БМТ Эронда журналистнинг қатл этилишини қоралади
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Amad News янгиликлар портали раҳбари қатл этилганини қоралади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Эронда Amad News янгиликлар портали раҳбари Рухулла Зам қатл этилганини қоралади.
Эрон муллалари мухолифатчи телеграм-канал блогерини осиб ўлдирди
Эрон шиа муллалар ҳукумати давлат фаровонлигига қарши жиноятда айбланган "Амад ньюз" мухолифатчи телеграм-канал раҳбари Рухулло Замга чиқарилган ҳукмни ижро этди. Бу ҳақида "Меҳр" агентлиги ҳабар килди. Журналист 12 декабрь, шанба куни тонгда осиб ўлдирилди, деб аниқлаштиради Озодлик радиосинниг Эрон бўлими.
АҚШ Эрон билан қуролли тўқнашув эҳтимолини баҳолади
АҚШ ва Исроил билан Эрон ўртасида қуролли тўқнашув хавфи ҳозирча йўқ. Бу фикрни Джордж Мейсон университети томонидан ташкил этилган онлайн семинарда АҚШнинг Эрон ва Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамс билдирди.
Эронда 2010 йилдан буён 5 нафар атомчи-олимлар суиқасдлар қурбони бўлди
Бир қатор нашрларга кўра, ҳужумлар ортида Исроил турибди. Ўтган ўн йил давомида Эрон Ислом Республикасининг атом дастурига алоқадор таниқли олимлар ҳаётига суиқасд қилишга беш марта уриниш амалга оширилди. Эрон атом дастурининг машҳур арбобларидан бири, физик Муҳсин Фахризоде ўткан куни Теҳрон вилоятининг Абсерд туманида содир этилган қуролли ҳужумда ҳалок бўлиб, суиқасд уринишлари мавзусини яна янгилади.
Исроил эронлик атомчи-олимга килинган суиқасдга алоқадорликда айбланмоқда
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, Тель-Авив Эрон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот ва инновация ташкилоти раҳбари Муҳсин Фахризода ҳалок бўлган террорчилик ҳужумига алоқадор. Вазир ўзининг Twitter-аккаунтида Тел-Авивнинг олим ўлимига алоқадорлигига «жиддий далиллар» мавжудлигини маълум килди.
Олимнинг ўлдирилганидан сўнг Эрон АҚШ ва Исроилни авантюралардан огоҳлантирди
Эрон АҚШ ва Исроилни ҳар қандай авантюрадан огоҳлантиради, ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур қадамлар қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, дейилади Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг Теҳрон яқинида атомчи-физигига суиқасддан сўнг йўллаган мактубда.
Россия-Туркия-Эрон: Дунёни тубдан ўзгартиришга муваффақ бўлган геосиёсий учлик
"Европа COVID-19ни енгишга уринаётган бир пайтда Эрон, Туркия ва Россия Евросиёни америка ҳукмронлигидан олиб чиқиш мақсадида ўз пиёдаларини илгари сурмоқда", - деб ёзади криминолог, Париж-Сорбонна университети география ва геосиёсат профессори Ксавье Рофер Atlantico.fr саҳифасида.
The Times of Israel (Исроил): Эрон атом дастурининг тахмин қилинган раҳбари Теҳрон яқинида ўлдирилди
Теҳрон яқинида қилинган ҳужум оқибатида «Эрон бомбасининг отаси» Муҳсин Фахризода ўлдирилди. Эрон қотилларни ўз қилмишидан пушаймон бўлишга мажбур қилишини ваъда қилди. Қотиллик учун жавобгарликни ҳали ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ, лекин Эрон ОАВ Нетаняхунинг Фахризодага аввалги қизиқишларини эслатиб ўтди, деб ёзади The Times of Israel.
Эронда коронавирус: бир суткада 480 дан ортиқ киши вафот этди
Эронда COVID-19 қурбонлари сони 42 мингдан ошди. Эронда бир суткада COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 482 тага – 42461 кишигача ўсди. ЭИР соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Ларининг хабар қилишича, мамлакатда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлари сони бир суткада 13352 кишиша, ёки 788473 кишигача ўсди.
Теҳронда Байденни Эрон иқтисодиётига етказилган зарарни қоплашга чақиришди
Фақат шу йўл билан Вашингтон Теҳрон билан самарали ҳамкорликни йўлга қўя олади, деди Эрон парламенти спикери. Джо Байден ҳукумати Дональд Трамп маъмуриятининг босими туфайли Эронга етказилган зарарни қоплаши керак.