Ҳижобли ёзувчи бу йил Букер мукофоти соҳибаси бўлиши мумкин
Машҳур Букер мукофоти потенциал соҳиблари «узун рўйхати»дан 2019 йил араб мамлакатидан ёзувчи мусулмон аёл ҳам ўрин олиши мумкин. Уммонлик ёзувчи аёл Жуҳи Харсийнинг «Осмон ёритқичлари» китоби «қисқа рўйхат» учун асос бўладиган, сўнгра уларнинг орасида Букер мукофоти ғолиби танлаб олинадиган 13 та нашр рўйхатига киритилди, деб хабар берди The National. Конкурс жюриси жами 108 та китобни кўриб чиқди.
Машҳур гей-модельер ҳижоб билан боғлиқ либосларини тақдим қилди
Тобора кўплаб бутун дунёга машҳур брендлар мусулмон аёллар дресс-кодига мурожаат қилмоқда – дастлаб Dolce & Gabbana, кейин Nike, мана энди эса - Michael Америкалик гей-дизайнер Майкл Корс томонидан бошқариладиган Michael Kors номи остидаги элита кийим-бош ва аксессуарлар бренди баҳор-ёз коллекциясида илк ҳижоб тақдим этди ва бу ҳижоб Яқин Шарқ бутикларида пайдо бўлади.
Жаҳон ҳижобининг универсал бичими – мутахассис фикри
Рамзлар тили ҳаётимизда улкан, баъзан эса ҳал қилувчи ўрин тутади. Зеро, бу маънавий ҳаётимизга тааллуқли масаладир. Ҳар қандай иймон-эътиқодли кишининг дийний ҳаёти (айниқса атрофдагиларнинг назарида) батамом рамзлардан иборат бўлади. Бу табиий ҳол – иймоннинг асоси, яъни инсон билан Аллоҳ ўртасидаги ўзаро муносабат – инсоннинг фақат ўзигагина маълумлигича қолади. Шунинг учун ҳам, биз инсоннинг қайси динга мансублигини унинг кўксидаги хочга, қўлидаги тасбеҳга ёки кенг соябонли шляпа остидаги пейсларига қараб аниқлаймиз.
Фақат аёллар учун мўлжалланган спорт заллари муслималарни ўзига жалб қилмоқда
Австралияликлар учун спорт залига ташриф буюриш – одатий машғулот, лекин мусулмон аёллар учун яқин вақтларгача бу борада имкониятлар чекланган эди. Бироқ охирги пайтларда алоҳида спорт залларга талабнинг ўсиши билан мусулмон аёлларда соғлом турмуш тарзи олиб бориш ва мушакларини тонусда сақлашнинг дин қоидаларини бузмасдан эришиш имконияти пайдо бўлди.
Лондон университети – Буюк Британияда ўзининг спорт ҳижобини ишлаб чиққан илк олий таълим муассасаси
Nike илк ҳижобли спорт кийимини тақдим этган вақтдан бошлаб бир йил ўтди, эндиликда Британия университети унинг изларида бормоқда. Лондондаги нуфузли Брунель университети талаба қизлар учун спорт ҳижобини ишлаб чиқишди ва институт раҳбариятининг таъкидлашича, бу уни Буюк Британияда мусулмон қизлар учун ўзининг спорт формасига эга бўлган илк университетга айлантиради.
Супермодел-муслима подиумга совут-ҳижобда ёрқ этиб чиқди
Келиб чиқиши кениялик ва сомалилик бўлган америкалик супермодель, ўтмишда Teen Vogue ва Allure журналлари муқовасида расми чиққан Халима Аден ёш британиялик дизайнернинг намойишида иштирок этди ва подиумга ғайриодатий ҳижобда чиқди.
Доналд Трамп АҚШ Конгрессида ҳижобли муслимани кўришни истамяпти
АҚШ президенти Трамп Конгресс аьзоси бўлган муслима Илхон Умарни твиттерда ёзган ва Исроил тарафдори бўлган ташкилотни коралаган хабари учун танкид килди ва истеъфога чакирди. “Ўйлайманки, у Конгрессдан кетиши керак ёки вакиллар палатасида хорижий ишлар буйича кўмитадан чикиши керак”, деди Трамп Оқ Уйдан қилган видео мурожаатида, хабар беради The Independent.
Нима учун «Маша ва айиқ» мультфильми мусулмон мамлакатларда оммавийлашди?
Бу мультфильмнниг қанчалик оммавийлашганини ҳатто хаёлингизга ҳам келтира олмайсиз! Мультикнинг ўзи ҳам, ўйинчоқ-Маша ҳам – уларни ҳозирда Эрон, Индонезия, Саудия Арабистони, Миср ва ҳатто Покистонинг исталган ўйинчоқлар дўконидан топиш мумкин.
Ҳижобли муслима муз саройини лол қолдирди
Аляскага айирбошлаш бўйича талаба сифатида келиб, Хевралик (Покистон) 16 яшар Лина Тарар Американинг шимолий штатида биринчи ҳижобли хоккейчига айланди, хаба беради Anchorage Daily News. «Хоккей – мен учун мутлақ янгилик, илгари мен унга асло дуч келмагандим», – деди Тарар.
Аёллар ишлари бўйича вазир муслималарни таҳқирлади
Канаданинг Квебек провинциясида янги тайинланган аёллар ишлари бўйича вазир ҳижоб жабр-зулм рамзи деб атаб, катта жанжалга сабаб бўлди. Янги лавозимга тайинланганидан сўнг журналистлар билан мулоқот пайтида Изабель Шарест рўмол бу «аёллар ўраб юришига арзимайдиган нарса» деб айтди.