Баъзилар Дарвин, Фрейд ёки Хоккинг асарларига таяниб, илм-фан динга ўрин қолдирмайди, деб айтади. Биз эса қуйидаги фикрни алоҳида таъкидламоқчимиз: дин ва илм-фан ақлли инсоннинг икки таянчидир. Ихтилоф ва тўқнашувлар йўқ. Динда ғулувга йўл қўйилса, илм-фанни универсал тушунишса тўқнашув юзага келади: Дин маънавий-ижтимоий масалаларга кўпроқ эътибор берса, илм-фан техник-амалий масалаларга кўпроқ урғу беради, бироқ оғиш юзага келса, “Худо” афсонага айланади, инсонийлик эса ғайриинсоний нарсага айланади.
Мен бу ерда Ньютон табиий-илмий асарлардан кўра, диний асарларни кўп ёзганлиги ҳақида гапириб ўтирмайман, чунки сиз Ньютон меросини инкор қила бошлайсиз. Ҳатто Эйнштейннинг иймони ҳақида ҳам ҳеч нарса демайман, чунки сиз уни агностик бўлган, дея даъво қиласиз. Бу эса атеизмнинг либерал талқинидир. Қуръони каримда сайёраларнинг шаклланиши зикр қилингани ҳамда бошқа мўъжизалар ҳақида ҳам оғиз очмайман, сабаби нима десам ҳам барибир ишонмайсизлар ва дин билан илм-фанни бир-бири билан ҳеч қачон кесишмайдиган иккита параллел нарса, деб ишониб олгансиз. Ваҳий ва илоҳий мўъжизалар ҳамда пайғамбарларнинг ҳикматларини тасодифий нарса деб айтасиз. Нега? Чунки шундай дейиш сиз учун жуда қулай: Сиз фундаментал қонунлар билан эмас, балки ўзларингиз ёзган қоидалардан фойдаланишни истайсиз, қонунлар эрк беради, сиз эса кўринмайдиган сабаб ва оқибатларга боғланиб қолгансиз. Бу эса заиф бўлиш ва ҳар бир нарсага баҳона излаб ҳимоясиз бўлишни тақоза этади. Демак, атеизм илоҳиётни ақидапарастликда айблайди. Айниқса бу нарсалар “ақида” истилоҳида ёрқин намоён бўлган: улар, атеистлар, атайин “ақида” сўзини “ақидапарастлик” сўзига алмаштиришган.
Атеистлар илоҳиётни ақидапарастликда айблайди. Келинг, бир назар ташлайликчи, атеизмда ақидапарастлик йўқми? Албатта, уларнинг энг катта олимлари, албатта йўқ, деб жавоб беради. Текшириб кўрамизми? Бироқ аввал ақиданинг турли хил таърифи бўлса ҳам, у дастлабки ва прецендент хосил қилувчи ғоя ҳамдир. Атеизмда эса материя абадий деган ғоядир. Акс ҳолда, материя ва ундан келиб чиқадиган моддалар маълум бир босқичда пайдо бўлганини тан олиш керак бўлади.
“Материя абадий” ва бу шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган нарса дейилади-ю, аммо илм-фан буни на исботлай олади, на инкор қилади. Ҳа, атеистларга агар тажриба орқали исботлаш учун имконият бўлганида материянинг абадий эканлигини исботлаб беришларига чин қалбдан ишонадилар. Бироқ уларда бундай имконият йўқ. Мен ҳатто бундай масала кўндаланг турибди, дея ҳам айта олмайман. Нега? Чунки уни на исботлаш, на инкор қилиш мумкин, чунки бу ақидадир-ақиқдапарастликдир.
Шунинг учун ҳам атеизмнинг барча назариялари (ноаниқ квант, спирал ва нисбийлик), битта ақидаги буйсунади – материя бўлган, материя бор ва материя доим бор бўлади. Мен илм-фанни мантиқсиз демоқчи эмасман, чунки илм-фан ва монотеизм ўртасида ихтилоф йўқ. Бироқ илм-фан билан атеизм қариндош бўлса, улар тубдан фарқ қилувчи феномендир.
Демак, юқорида айтилган гаплар билан мантиқларингизни ёқиб, соғлом фикр қилишга чақираман. Илоҳиёт ақидасида аввал онг, сўнг материя бўлса, худди шу тарзда атеистлар ўзлари ҳам аввал материя, сўнг онг, деган ақидага қаттиқ ёпишиб олишган. Ва бу нарсаларга эмпирик тажрибалар далил дейдилар. Ҳа, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас: микроскоп ўзи ташкил топган атомларни кўра олмагани каби жисмоний ва ножисмоний нарсаларни ўлчайдиган ҳеч қандай ускуна ҳам йўқ...
poistine.org материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади