсизлик қилдилар, лекин гуноҳ содир этмадилар, шу сабабли Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилди ва ўз сценарийсига мувофиқ, уларни Ерга гуноҳсиз қилиб жўнатди.
Шу сабабли доктор Габриелнинг қуйидаги фикри умуман бемаънидир эмас: «Яна Муҳаммад Аллоҳнинг гуноҳларни авф этиш ҳақидаги қарорига таъсир эта олмаслигини айтади. Қуръонда ва ҳадисларда Муҳаммад фақат Аллоҳгина гуноҳларни авф этиш ҳуқуқига эга деб ўргатади».
Аслида ҳам шундай, фақат Аллоҳгина гуноҳларни авф этиш ҳуқуқига эга, чунки У – ҳамма гуноҳларни кечирувчидир. Шу сабабли пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам кечириши учун ҳеч нарса йўқ, боз устига, Ерга одамлар гуноҳсиз қилиб юборилган.
Профессор келтирган иқтибос Исо Масиҳнинг пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам  билан таққослаганда инсонпарвар эканлигини кўрсатади. Бироқ, агар масалани диққат билан кўриб чиқадиган бўлсак, пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам бу вазиятда ютқазмаслиги келиб чиқади. Иқтибос Одам Атонинг тавбасини кабул қилган ҳолда одамларни кечирган Аллоҳнинг марҳаматини яна бир бор тасдиқлайди.
Шундан кейин доктор Габриел Исломга тажовузкорлик хос деб таъкидлайди: «Муҳаммаднинг ўлимидан сўнг унинг издошлари Ислом давлатига қарши тажовузкор кайфиятда бўлмаган мамлакатларда жиҳодни давом эттирди. Масалан, Миср ҳеч қачон мусулмонларга ҳужум қилмаган. Бироқ Ислом қўшини Мисрга бостириб кирди ва Ислом мавжуд бўлган илк аср давомида тўрт миллиондан ортиқ мисрликларни йўқ қилди».
Биринчидан, маълумки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам барча ташқи сиёсий ишларни тинч йўллар билан ҳал қилишга интилган ва тарихдан бунинг исбот-далларини кўплаб келтириш мумкин. Агар мухолифлар Исломгага нисбатан илтифотсизлик намойиш этадиган ва уни таҳқирлайдиган бўлса, янги ахлоқнинг тарқалиши куч билан боғлиқ йўсинга ўтди.
Пағамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламни қоралар экан, Габриел гўёки яҳудийларнинг янги ахлоқни тасдиқлаш усуллари ҳақида Тавротда келтирилган воқеалар тарихини билмайди. Масалан, бир яҳудий аёлни зўрлаган бутпарастлар қавми бутунлай йўқ қилиб ташланади.
Ривожланиш, эскини янги билан алмаштириш доимо танқид ва эскиликни йўқ қилиш асосида рўй бериб келган – диалектикада ифодаланган илоҳий қонуният мана шундай. Иккинчи синфга ўтиш учун аввал биринчи синфни тугатиш керак. Исломнинг янги ахлоқий меъёрларини тасдиқлаш доим ҳам тинч йўллар билан рўй бермаган ва бу зарурат ҳисобланган.
Иккинчидан, профессор Габриел олим сифатида далиллар ва рақамлар билан иш кўради – бу ҳам тушунарли. Лекин бизни тўрт миллион мисрликларнинг йўқ қилишини билан боғлиқ рақам ҳайратда қолдирди. Мисрда туғилган ва ўлганлар ҳақида статистика ҳисобини кимдир юритганмиди, бундай аниқ рақам қаердан олинди? Шахсан муаллиф бу рақамга катта бир шубҳа билан қарайди. Бироқ у, агарда Габриел ушбу далилнинг ишончли манбасини ҳавола қилиб келтирадиган бўлса, ўз нуқтаи назарини ўзгартиришга тайёр. Ҳолбуки, мухолифларни эътирозга ўрин қолдирмайдиган тарзда геноцидда айблаш ҳақиқий олимга хос эмас.
Габриел, Исломни қоралашда давом этар экан, мусулмонлар Мисрда тўхтамагани ҳақида ёзади. Ислом, янги илоҳий ахлоқ қоидалари, илмий билимларни ривожлантириш ва ижтимоий адолат қонунлари ўрнатган ҳолда барча йўналишлар бўйича тарқала бошлади.
Кўплаб мамлакатларда пағамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таълимоти собиқ бутпарастларнинг ўз ихтиёри билан ўрнатилган. Масалан, ҳозирги Индонезия, Судан ва бошқа кўплаб мамлакатлар, жумладан, Россия аҳолиси Исломни кўнгилли равишда қабул қилган. Тушунарлики, доктор Габриел бу ҳақида ёзмайди, ахир унинг вазифаси – Исломни қоралашдир (Аллоҳнинг ўзи унга ҳукм чиқарсин!).
Ислом тарқалиши ҳақида мулоҳаза юритар экан, доктор Габриел Лотин Америкаси мамлакатларида мустамлакачилар қандай ишлар қилгани ҳақида лом-мим демайди. Биз кимнидир Аргентина, Перу, Мексика ва бошқа мамлакатларнинг миллионлаб маҳаллий халқлари қирғин қилингани ҳақида ўйлаб топилган маълумотлар билан қўрқитишни истамаймиз. Уларнинг ўлими мустамлакачиларни мутлақо ҳаяжонга солмаган, чунки ҳиндуларни одам ўрнида кўрмаган. Перуда мустамлакачилар қуролсиз бир неча юз кишини «мажлис»га чақириб, уларни хижолат ҳам тортмасдан битта қўймай қириб ташлайди.
Биз барча мусулмонларни идеал қилиб кўрсатмаймиз, феодаллар ўз вақтида босқинчиик урушлари олиб борган, насронийларга солиқ солган ва уларни талаган. Ушбу ҳолатда биз Габриелнинг «Қилич тиғидан омон колишнинг ягона йўли бўйсуниш бўлган» деган тезисини рад қилиш учун далилга эга эмасмиз.
Бироқ Ислом тарихи мустамлакачиларнинг ҳиндуларга қилган муносабати каби бутпарастларга нисбатан ғайриинсоний муносабатда бўлмагани ҳақида биронта далил билан тасдиқланган ҳолатни билмайди, чунки Қуръон бутпарастларни одам эмас деб ҳисобламаган. Мусулмонлар Маккага, уларнинг бошига кўп кулфат ва мусибат солган бутпарастлар шаҳрига кириб келишини Ислом ва пағамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам энг буюк марҳаматига мисол қилиш мумкин. Ривоятларга кўра, пағамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари маккаликлар уларнинг қозонилган ғалабадан мағрурланганликда шубҳа қилмасликлари учун нигоҳларини ерга қаратган ҳолда шаҳарга кириб келган экан.
Габриелнинг фикрига кўра, Исломнинг мақсади дунёга ҳукмронлик қилишга эришидан иборат. Бироқ у бир ярим миллиард мусулмоннинг Ислом бўйича – яъни Қуръон, суннат ва шариат бўйича – мақсади жуда олий эканлигини «билмайди». У руҳий ва жисмоний фаровонликка, оилавий бахтга, умматда уйғунликка, келажакка умидларга эришишдан иборатдир.
Юз миллионлаб мусулмонларнинг бир неча минг радикал мусулмонлар билан умумий экалигини тан олишни биз илмий ахлоқ ва инсонийлик одоби йўқлигининг аломати деб ҳисоблаймиз. Габриелнинг ватани бўлган Мисрда жума намози вақтида 300 га яқин мусулмоннинг ўлдирилишида Исломни қандай айблаш мумкин?
Габриел Ислом тимсоли бўлмиш Мисрдаги масжидда мусулмонлар қон халқобига бир қарасин. Бир ярим миллирддан ортиқ мусулмоннинг турмуш тарзида намоён бўладиган Ислом ва экстремизм – тамомила бошқа ва бошқа нарса эканлиги ҳақидаги ҳақиқатдан кўз юммаслик лозим.
Габриел асосли равишда ҳисоблайдики, У имкон қадар кўп одамни, аниқроғи – ҳаммани қутқаришни истайди. Шундай экан, тарихий ўтмишдан кир қидирган ва янги бўҳтонлар ўйлаб топган ҳолда Аллоҳнинг инсониятни қуткариш бўйича фаолиятига халал бермасли лозим.
Фаннинг мақсади келажакни таъминлаш, ўтмишни қаттиқ танқид қилиш эмас. Агар Габриель одамларга хизмат қилишга интиладиган ҳақиқий олим бўлса, ундан дунё халқлари ўртасида тинчлик ўрнатиш учун адашган фикрлари ва иштибоҳлари борасида раддия кутиб қоламиз.

Марат Якупов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase