close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: коронавирус
07.08.2020 15:55

Шу йилнинг ёзида Қирғизистонни коронавирус эпидемиялари тўлқини босди: касалхоналар тўлиб кетди, ўлим ҳолатлари кўпайди олди. Фақат кўнгиллилар туфайлигина вазиятнинг ёмонлашуви олдини олишга муваффақ бўлинди.

07.08.2020 15:20

Германия пандемиянинг иккинчи тўлқинига олиб келиши мумкин бўлган коронавирусга чалинганлар сонининг ўсишига тайёрланмоқда. Шу муносабат билан нималарга асосий эътибор қаратиляпти ва қандай чоралар кўриляпти?

06.08.2020 11:09

"Германия касалхоналарида даволанган, COVID-19 га чалинган деярли ҳар беш кишидан биттаси касалликдан вафот этган. Репрезентатив тадқиқот шуни ҳам кўрсатадики, агар беморга ўпкани сунъий вентиляция қилиш талаб этилса, унинг омон қолиш имконияти пасаяди", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Allgemeine Zeitung.

06.08.2020 11:03

Россия Президенти коронавирус туфайли такрорий чекловлар жорий қилишдан қочишга ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади. Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолатлари сони камайганлигини қайд этди, лекин вазият исталган томон ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирди, хабар қилади ТАСС.

06.08.2020 10:58

COVID-19 туфайли бугунги келиб Эронда 140 дан ортиқ соғлиқни сақлаш тизими ходими вафот этди. Шу кунгача Эронда 6 мингдан ортиқ тиббиёт ходими янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) юқтириб олган. Бу ҳақида ISNA ахборот агентлиги ЭИР Тиббиёт кенгаши раҳбарининг муовини Али Феттахига таяниб маълум қилди.

06.08.2020 10:51

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус эпидемияси «ҳали узоқ» давом этади, деб ҳисобламоқда. Шанба куни бўлиб ўтган фавқулодда қўмита йиғилишида унинг вакиллари пандемия халқаро аҳамиятга молик ўта муҳим вазият бўлиб қолаверади, деган хулосага келдилар.

01.08.2020 06:45

Кеча ЖССТ миссияси Туркманистонга етиб келди. Охирги пайтларгача мамлакат ҳукумати «пандемия шароитларида логистика билан боғлиқ қийинчиликлар»ни баҳона қилиб, улар аввалроқ келишиб олган ЖССТ махсус миссиясини саботаж қилиб келди.

28.07.2020 07:02

Саудия Арабистонида дала госпиталлари, тиббиёт персонали ва клиникалар Ҳаж-2020 бошланишига тайёр. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу йили зиёрат сафарида иштирок этадиганлар соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича режаси Мина шаҳридаги касалхона, олтита тез тиббий ёрдам машинаси, зиёратчилар учун учта поликлиника, дала госпитали ва мобил госпиталь, шунингдек, Арофатдаги клиникани ўз ичига олади.

28.07.2020 06:55

Абу-Даби амирлиги ҳудудига кириш учун ўтиш мумкин бўлган COVID-19 коронавирусига "лазер " тестига Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси орасида талаб катта - ҳозирда унинг жадвали икки ҳафта олдинга тўлиқ режалаштирилган.

28.07.2020 06:50

Пандемия пайтида Буюк Британиядаги мусулмонлар жамоати жамиятни ҳимоя қилиш ва аҳолининг заиф қатламларига ёрдам беришга ҳаракат қилмокда. Хусусан, ибодатхоналарни зиёрат қилиш бўйича чекловлар олиб ташлангандан сўнг, Бертон масжиди COVID-19 учун бепул тестлар ташкил килди. Масжид имоми Тарик Ҳусайннинг айтишича, ирқ ёки диндан қатъи назар, ҳар ким текширувдан ўтиши мумкин. Бир кунда жами 400 киши синовдан ўтиши мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase