close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Эрон
21.03.2020 09:43

Эронда коронавирус курбонлари сони ўсишда давом этяпти. Эронда ҳар 10 дақиқада коронавирусдан одам ўляпти, ҳар соатда 50 киши касаллик юқтириб оляпти. Бу ҳақида Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Киануш Жаханпур маълум қилди.

21.03.2020 02:51

БАА 2020 йил 16 март куни Эроннинг коронавирус тарқалишини тўхтатиш бўйича олиб борган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун Эронга 32 тонна дори-дармон ва шошилинч ускуналар олиб келган иккита самолёт юборди. Етказиб бериш ҳажми қўлқоплар, жарроҳлик ниқоблари ва шахсий ҳимоя воситаларини ўз ичига олади.

17.03.2020 21:47

Эронда коронавирус қурбонлари сони ортиб бормоқда. Эронда бир кунда коронавирусдан 129 киши вафот этди. Бу эпидемия бошлангандан бери Ислом республикаси учун рекорддир. Хозирги кунда Эронда вирус қурбонлари умумий сони 853 кишини ташкил этади.

16.03.2020 18:06

Сунъий йўлдошдан олинган тасвирларни таҳлил қилган эксперт фикрига кўра, Эронда CОVID-19 туфайли қурбон бўлганланинг дафн этиш учун оммавий қабрлар қазилмоқда. Февраль ойи оҳирида Қом шаҳридаги қабристонда умумий узунлиги деярли 100 метр бўлган иккита катта чуқур пайдо бўлди. Шаҳардаги коронавирус қурбонларини дафн этиш учун ушбу қабрлар қазилди, дея хабар беради Washington Post.

15.03.2020 15:42

Пайшанба куни Эрон Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) янги коронавирусга қарши курашда зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат қилди, ҳукумат томонидан яна 75 киши ўлганлиги маълум қилинди, бу эса мамлакатда вирус тарқала бошлаган кундан шу пайтгача бўлган кундалик энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

07.03.2020 14:28

Саудия Арабистони, Урдун ва Тунис янги коронавирус юқтириб олиш илк ҳолатлари ҳақида маълум қилди. Шу тариқа улар вақт бўйича охирги бўлиб потенциал ўлим хавфи билан таҳдид соладиган касаллик авж олиши рўй берган сўнгги араб мамлакатлари бўлди.

07.03.2020 11:34

Коронавирус атрофида диний баҳслар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Юқумли касаликнинг авж олиши ультраконсерватив шиа муллалари ва ҳукумат ўртасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. «Бу мусулмон ҳуқуқшунослари ўртасидаги тарихий тортишувдир, унинг илдизлари илк ислом даврига бориб тақалади», - деди AFP га Қумлик академик ва мулла Мохсен Алвири. "Баъзи одамлар диний маросимларни ҳамма нарсадан, ҳатто тиббиёт фанидан устун қўйишади", - дейди Алвири.

07.03.2020 11:11

Эрон расмийлари коронавируснинг ҳалокатли тарқалишини олдини олишга қаратилган чораларга қарамай, шиалар мақбараси эшикларини ошкора ялаган бир кишини ҳибсга олдилар. Жаъфар Ғафурий вирусли видеони ёзиб олиб, Машҳаддаги Имом Ризо қабри атрофидаги металл эшикларни ялади: "Мен сизни тинчлантириш учун ва мақбарага келиш учун вирусни истеъмол қиламан".

26.02.2020 06:57

Эрон янги коронавирус туфайли саккизта ўлим ҳолати ва яна 43 та янги юқтириб олиш ҳолати ҳақида маълум қилди, бу эса қўшни давлатлар тез тарқалаётган эпидемиядан қўрқиб, Эрон билан барча туристик алоқаларни тўхтатишига мажбур қилди.

26.02.2020 06:50

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус оқибатидаги ўлим ҳолатлари оммавий характерга эга бўлгани ҳақида миш-мишларни рад этди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Эрон ислом республикаси ҳукумати Қум шаҳрида COVID-19 оқибатдан ўлганлар сонини яшираётгани ва уларнинг сони 50 дан ортиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase