close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: коронавирус
10.06.2020 16:38

Россиядаги яҳудий жамоалари раҳбари Берл Лазарнинг матбуот хизмати унинг янги коронавирус инфекцияси билан касалланганлигини эълон қилди, деб хабар беради “ТАСС”. Хабар қилинишича, мамлакат бош раввини ҳаёти хавф остида эмас. Шунга қарамай, у доимий тиббий назоратда.

09.06.2020 20:24

Ҳозирги инқироз келажакда ҳукуматга қиммат тушиши мумкин, дейди мутахассислар. Россия анча вақтдан бери нисбатан тинч шароитда яшаб келмоқда ва шу вақт ичида жиддий инқирозларга дуч келмаган авлод ўсишга муваффақ бўлди. Уларнинг ҳаётидаги биринчи ва умид қиламанки, охирги муаммо коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз туфайли юзага келган муаммо бўлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, аниқ бир ёшлар сиёсати мавжуд бўлмаганда, бу келажакда муаммоларга олиб келиши мумкин.

09.06.2020 19:51

"Мана бир неча ҳафтадан бери ҳукмдорлар эпидемиологлар ёки иқтисодчилар масалаҳатларига қулоқ солишлари кераклиги ҳақида баҳс-мунозаралар давом этяпти. Бунда хаёлий қарама-қаршилик йўқ", - деб ҳисоблайди Германиянинг Süddeutsche Zeitung нашри журналисти Клаус Хульвершайдт.

09.06.2020 15:26

Янги Зеландия ҳукумати мамлакатда 17 кундан бери биронта янги COVID-19 ҳолати қайд этилмаганидан сўнг карантин чоралари бекор қилинишини эълон қилиш ниятида. Ярим тунда, Янги Зеландияда хавф даражаси тўрт даражанинг биринчисига, энг пастига тушади.

09.06.2020 15:22

Россиянинг 83 минтақасида бир суткада 8985 та COVID-19 ҳолати қайд этилди, 112 киши вафот этди, 3957 кишига касалхонадан жавоб берилди, хабар берад тезкор штаб. Янги беморлар энг кўп Москва (2001), Подмосковье (751) ва Санкт-Петербургда (326) қайд этилди. Шунингдек, 305 киши Нижегород областида, 249 киши - Свердловск, 228 киши – Воронеж областида қайд этилди. Беморларнинг 36,6% ида касаллик аломатларсиз ўтяпти.

07.06.2020 19:26

Хасан Руҳоний: Биз ишлашимиз керак, фабрикаларимиз ва дўконларимиз ишлаши керак ва вирусга қарши курашишда давом этишимиз керак. Эрон ҳукумати мамлакатнинг баъзи вилоятларида пандемиянинг тобора ўсиб боришига қарамай, коронавируснинг янги турига (COVID-19) қарши кураш чораларини юмшатишда давом этмоқда.

07.06.2020 14:42

Дунё бўйича янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) билан касалланиш сони 6861716 кишига этди. Worldometer веб-сайтининг янгиланган маълумотларига кўра, 6 июнь куни эрталаб сайёрада хавфли вирус туфайли 398483 киши вафот этган, 3361447 киши даволанган.

07.06.2020 14:33

Кун давомида мамлакатда 8885 та коронавирус инфекциясининг янги ҳолати аниқланди. Россияда коронавируснинг янги тури (COVID-19) билан касалланишнинг тасдиқланган ҳолатлари сони 458 689 гача, ўлим – 5725 тага етди. Бу ҳақда шанба куни янги инфекциялар тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штабда хабар қилинди.

07.06.2020 14:29

Сўнгги 24 соат ичида юқтирганлар сони 41 927 га ошди - 1 967 273 кишига етди. Сўнгги 24 соат ичида АҚШда янги коронавирус (COVID-19) туфайли вафот этганлар сони 1200 кишига кўпайди - 111 408 га етди. Worldometer сайти маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида инфекциялар сони 41,927 га кўпайиб, 1 967 273 кишига этди.

07.06.2020 14:24

Умуман олганда, Озарбайжонда 7239 одамда COVID-19 аниқланди, шундан 4024 киши - тузалди, 84 киши - вафот этди. Озарбайжонда кунига COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони рекорд даражада қайд этилди - 379 киши, дея хабар беради Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тезкор марказ.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase