close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: ҳижоб
18.05.2019 04:58

Австриядаги нодавлат ташкилотлар, журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек айрим сиёсатчилар мамлакат умумтаълим мактабларида рўмол тақиқига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Австрия парламенти аъзоси Марта Биссман ўз нутқида маълумот келтириб ўтган.

15.05.2019 16:54

Дунёнинг энг йирик спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири саналган Nike Томонидан тақдим этилган ҳижоб Lyst таҳлилий платформаси томонидан тузилган энг урф бўлган кийим-бош предметлари рейтингидан ўрин олди. The Independent нашрининг хабар қилишича, компания томонидан 2017 йил тақдим этилган Pro Hijab номи остидаги спортча мусулмонлар рўмоли рейтингда еттинчи ўринни эгаллади.

07.05.2019 11:54

Пензада мактаб ўқувчилари дарсларга мусулмон рўмолларида бориши ёки ўз мактаблари ҳудудида биронта диний рамзлар билан юриши мумкин эмас. Ҳижоблар тақиқланиши 20 та таълим муассасасида жорий қилинди. Бунга минтақавий прокуратура талаби асос бўлиб хизмат қилди.

22.04.2019 19:24

Яна бир машҳур кийим-бош бренди мусулмонлар модаси қонунларига амал қилиб, ҳижобли ёпиқ либос моделини тақдим этди. Британиянинг ASOS бренди тақдим этган Verona коллекцияси АҚШда ҳам сотувга чиқди, моделлар орасида эса ҳижобли мусулмонлар – блоггер Аша Мохамуд пайдо бўлди, деб хабар беради Metro сайти.

21.04.2019 09:37

Ҳижоб ёки рўмол доимо тақводорликнинг белгиси бўлиб келган, лекин охирги пайтларда уларнинг атрофида салбий фикрлар кўринишида қолиплар шаклланиб қолмоқда, деб ҳисоблайди Москва муфтийси, Москва жомеъ масжиди имом – хатиби Илдар Аляутдинов.

20.04.2019 18:38

Нидерландияда полиция офицери бошқа аёл билан қўпол муносабатда бўлганлиги учун танбеҳ берган ҳижобли аёлни калтаклади. Воқеа Утрехт шаҳрда рўй берди ва видеотасвирга муҳрланди. Полиция ходими ҳижобдаги мусулмон аёл унга бошқа бир аёлни калтаклашни тўхтатиш ҳақида гапирганидан сўнга унинг ўзига зарба берди.

18.04.2019 21:40

Малайзияда ислом ишлари бўйича маҳкама мусулмон аёллар ва қизларга ҳижобдан халос бўлиш зарурлиги ҳақида фикрни сингдиришга қаратилган китобнинг пайдо бўлиши ҳолатини тергов қилмоқда. Малайзиянинг Селангор штати ислом департаменти «Ёпинчиқни ечиб ташлаш танлови» («Unveiling choice») номли китобнинг нашр этилганлиги ва «Малайзия аёллари ва ҳижобсизлаштириш» номи остидаги форум пайда бўлганлигидан хавотирда деб хабар беради Free Malaysia Today сайти.

13.04.2019 21:01

Черногория давлат бошқарув вазирлиги давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ Кодексига изоҳ киритди, кодекснинг айрим қоидалари давлат бошқаруви соҳасида меҳнат қиладиган ходимлар дин эркинлигини чеклаш сифатида талқин қилинди. Вазирликнинг сўзларига кўра, ҳижоб давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ Кодекси нуқтаи назаридан номақбул ҳисобланмайди, шунингдек, ўз-ўзидан давлат хизматчисининг хизмат мажбуриятларини ижро этишда бетараф ва холис эканлигини шубҳа остига олиши мумкин эмас.

12.04.2019 13:35

Ўтган йил 19 ёшдаги мусулмон-талаба Марям Пужету Францияда талабалар норозилик ҳаракати ҳақида ҳужжатли фильмда тасвирга тушгач, жиддий мунозаралар марказида қолиб кетди. Француз секуляристлари Париждаги Сорбонна университети талабаси Марям Пужету ҳижобда юришидан қаттиқ ғазабга келди.

11.04.2019 17:11

Россия Федерациясининг Татаристон республикаси бўйича ички ишлар вазирлиги Қозон шаҳри умумтаълим мактаблари ўқитувчиларидан ҳижобда юрадиган ўқувчи қизлар рўйхатини тақдим этишни сўрашмоқда. Маҳкамада бу хизмат бўйича зарурат билан изоҳланди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase