close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: коронавирус
07.06.2020 14:17

Бир суткада 199 кишида янги коронавирус ҳолати аниқланди. Қозоғистонда охирги сутка ичида 199 та янги турдаги коронавирус (COVID-19) ҳолати қайд этилди, дея хабар қилади коронавирус билан кураш бўйича тезкор штаб вакиллари.
Кунлик ўсиш 1,6%ни ташкил қилди.

07.06.2020 01:12

Кеча, 5 июнь куни 68 та коронавирус ҳолати қайд этилди, шулардан 17 таси Тошкент шаҳри, Тошкент, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида. Пойтахтда COVID-19 медиапаркнинг яна икки ходимида, "Ўрикзор" савдо мажмуаси, Юнусобод бозори сотувчилари ва бошқаларда аниқланди.

06.06.2020 15:33

Guardian газетасидан сенсацион текширув. Нашрнинг аниқлашича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бир қатор мамлакатлар коронавирусга қарши кураш учун кўпчиликка таниш бўлмаган америка фирмасининг нотўғри маълумотларидан фойдаланган. Бундан ташқари, ушбу маълумотларга асосланган ишлар нуфузли тиббиёт журналлари томонидан чоп этиган.

05.06.2020 23:44

Пайшанба куни Эрон 3574 та янги COVID-19 ҳолати ҳақида хабар берди. Бу пандемия бошланган пайтдан бери энг катта рақам. Май ойи бошларида деярли икки ойлик минимумдан сўнг, Эронда коронавирус инфекцияси тобора кучайиб бормоқда, бу Яқин Шарқда энг хавфли авж олганлиги билан ажралиб туради.

05.06.2020 15:41

Сингапур ҳеч қандай сабабсиз аҳолига пул тарқатишга қарор қилган яна бир давлатга айланди. Ҳукумат коронавирус пандемияси даврида одамларга 2,5 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат бош вазирининг ўринбосари ва молия вазири Хенг Сви Китга таяниб хабар берди.

04.06.2020 02:02

Сўнгги уч ой давомида дунё бўйлаб карантин ва ўзини ўзи изоляция қилиш инсоннинг таъсиридан табиатни тиклашга ёрдам берди. Йирик шаҳарларда ёввойи ҳайвонлар ва қушлар оммавий равишда қайтишни бошладилар. Масалан, Босфорга (Туркия) Истанбул аҳолиси бир неча ўн йиллар давомида кўрмаган делфинлар қайтиб келишди.

04.06.2020 01:52

Швециянинг бош эпидемиологи COVID-19 га қарши кураш борасида у томонидан таклиф қилинган, ўзини-ўзи изоляция қилишдан воз кечишни кўзда тутадиган стратегия хато бўлганлигини омма олдида биринчи бор тан олди. Агар ўтмишга қайтишнинг иложи бўлганида эди, Швеция унинг стратегияси ва бутун дунё танлаган йўл ўртасида «бир оралиқ»ни танлаган бўларди, деди у.

03.06.2020 18:08

Кун давомида ЭИРдаги инфекциялар сони 3 117 кишига кўпайди. Эронда коронавируснинг янги тури (COVID-19) туфайли вафот этганлар сони бир кунда 64 кишига - 7942 гача кўпайди. Эрон давлат телевидениеси Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Киянуш Жиханпурга таяниб хабар беришича, бир кунда мамлакатда касаллик юқтирганлар сони 3 117 кишига - 157 562 гача кўпайди.

03.06.2020 17:36

Саудиялик бир шифокор икки ҳафта давомида Жидда шаҳридаги меҳмонхонанинг алоҳида бир хонасида изоляторда бўлиб, COVID-19 ижобий синов натижасини олганидан сўнг, карантинга олинадиган кейинги одам учун илҳомлантирувчи хабар қолдирди.

02.06.2020 20:13

Ўтган уч ой ичида дунёнинг 31 мамлакатида 127 дан ортиқ журналист COVID-19 оқибатида вафот этди, дейилади штаб-квартираси Женевада жойлашган Press Emblem Campaign (PEC) мустақил журналистлар ассоциацияси баёнотида. PEC маълумотларига кўра, 1 мартдан 31 майгача бўлган даврда камида 127 журналист COVID-19 оқибатида вафот этди, шундан 2/3 қисми  – профессионал мажбуриятларни бажариш давомида. Фақат май ойининг ўзида 72 киши вафот этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase