Ўзбекистон мактаблари ва университетларида инглиз тилини ўрганиш тарғиб қилинмоқда
Инглиз тилини билиш Россиянинг ташвиқот манбаларидан халос бўлишга имкон беради, дейди ўқитувчи ва талабалар.
«Ўзбекистонда 56 фоиз ўқитувчилар салоҳияти талаб даражасида эмас» — халқ таълими вазири
Ўзбекистондаги мактабларда фаолият юритувчи 504 минг ўқитувчининг 280 минг нафардан ортиғи, яъни 56 фоизининг салоҳияти талаб даражасида эмас. Бу ҳақда халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram’даги каналига ёзиб қолдирди.
Ўзбекистонда унутилган масжид қайта тикланади
Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги "Баҳодир Ялангтушбий" жоме масжидининг аҳволи оғирлиги ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, уни қайта тиклашга қарор қилинди, деб хабар берди Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати.
Лавров Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида террорчилар ва экстремистлар гуруҳлари кўпайиб бораётгани ҳақида маълум қилди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Хитойда бўлиб ўтган Афғонистоннинг қўшни давлатлари учрашувида сўзга чиқиб, Афғонистонда халқаро террорчи ташкилотлар фаолияти, айниқса, афғон-тожик ва афғон-ўзбек чегараларида «Жамоат Ансоруллоҳ» ва Ўзбекистон ислом ҳаракати жангарилари тўпланаётгани Россия Федерациясида хавотир уйғотишини билдирди, деб хабар қилади Podrobno.uz мухбири.
Ўзбекистонлик мигрантлар Украинадаги Россия кучлари сафига қўшилмаслик ҳақида огоҳлантирилмоқда
Мамлакат қонунчилигига кўра, Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатлар қуролли кучларида хизмат қилиш, шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ ёки ёлланма жангари сифатида ишлаш тақиқланади.
Ўзбекистон банки Россиядан пул ўтказмаларини тўхтатди
Тўрт ой аввал Марказий банкдан лицензия олган Ўзбекистон рақамли банки «Апельсин» Россия Федерациясидан пул ўтказмаларини амалга оширишдан вақтинча бош тортди. Мижозлар банкнинг мобил иловасида шундай хабарни ўқишлари мумкин.
Ташкилот ҳозирча бу қарор сабабини айтмаган.
Ўзбекистон Харьковдан фуқароларни эвакуация қилаётган микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилган
Ўзбекистон элчихонасига тегишли бўлган микроавтобус Ўзбекистон фуқароларини Харьковдан эвакуация қилаётган пайтда шрапнел (думалоқ ўқлар билан тўлдирилган артиллерия снаряди) парчаси келиб урилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов «Дарё» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Ўзбекистон Украинада ўз фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади
Ўзбекистон фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш Польша орқали амалга оширилади. Эвакуация қилинганлар рўйхатини тузишда аёллар, болалар, талабалар ва қарияларга устунлик берилади.
Ўзбекистон ўз фуқаролари ҳибсга олингани сабабли Қозоғистонга нота юборди
Ўзбекистоннинг Нур-Султондаги элчихонаси январ ойидаги тартибсизликлардан кейин Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олиниши муносабати билан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди.
Толибон чегараларини мустаҳкамлаш учун Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарага 10000 кишилик қўшин юбормоқчи-ОАВ
Толибон ҳаракати қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитрат Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга 10000 нафар қуролланган жангари жўнатилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Interfax.