close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: коронавирус
21.06.2020 05:06

Ироқ шифокорлари пайшанба куни коронавирусдан рекорд даражада ўлимни қайд этишди - расмий статистика маълумотларга кўра, бир кунда 83 киши вафот этган, уларнинг умумий сони деярли 26 минг кишини ташкил этади. "Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит вазирлиги лабораторияларида 1463 та юқтириш ҳолати қайд этилган. 83 та ўлим ва 563 та беморнинг даволаниш ҳолатлари қайд этилган", - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

21.06.2020 05:03

Бразилияда янги турдаги коронавирус инфекцмясини юқтири олганлар сони 978 142 кишига етди, хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бир суткада 22 765 та янги ҳолат аниқланди. Жами 482 102 киши тузалган бўлиб, 448 292 киши назорат остида қолмоқда.

20.06.2020 04:46

Европа Иттифоқига аьзо 27 давлат ва ҳукумат раҳбарлари йиғилиши 19 июнга мўлжалланган. Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчилари коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларига қарши кураш йўлларини, хусусан "Кўп йиллик молиявий доиралар" ва "Иқтисодиётни тиклаш режаси"ни муҳокама қиладилар.

20.06.2020 04:39

Касалланганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда. Янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тасдиқланган ҳолатлар сони дунё бўйича 8,5 миллион кишидан ошди. Worldometer интернет-ресурс маьлумотларига кўра, 18 июнь холатига 8512 227 киши коронавирус юқтириб олган.

20.06.2020 04:35

18 июнь, пайшанба куни Санкт-Петербургдаги шифохоналардан бирида Чувашиянинг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев вафот этгани маълум бўлди. Бу ҳақда республика раҳбари маъмуриятидаги манбага таяниб, “Интерфакс” хабар берди. Май ойи охирида Россия оммавий ахборот воситалари Игнатьев икки томонлама пневмония ва ўпканинг юқори фоизли шикастланиши билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди.

17.06.2020 05:24

Шаҳзодалар ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларида: ар-Риёд ҳажнинг бекор қилинишини талаб қилмоқда. Саудия Арабистони ҳукумати ҳар йили бўладиган ҳаж зиёратини бекор қилиш эҳтимоли ҳақида гапирмоқда - бу йил Ҳаж июль ойида ўтиши режалаштирилганди. Сабаби янги турдаги коронавируснинг тарқалиш кўлами. Қироллик инфекцияга курашда қийналмоқда, дейди кузатувчилар. Қироллик оиласининг ўнлаб аъзолари касалхонага ётқизилган.

16.06.2020 01:23

Турли хил ҳудудларда карантин бекор қилинганидан кейин инфекциянинг максимал даражаси қайд этилади. Экспертларнинг дунё кузда COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқинини кутаётгани ҳақидаги тахминлари асосли кўринмаяпти: у аллақачон бошланган бўлиши мумкин.

14.06.2020 19:56

Озарбайжон президенти маъмуриятида 19 киши коронавирус бўйича топширган тест ижобий натижа берган бир пайтда Кавказорти давлати расмийлари инқирознинг авж олишига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги ходимлари орасида яна 13 та инфекция ҳолати аниқланди, деди сешанба куни Тиббий-ҳудудий бирликларни бошқариш уюшмаси раҳбари Рамин Байрамли.

14.06.2020 18:50

Сешанба куни масжид қўриқчилари Мозори-Шарифдаги машҳур афғон масжиди ёилганидан сўнг унинг ёнида миндгдан ортиқ кабутар очликдан ўлганини хабар қилди. Масжид мажмуи умуммиллий карантин шароитида ёпилгунга қадар, сайёҳлр уларни овқатлантирадиган жойларда машҳур оппоқ қушлар тўпланарди.

14.06.2020 06:07

Индонезияда, юзлаб болалар COVID-19 туфайли вафот этган деб ҳисобланади, бу эса Жануби-Шарқий Осиёда янги коронавирусдан болалар ўлими кўрсаткичи бўйича дунёда энг юқори кўрсаткичга эга деб айтишга имкон беради. Индонезияда биринчи маротаба коронавирус касаллиги март ойида эълон қилинганидан бери, 2000 киши ўлган. Бу Хитойдан ташқарида Шарқий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase