close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Эрон
08.10.2020 14:45

Бит суткада Эрон Ислом Республикасида коронавирус туфайли вафот этганлар сони  239 тани ташкил қилди. Эронда охирги суткада янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) туфайли вафот этганлар сони 239 кишига ошди ва 27658 кишига етди.

04.10.2020 20:37

Эрон пойтахтида мактаблар, кутубхоналар ва давлат идоралари ёпилади. Бу пандемияни тўхтатиш чора-тадбирларининг бир қисми сифатида амалга оширилади. Маҳаллий ҳокимият Теҳронда муассасалар ёпилганини эълон қилди. Улар чекловлар амал қиладиган объектлар рўйхатини ўз ичига олган ёпиш режасини эълон қилган.

23.09.2020 20:57

Эроннинг Теҳрон провинцияси ҳудудижа COVID-19нинг учинчи тўлқини бошланди, деб хабар берди 20 сентябрь куни ушбу провинциянинг коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича штаб бошлиғи Алиреза Зали. "Сўнгги кунлар статистикаси шуни кўрсатадики, Теҳронда коронавирус учинчи тўлқини бошланди», — дея унинг сўзларидан иқтибос кетиради ANSA.

14.09.2020 02:41

Эрон жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) коронавирус пандемиясига қарши курашга тўсқинлик қилувчи Эронга қарши санкциялар борасида АҚШга босим ўтказишга чақирди. IRNA ахборот агентлигига кўра, бу ҳақда Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саид Намекининг ЖССТ директори Тедрос Аданом Гебреисусга йўллаган мактубида айтилади.

13.09.2020 05:44

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) унга нисбатан чиқарилган ҳукм шанба куни ижро этилган эронлик курашчи Нафид Афкари қатл этилгани ҳақида хабардан қайғуга тушди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Теҳронни спорт оламида эътибордан четда қолдиришни талаб қилмоқда, хабар қилади NEWS.ru.

10.09.2020 22:52

Эронда янги турдаги коронавирус инфекциясидан (COVID-19) бир суткада ўлганлар сони 110 кишини ташкил қилди. Мамлакатда ушбу касалликдан ўлим ҳолатлари умумий сони 22154 кишига етди. Бу ҳақида давлат телеканали эфирида Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Лари маълум қилди.

07.08.2020 09:35

Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш учун АҚШ ташаббусига қарши чиқмоқда, деб айтди Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбин. Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Майк Помпео АҚШ Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси лойиҳасини тайёрлаганини, ҳужжат келаси ҳафта кўриб чиқилишини айтган эди.

06.08.2020 10:58

COVID-19 туфайли бугунги келиб Эронда 140 дан ортиқ соғлиқни сақлаш тизими ходими вафот этди. Шу кунгача Эронда 6 мингдан ортиқ тиббиёт ходими янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) юқтириб олган. Бу ҳақида ISNA ахборот агентлиги ЭИР Тиббиёт кенгаши раҳбарининг муовини Али Феттахига таяниб маълум қилди.

21.07.2020 17:50

Эрон Ислом Республикаси мамлакат фуқароларини огоҳликни сақлашга чақирди. Эроннинг 35 миллионгача аҳолиси янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олиш хавфи остида. Бу ҳақида Эрон Ислом Республикаси президенти Хасан Рухоний Теҳронда бўлиб ўтган коронавирусга қарши миллий кураш Кенгаши мажлисининг якунлари бўйича баёнот берди.

16.07.2020 18:26

Бир сутка ичида Эрон Ислом Республикасида янги турдаги коронавирус оқибатида 199 киши вафот этди. Эронда янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) туфайли бир суткада ўлганлар сони 199 кишига етди ва жами вафот этганлар сони 13410 кишини ташкил қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase