close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Ўзбекистон
06.11.2019 11:43

2020 йил Ўзбекистоннинг Хитой олдидаги қарзлари $3,006 млрд.га етади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет лойиҳаси»да шундай башоратни тақдим этди. 2015 йил январдан 2019 йил январгача Хитой олдидаги давлат қарзлари йилига $200-300 млн қўшилиб, аста-секинлик билан $1,055 млрд дан $1,964 млрд.гача ўсди. 2020 йил бошига келиб, 12 ой ичида ўсиш $1,042 млрд ёки 53%ни ташкил қилди.

25.10.2019 12:02

Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар кучга киради. Қуйида уларнинг рўйхати келтирилган:

03.10.2019 12:54

Ўзбекистон аввалбошдан иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланмаган ва бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлай олмаган. Бу ҳақида Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев гапириб берди, - деб ёзади Uzbek Review таҳлилий нашри.

01.10.2019 13:43

Россия Федерал Йиғилиш Федерацияси Кенгаши раҳбари Валентина Матвиенко Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида UPL мухбири хабар қилди. Матвиенконинг ташрифи жорий йилнинг 1-3 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ташриф доирасида Матвиенко Олий Мажлис Сенати раҳбари Танзила Норбоева билан учрашади.

29.09.2019 10:18

Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида иштирок этди. Йиғилиш давомида Абдулазиз Комилов Марказий Осиёдаги хавфсизлик ҳақида гапирди. Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Марказий Осиё ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли салоҳият ва воситаларга эга. Бундан ташқари, Комилов охирги йилларда минтақада кўплаб муаммолар ҳал этилганлигини айтди.

26.09.2019 02:23

Worldometers статистика гуруҳининг тадқиқотларига кўра, аҳолиси 32,9 млн кишидан ортиқ бўлган Ўзбекистонда аҳолининг атиги 4,8%ини 65 ёшдан катталар ташкил қилади. Ҳозирги кунда, Worldometers статистика гуруҳининг тадқиқот маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг аниқ сони 32 млн 981 716 кишига тенг. Сўнгги йилда аҳоли ўсиши 1,56%ни ташкил қилади.

25.09.2019 22:04

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар кучга киради. Қуйида уларнинг рўйхати келтириб ўтилади:

19.09.2019 16:10

2020 йил Ўзбекистонда U-19 футбол бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақида мамлакат футбол Ассоциацияси хабар берди. Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпурда бўлиб ўтган мажлисида шундай қарор қабул қилинди. Чемпионат келаси йил 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

09.09.2019 14:24

Самарқанднинг бирданига ўнта мактаби мамлакатдаги энг ёмон мактаблар қаторидан ўрин олди. Бу ҳақида аввалроқ тузилган мактаблар рейтнгги далолат беради. Самарқанддаги вазиятни тузатиш учун Халқ таълими вазири ва Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов ташриф буюрди. Амалдорлар мактабларда бўлиб, кўрсаткичлар ёмонлигига сабаб бўлган муаммоларни ўргандилар.

06.09.2019 17:31

Ўзбекистон Молия вазирлиги интернетда хизматлар тақдим этувчи технологик компанияларга солиқ жорий қилишни таклиф этди. Бундай меъёр Молия вазирлиги томонидан тайёрланган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида эълон қилинган Солиқ кодекси лойиҳасига киритилган, деб хабар қилади «Фергана».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase