Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш: 2020 йилда 526 ҳолат қайд этилган
Сенатор Нариман Умаров Ўзбекистондаги жиноятлар статистикасини жамоатчиликка тақдим этди.
Шавкат Мирзиёев номига Рамазон ойи муносабати билан қутловлар келмоқда
Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилади
Кеча, 17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.
Ўзбек-қирғиз чегараси 100 фоиз ҳал бўлди (Кимга нима ўтди?)
Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегара масаласи 100% ҳал бўлди. Бу ҳақда 26 мартда Озодлик радиоси қирғиз хизмати (Азаттиқ радиоси) саволига жавобан Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев маълум қилди.
Ўзбекистонда «Низомий Ганжавий йили»нинг расмий очилиши бўлиб ўтди
Озарбайжон Республикаси Президент Илҳом Алиев томонидан 2021 йилнинг «Низомий Ганжавий йили» деб эълон қилиниши муносабати билан Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази буюк шоирга бағишланган қатор чора-тадбирлар ва лойиҳаларни амалга ошириш ниятида.
Ўзбекистонда «ал-Бухорий» халқаро сунъий йўлдош каналини ишга тушириш таклиф қилинди
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов «ал-Бухорий» халқаро сунъий йўлдошли телеканалини очиб, мусулмон аҳолиси улуши юқори бўлган мамлакатлар тилларида Ўзбекистонда зиёрат туризми салоҳиятини кўрсатиш орқали тарғибот кампаниясини кучайтиришни таклиф этди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга ислоҳотлар учун 500 млн доллар ажратишни маъқуллади
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси (РСҚО) доирасида Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида молиялаштириш тақдим этилишини маъқуллади. Ундан мақсад – келгусида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни шаффоф ва инклюзив шаклда амалга оширишга кўмаклашишдир, дея хабар қилади банк матбуот хизмати.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой пасайиб бормоқда
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,8 млрд долларга етди ва кетма-кет тўртинчи ой давомида пасайишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда gazeta.uz. Ўзбекистон ялпи олтин-валюта захираларининг ҳажми 1 декабрь ҳолатига кўра 32,8 млрд. долларни ташкил этди, бу кўрсаткич пасайиши ўтган ойга нисбатан 463 млн. долларни ташкил этди, деб хабар беради Марказий Банк.
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари Озарбайжон Президентини Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар якунлангани билан самимий табриклаб, биродар мамлакатнинг дўст халқига тинчлик ва равнақ тилади. Томонлар Жанубий Кавказнинг бутун ҳудудида хавфсизлик ва барқарорлик таъминланишига умид билдирдилар.
Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони 43,5 мингдан ошди
Ўзбекистонда ОИВ ташхиси қўйилган 43581 киши бор. Йил давомида бу кўрсаткич 1,483 га ошди, бу эса ўтган йилга нисбатан анча кам. 1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистонда ОИВ билан яшовчи 43581 киши рўйхатга олинган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати республика ОИТСга қарши кураш маркази директори Қахрамон Йўлдошевга таяниб хабар берди.