Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар кескин кўпайди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 32 нафарга ортиб, 342 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдам кўрсатади
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Қирғизистон Республикасида COVID-19 тарқалишига қарши курашда Қирғизистон Республикаси ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдам тамойилларига асосланган ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик доирасида, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида Қирғизистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш – 1000 тонна ун, 7000 комплект тиббиёт ҳимоя костюмлари, 200 дона бир марталик N95 респираторлари, 20 000 та қўлқоп, 500 та ҳимоя кўзойнаги, 200 та тиббий пирометр ва 2000 та тест-тизим ва мос келувчи реагентлар тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди.
Комил Алламжонов Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясини пасайтириш шартларини айтиб ўтди
Алламжоновнинг фикрига кўра, шаҳарларни вируслардан тўлиқ тозалаш учун 1 ой керак бўлади. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов вируснинг тарқалиш занжирини тўхтатиш учун фуқароларга уйида қолишни, шунингдек, турли йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак, деб берди. Бу ҳақида у ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Ўзбекистон қамоқхоналарига ташрифлар тўхтатилди
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун Ўзбекистондаги барча қамоқхоналарга карантин қўйилди. Ташрифлар тўхтатилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги. 25 март куни Тошкентда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон кассалари ва пул омборхоналарида дезинфекция ўтказилмоқда – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд тўловларни чеклашни тавсия қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, тўловларни амалга оширишда нақд пулдан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келадиган каналлардан бири бўлиши мумкин. Қоғоздаги вируснинг умр кўриш давомийлиги 3-4 кунни ташкил қилиши мумкинлиги айтилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати.
23 мартдан тўй ўтказиш тақиқланди. Умумий овқатланиш жойлари ҳам ёпилмоқда
Ўзбекистонда 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Бош вазир матбуот хизматидаги манба Kun.uz’га хабар беришича, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлисида шундай қарор қабул қилинган.
Бугун яқин инсонларга силаи раҳим қилиш — уларнинг олдига бормаслик
Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби: «Аллоҳ берган энг катта неъматлардан бири — саломатликдир. Биз унинг қадрига етишимиз керак. Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзини эҳтиёт қилиши ва бошқаларни ҳам асраши керак.
Президент: «Раҳбарлар бефарқ бўлмаса, вазиятдан чиқиб кетамиз»
19 март куни президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуши ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. «Битта нарсани билишларинг керак: менга таъсир қилмайди, менга тегишли эмас экан, деган раҳбар, фуқаро, тадбиркор, ва умуман оқсоқолларимиз, ёшларимиз хато қилади. Бу нарса ҳаммамизга боғлиқ. Ҳаммага таъсир қилади.
Ўзбекистоннинг Хива шаҳри 2020 йилда туркий халқлар дунёсининг пойтахти деб эълон қилинди
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳри Хива 2020 йилда туркий халқлар дунёсининг маданият пойтахти деб эълон қилинди. Мос келувчи қарор Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бўлиб ўтган туркий халқлар доимий Кенгашинин 37-масжлисида қабул қилинди. Мажлисда сўзга чиққан Еирғизистон мданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Джаманкулов қарор бир овоздан қабул қилинганлигини таъкидлади.
Суд иккита хотини бор бухоролик 53 яшар фуқарога ҳукм эълон қилди
Шу кунларда суд Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, кўп хотинлиликда айбланган шахсга ҳукм эълон қилди. Daryo нашрининг хабар беришича, эркак узоқ вақтдан буён оиласи билан яшаган, икки нафар қизи бўлган. Расмий никоҳда эканлигига қарамай, 2016 йил у Самарқанда яшайдиган бошқа бир аёлга никоҳдан ўтиш йўли билан уйланишга қарор қилади.