Суд ҳарбий хизматдаги муслималарнинг ҳижобни ҳимоя қилиб чиқди
Туркия Олий ҳарбий суди ҳарбий хизматчилар орасида аёларнинг ҳижобда юришини тақиқлаши табал қилган ҳолда даъво аризаси билан чиқди. Туркия қуролли кучлари ўтган йилдан бошлаб ҳарбий хизматчи аёлларга улар ўз юзини очиқ ҳолда қолдирадиган шартда форма билан бирга ҳижообда юриш рухсат этилган.
Мода брендлари Шарқни мўлжалламоқда
FW’17-18 мода ҳафталиги мавсумининг бошқа ҳодисалари орасида мода саноатининг араб тематикасига қизиқиши яққол аён бўлиб қолди. Дизайнерлик буюмларини харид қилишга тайёр мусулмонлар пулларига назар ташланди, ҳолбуки улар илгари брендларнинг эътиборидан маҳрум эдилар.
Атеист аёл ғайриодатий вазияда мусулмонларга мойиллик билдирди
Австралияда яшайдиган Эрин Мерфи исмли аёл атеистик қарашларга амал қилади, лекин танасининг ранги очлиги туфайли қуёш нурларидан ҳимояланиш учун рўмол ўраб юради. Болалик чоғларидан Эрин терисида пайдо бўла бошлаган саратондан олдинги шишлар жарроҳлик йўли билан олиб ташланарди, шу сабабли ҳижоб унинг учун одатий ташқи кўриниш атрибутига айланган.
Трампнинг арзанда қизи ҳижобли конгрессменни қўллаб-қувватлади
Оқ уй маслаҳатчиси ва АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ижтимоий тармоқда сиёсатчи-муслима Илхон Умарни қўллаб-қувватлайдиган сўзлар ёзилган қайд қолдирди. Эслатиб ўтамизки, Илхон Умар АҚШ Конгресси вакиллар палатаси янги таркибига сайланди ва конгрессменлар орасида биринчи ҳижобли аёлга айланади.
АҚШ Конгресси 181 йиллик тақиқни ҳижоб учун бекор қилади
Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, АҚШ вакиллар палатасига сайланган икки муслима аёлнинг конгрессмен лавозимига расмий кириши арафасида Демократлар партияси палата биноси ичида бош кийимларини тақиқлайдиган 181 йиллик тақиққа аниқлаштирувчи тузатиш киритишни таклиф қилди.
Туркияда ҳижоб ва соқол эволюцияси
Туркиянинг «Сабаҳ» газетаси Туркия расмий доираларига ҳавола қилган ҳолда хабар қиладики, мамлакат ҳукумати қирғоқ қўриқчилари, жандармерия ва қуролли кучларнинг фуқаро персонали учун ҳижоб ўрашнинг тақиқланишини бекор қилди. Худди шу идораларнинг эркак хизматчилари учун эса соқол қўйишга рухсат этилди. 2016 йил 27 августда ҳукумат қарори билан аёл-полициячиларга ҳижоб ўрашга рухсат берилганди.
Ҳукумат судлашишни тўхтатиб, мактаб ўқувчиларининг ҳижоб кийиш ҳуқуқини тан олди
Нигериянинг Лагос штатида ҳукумат, ниҳоят, ёш муслималарнинг мактабга ҳижобда келиш ҳуқуқини тан олди. Мактабдаги рўмоллар мавзусида баҳс-мунозаралар Лагосда 2014 йил бошланган – ўшанда суд ўқувчи қизларнинг ҳижоб кийшини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарганди, лекин 2016 йил бу қарор дин ва эътиқод эркинлиги тарафини олган апелляция судининг қарори билан бекор қилинганди.
Америкалик мусулмонларнинг исламофобияни енгиш йўлидаги дадил қадами
Американинг Иллинойс штатида кўчаларда хижобдаги мулима тасвири туширилган баннерлар илиб қўйилди. «Ҳижоб кийиш – 100% менинг танловим. Кенг тарқалган фикрларга қарамай, ҳижоб асло азоб бермайди. Аслида у бунинг тескарисидан далолат беради – ҳижоб аёллар кучини мужассамлантиради», – дея шарҳлади GainPeace кўнгиллиси Сара Аҳмад.
Бошқа пайғамбарлар давридаги ҳижоб
Ўзининг “Ҳижоб яҳудийлар ва христианларнинг анъаналарида” деб номланган китобида раввин (яҳудийлар руҳонийси) – доктор Менахим М. Брайер, илгариги раввинлар томонидан ёзилган китобларга асосланган ҳолда, яҳудий жамиятидаги аёллар фақат кўзидан ташқари бутун юзини беркитиб ҳижоб (ниқоб) кийган давр бўлганлигини айтади (Menachem M. Brayer, The Jewish Woman in Rabbinic Literature: A Psychosocila Perspective (Hoboken, N.; Ktav Publishing House, 1986) стр. 223).
Озодлик, секуляризм ва Ислом
Ислом олами мутафаккирлари ва сиёсий арбоблардан бири Рашид ал-Ғаннушийнинг мусулмонлар Исломда озодлик, секуляризм ва плюрализмни қандай қабул қилиши лозим эканлигини тушунтириб берадиган маърузаларидан бир парча билан танишиб чиқишни таклиф қиламиз.