Ўзбекистон муфтияти хўроз уриштириш ва ит уриштиришга қарши
Ўтган жума куни Ўзбекистоннинг барча масжидларида жониворларни ҳимоя қилишга бағишланган хутбалар бўлиб ўтди. Имомлар хўроз уриштириш ва ит уриштиришга исломда салбий муносабат билдирилишига алоҳида эътибор қаратиб ўтдилар. Хутбалар матни Ўзбекистон мусулмонлар Бошқармаси томонидан Mehr va Oqibat жониворларни ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан тайёрланди ва барча масжидларга жўнатилди.
Ўзбекистон ҳарбий қудратини икки баробар кучайтирди
Ўзбекистон қуролли кучларининг ҳарбий қудрати икки баробар ўсди, жанговар самарадорлик эса 10-12%га, деб хабар беради «Фергана» нашри 28 июнь куни матбуот анжумани ўтказган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳавола қилган ҳолда.
Ўзбекистонда кўп хотинлик учун жазолашади
Биз аввалроқ Тошкентда 21 июнь куни Сенат йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилгандик. Йиғилишда Ўзбекистон раҳбари иштирок этди. Йиғилиш давомида асосий эътибор аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтиришга қаратилди. Президент яқин вақтларда бу борада иккита ҳужжат қабул қилинишини айтди. Бу ҳақда upl.uz сайти хабар қилди.
Ўзбекистон ташқи қарзи 19 млрд доллардан ошди
2019 йил 1-чораги якунлари бўйича Ўзбекистон умумий ташқи қарзлари ҳажми 19,1 млрд долларни ташкил қилди ва 10,3% га ўсди. 2019 йил 1-чораги якунлари бўйича Ўзбекистон умумий ташқи қарзлари ҳажми 19,1 млрд долларни ташкил қилди. Марказий банк ҳисоботидан келиб чиқадики, биринчи чорак якунлари бўйича қарздорлик 10,3% ёки 1,8 млрд долларга ўсди.
Помпео Ўзбекистон эркинлашганини маълум қилди
Помпеонинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ҳукуматининг олдида ҳали кўплаб ишлар турибди, лекин 30 йил ичида биринчи марта у қаттиқ хавотир уйғотадиган мамлакат ҳисобланмаяпти. АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг баёнот беришича, Ўзбекистон диний эркинликлар билан боғлиқ вазиятни анча юмшатди, хабар беради РИА Новости.
Ўзбекистонда Исроил фотокўргазмаси Трамп туфайли тақиқланди
Ўзбекистонда исроиллик рассомнинг «Қуддус нафақат шаҳар» номи остидаги кўргазма … Доналд Трамп туфайли бўлиб ўтмайди, хабар беради муаллиф Дмитрий Брикман newsru. co. il сайтига. Дмитрий Брикман ҳикоя қилиб берганидек: «Менга Трамп туфайли кўргазма билан боғлиқ муаммолар борлиги айтилди: маълум бўлишича, АҚШ етакчиси мамлакат элчихонасининг Тел-Авивдан Қуддусга кўчирилиши ҳақида эълон қилганлиги сабабли бу ердаги ҳукумат Ислом дунёси билан муаммолардан хавотирланиб, пойтахтда бу номда кўргазма ўтказишни истамади».
Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди
5 июнь куни Ўзбекистон масжидларида ҳайит намозлари ўқилди. Тошкент шаҳрида ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжидлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлар ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.
Ўзбекистон Исломдан узоқ экан
Мамлакатларнинг исломий мезонларга мос яшашини кўрсатувчи “Исломийлик индекси”нинг сўнгги рейтингининг юқори поғоналарида битта ҳам мусулмон мамлакати йўқ. "Фахрли элликталик"да мусулмон давлатларидан БАА (45-ўрин), Албания (46), Малайзия (47), Қатар (48) ўрин олган. Ўзбекистон 119-ўринда жойлашган.
Ўзбекистон яна диний эркинликлар аҳволи «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатига тушиши мумкин
Ўзбекистон яна диний эркинликлар ҳолати "алоҳида хавотирга молик давлатлар" рўйхатига киритилиши мумкин. 29 апрелда эълон қилинган Дунёда диний эркинликларнинг аҳволини кузатувчи АҚШ комиссиясининг (USCIRF) 2019 йилги ҳисоботида Ўзбекистонга нисбатан шундай чорани кўриш тавсия қилинган.
Сергели аҳолисини ранжитган муаммолар илдизи қаерда!?
Ҳозирда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳар биримизни қувонтиради. Ушбу йўналишдаги ишлар айниқса, ёш оилалар, эскирган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва бошқа аҳоли тоифалари вакилларига арзон уй-жойлар ажратилишида ўз аксини топмоқда.