Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Фақиҳлар орасида ихтилоф бўлиши табиий иш экани юзасидан уларнинг орасида чиқадиган хилофлар одоб билан йўлга қўйилиши зарур бўлади. Ихтилоф одобига риоя қилиш юксак одоблардан бўлиб, унинг қадрини қадри юксак кишиларгина тушуниб етадилар. Шу боис қадимги уламоларимиз бу масалада ҳам илмий изланиш олиб борганлар ва керакли китобларни ёзганлар. Уларда асосан ихтилоф одоби қоидаларини баён қилганлар. Мисол учун, қуйидаги қоидаларни зикр ва шарҳ қилганлар:
Мусулмон озчиликлар икки қисмга бўлинади:
Бу масала ҳам кўплаб тортишувларга сабаб бўлгани ҳаммамизга маълум. Авваллари ҳамма Ҳанафий мазҳабига амал қилар ва ҳеч ким намозни бошлаш пайтидаги такбири таҳримадан бошқа пайтда икки қўлини кўтармас эди. Ҳамма номозхонлар тинчгина, қўлдан келганича ўз намозларини адо этиб юрар эдилар.
Биз жамоатни ҳақ ва тўғри деб, тафриқани тойилиш ва азоб, деб биламиз.
Ушбу сарлавҳа қилиб олинган масала ўзаро ихтилофларнинг энг машҳурларидан бири десак, муболаға қилмаган бўламиз. Албатта, бизда бу масала айни шу тарзда ўртага қўйилгани йўқ. Балки намозда «омийн»ни овоз чиқариб айтиладими ёки йўқми, тариқасида қўйилди.
Бировни кофир дейишлик осон иш эмас. Чунки, бу ишнинг орқасидан келиб чиқадиган ҳукмлар ҳам ўта хатарлидир.
Ҳозирги замон инсон ҳуқуқлари васиқа ва ҳужжатларида ҳар бир инсоннинг таълим олиш ҳақига алоҳида эътибор берилган. Ўша ҳужжатларнинг кўпларида бошланғич ва асосий таълим бепул бўлиши зарурлиги, шу билан бирга бошланғич таълим мажбурий бўлиши кўрсатилган. Олий таълимнинг йўллари осонлаштирилиши лозимлиги ва иқтидорга қараб ҳаммага бир хил шароит яратилиши кераклиги уқтирилган.
Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар. Аҳли фиқҳ ва назардирлар. Фақат гўзал зикр ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ила эсласа йўлдан озган бўлибдир.
Ақийда бўйича Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг йирик намояндалари бўлган фиқҳий мазҳаблар имомларининг ҳар бири ўзларига хос фиқҳий ижтиҳод қилганлари ва қуйида зикр қилинадиган бошқа сабабларга кўра фиқҳий мазҳабларда хилма-хиллик юзага келган. Буни баъзи кишилар «дийнга зарар келтирувчи шахсий хилофлар» деб ўйлайдилар ва ўзларича танқид қиладилар, қоралайдилар.
Илмдаги турғунлик, тафаккурдаги хорғинлик Туркиянинг илмий-диний соҳалари билангина чекланиб қолмай, балки бутун Ислом дунёсида, унинг шарқидан ғарбигача тарқалган, илмий соҳада қурғоқчиликка ва бироз фикрий фалажликка мубтало бўлган эди.
Европалик мустамлакачилар дунёни бўлиб олиш сиёсати жараёнида мусулмон оламини ҳам тақсимлаб олишди. Мустамлакачилар жуда усталик билан иш тутар эдилар. Аввал Колумб, Васко да Гама, Магеллан каби «кашфиётчи»ларни юборишар ва улардан керакли маълумотларни олишарди. Кейин насроний миссионерларни юбориб, улардан ҳам керакли қўшимча маълумотларни тўплашарди. Сўнг шарқшунослар ишга тушар эдилар. Барча зарур тайёргарликлар кўриб бўлинганидан кейингина қўшинлар ҳаракат бошларди.
Одатдагидек, муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи бобнинг аввалида Қуръони карим оятларидан келтирадилар.