Олий суд барча мактабларда ҳижобга рухсат берди
Кения олий суди мактаблар қандай кийим кийиш қоидаларини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги борасида қарор қабул қилди. Кения олий суди мактаблар қандай кийим кийиш қоидаларини мустақил равишда белгилаш ва кениялик мактаб ўқувчиларининг ҳижобда юриши ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги борасида қарор қабул қилди.
Муслима қиз янги галактикани кашф қилди
Бурчин Мутлу-Покдил – янги галактика турини кашф қилган ёш муслимадир. У мактабда ўқиб юрган чоғларидан физикага қизиқа бошлаган. Эйнштейн ҳақида эссе ёзган ва коинот сирларига қаттиқ қизиқиб қолган. Бурчин ўшандаёқ ҳаётини физикага бағишлашга қарор қилганди.
Ҳижобга қарши кураш: аввал ва хозир
Исломдаги аёлларга қарши зулм хақидаги тўхтовсиз ташвиқотларга қарамасдан, Ғарб аёлларининг Ғарб эркакларига қараганда кўпроқ сонда Исломга келаяпти. Шахсий тажриба ва кузатишлар орқали улар шуни англаб етдиларки, Ислом - ҳижоб ва бошқалар – инсон ақлига хотиржамлик, қалбига мазмун ва хаётига қадр-қиммат олиб киради.
Ҳижоб тажовузга қарши
Бугунги дунё янгидан-янги ташвишлар ва муаммоларни келтириб чиқармоқда. Аммо шундай муаммолар ҳам борки, инсоният пайдо бўлгандан буён аёллар бу муаммоларда ҳар доим дуч келадилар. Бу – таъқиб ва тажовуздир. Баъзи даврларни истисно қилганда, аёлларга нисбатан тажовуз жамиятда долзарб муаммога айланмаган пайт бўлмаган бўлса керак.
Голливуд актрисаси яна эски ишларини бошлади
Бир неча марта ҳижоб кийган ва ўзини исломни қабул қилган деб кўрсатган голливуд актрисаси Линдси Лохан, афтидан, тунги клублар ва ичкиликбозликлар доимий ҳамроҳ бўлган аввалги турмуш тарзига қайтишга қарор қилган кўринади. Хусусан, MTV телеканалида «Линдси Лохан пляж клуби» номи остида янги шоу суратга олинмоқда. Сюжетга кўра, актриса Грециядаги Миконос оролида ўзининг тунги клубини очмоқда, унга муассасани очиш ва бошқаришда кўмаклашадиган ёрдамчилар жамоасини йиғмоқда.
Францияда ниқобга бўлган тақиқ бекор қилинадими?
Юзини ёпиб турадиган кийимларни тақиқлаш ҳақида қонун қабул қилинганидан етти йил ўтгач, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси янги баёнот берди. Францияда амал қиладиган ниқоб тақишнинг тақиқланишиш инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.
Ҳижобдаги парламентарий шведларга маданият нуқтаи назаридан ларзага келтиради
Бу ҳафта Швецияда муҳим бир янгилик кутилмоқда – Швеция парламенти аъзоси илк бор ҳамкасблари олдига ҳижобда чиқади. Швецияга 2 ёшлигида Сомалидан қочоқ сифатида ота-онаси билан бирга келиб қолган Лайло Али Элми парламентда илк бор сўзга чиқишга тайёрланмоқда – муслима, мамлакатлаги ошкора исламофобия ва муҳожирларга қарши кайфиятга қарамай, кузги сайловлар вақтида кутилмаганда ғалаба қозонди.
Ҳижобли аёлларга муассасаларга кириш тақиқланиши мумкин
Тожикистон ҳукумати ҳижобли аёлларнинг давлат ва хусусий муассасаларга киришини тақиқлайдиган қонун лойиҳаси тайёрламоқда, деб хабар беради ТожикТА агентлиги. "Ҳозирги пайтда Тожикистон Миллий қонунчилик марказида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, у ҳижоб ва сатрали аёлларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар барча муассаса, ташкилот ва корхоналарга киришини тақиқлайдиган қонун лойиҳасини тайёрламоқда ", - дейилади хабарда.
Талаба қиз ҳижоб туфайли ўқишдан ҳайдалди
Американинг Теннесси штатида жойлашган таълим муассасаси муслима талабани унинг бош кийими туфайли ўқишдан ҳайдади, бу эса ҳуқуқ ҳимоячиларининг қаттиқ ғазабланишига олиб келди. Georgia Career Institute коллежи Линда МакАвойни машғулотларга ҳижобда келгани сабабли талабалар сафидан чиқарди.
Ҳижобли конгрессвумен исломафоб-руҳонийга жавоб қайтарди
Ўтган ҳафтада консерватив пастор, ўтмишда Сенатга АҚШ Республикачилар партиясидан ўз номзодини қўйган кмиса, в эфире одной из америка радиостанцияларидан бири эфирида мусулмонла «Конгресс аъзоси бўлиши мумкин эмас»лиги ва депутат бошидаги ҳижоб – тасаввур қилиб ҳам бўлмайдиган нарса эканлигидан жаҳли чиқиб гапирганди.