Коронавирус Эронни қамраб олмоқда
Эронда коронавируснинг янги тури туфайли икки киши вафот этди. Бу ҳақда Твиттерда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича масъул ходими Киянуш Жиханпур маълум қилди. Қум шаҳрида касалхонага нафас қисилиши ҳақида шикоят қилган ва янги турдаги коронавирус ташхиси қўйилган икки киши касалхонада вафот этди.
Исмоил Қааний - "Ал-Қудс"нинг янги раҳбари ҳақида нималарни билиш керак?
Эрон Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан сўнг Ислом инқилоби ҳимоячилари Корпусида (ИИҲК) чет элдаги операциялар билан шуғулланувчи «ал-Қудс» қўмондони лавозимини Исмаил Қааний эгаллашини маълум қилди. У ҳақида нималарни билиш керак?
Уруш кейинга қолдирилди. Лекин узоққами?
Шундай қилиб, АҚШ ва Эрон ўртасида кўпчилик кутган катта уруш рўй бермади. Биз кеча ҳам ёзганимиздек, АҚШ га кескин таҳдидлар ёғдирган бир пайтда Теҳрон аслида эронликларни ўлдириш билан чекланиб қолди. Теҳронни АҚШ базасига берилажак зарба ҳақида олдиндан билгани ва бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмагани ҳақидаги баёноти билан ерга урган Дональд Трамп урушни бошламаслиги, балки Хомейний режимини санкциялар билан бўғишда давом этишини маълум қилди.
Эронда Украинага тегишли самолет қулаб тушди, омон қолганлар йўқ
Эрон ҳудудида бортида 176 киши, жумладан, тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган Украина йўловчи ташувчи самолети ҳалокатга учради. Фожиа чоршанба куни тонгда Эрон пойтахтида рўй берди. Киев томон йўл олган «Украинские авиалинии»га тегишли Boeing 737 Имом Хомейний номидаги Эрон аэропортидан кўтарилганидан кўп ўтмасдан қулаб тушди. Самолет бортида бўлганларнинг омон қолиши учун ҳеч қандай имконият йўқ эди.
Эрон Ироқдаги коалиция базаларига қарата ракета зарбалари берди
Эрон АҚШ қўшинлари жойлашган Ироқдаги иккита ҳарбий базага қарата ўндан ортиқ ракета зарбаси берди. Бу ахборот Пентагон томонидан тасдиқланди. Анбар провинциясидаги Айн-ал-Асад базаси ва Эрбилдаги базага қарата чоршанба куни эрта тонгда учирилган ракеталар Эроннинг АҚШ томонидан ўтган ҳафтада Ироқда генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилгани учун жавоб ҳаракати бўлди.
Эронда АЭС яқинида кучли зилзила рўй берди
АҚШ геология хизмати Эрон жанубида 5 баллдан юқори магнитудали зилзила қайд қилди. Ушбу хизмат берган маълумотларга кўра, зилзила маркази Эроннинг атом электр станцияси жойлашган Бушер шаҳридан 53 км ғарбда ва 38 км чуқурликда экан. ОАВда эълон қилинган экспертлар баҳоларига кўра, зилзила мўътадил деб баҳоланган бўлсада, маълум бир вайроналарга олиб келиши мумкин.
Яна бир бор уммат бирлиги ҳақида: бирлашув таклиф қилинди, лекин бошқача ва бошқалар томонидан
Ўтган ҳафта Куала-Лумпурда бўлиб ўтган мусулмон мамлакатлар саммитида давлат чегараларидан ўтиб ислом дунёсини бирлаштириш бўйича ташаббуслар ҳатто муҳокама қилинмаганидан айбланганини айтиб, бироз шошқалоқлик қилганимизни тан олишни истарди.
Эрон ракеталари туфайли АҚШ араб дунёсидаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқчи
Эрон ракеталари туфайли АҚШ араб дунёсидаги ҳарбий иштирокини кучайтирмоқчи
Америка Қўшма Штатлари Теҳронга қарши туриш учун Яқин Шарқ мамлакатларига қўшимча қўшин ташлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради CNN. Хабардор манбаларга кўра, минтақага етти минггача ҳарбий хизматчи юборилиши мумкин.
Имом-хатиб Эрондаги намойишчиларни ИШИД жангарилари билан қиёслади
Теҳрон бош имом-хатиби оятулло Ахмад Хотамий оммавий норозилик намойишлари давом этаётган бир вазиятда Эрон ҳукуматининг интернетни блокировка қилиш ҳақидаги қарорини узил-кесил қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида «Анадолу» хабар қилади.