Швеция демократлар котиби Ричард Йомсхоф (расмда) чоршанба куни хатна қилдириш бўйича қонун лойиҳасини унинг партияси 18 фоиз ўринлар билан учинчи ўринни эгаллаб турган швед парламенти Риксдагга тақдим этди.
«Тиббий бўлмаган усуллар билан хатна қилдиришни тақиқлаш» деб номланган ва у бўйича овоз бериш ҳали режалаштирилмаган матнда айтилишича: «Риксдаг кўрсатилган таклифда болаларни тиббий бўлмаган усуллар билан хатна қилдиришни тақиқлаш лозим деб ҳисоблайди ва бу ҳақида ҳукуматга маълум қилади».
Йомсхоф бу матнда таъкидлашича, ўғил болаларни хатна қилдириш амалиёти «бола индивидуаллигининг мунтазам суиистеъмол қилиниши, шунингдек, боланинг бутунлиги ва ўз тақирини ўзи белгилаши бузилиши ҳисобланади».
Матнда, шунингдек, Швециянинг бир нечта тиббиёт агентликлари ва уюшмалари гарчи бу қонун билан тақиқланган бўлмасада, худи шу асосларда болаларни тиббий бўлмаган усуллар билан хатна қилдиришга қарши чиқмоқда. Айтиб ўтилган муассасалар орасида Швеция ҳамширалар иши бўйича Кенгаш ва Швеция болалар ассоциациясини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.
«Швеция болалар ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиш йўлаларини излаб топиш ўрнига халқаро майдонда қолоқ мамлакат бўлиб кўриниши жуда ачинарли бўларди», - қўшимча қилади Йомсхоф.
Айтиш жоизки, 18 ёшгача бўлган болаларни тиббий бўлмаган усуллар билан хатна қилдириш бутун Скандинавияда баҳс-мунозаралар предмети ҳисобланади. Барча скандинав давлатлари - Финляндия, Исландия, Дания, Швеция ва Норвегиянинг болалар ишлари бўйича омбудсменлари 2013 йил хатна қилдиришни тақиқлаш таклиф этилган қўшма декларация эълон қилдилар, лекин бу мамлакатларнинг биронтаси уни қабул қилгани йўқ.
Музокаралар давомида хатна қилдириш уни кўпинча мусулмонлар иммиграцияси билан боғлиқ равишда тасаввур қилинадиган чет элликлар урф-одати сифатида кўриб чиқадиган ўнг сиёсатчилар ҳужумига дуч келди. Лекин бундан ташқари, уни болаларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишнинг «ибтидоий» шакли сифатида қоралайдиган сўл либераллар ва атеистлар ҳам хатна қилдиришга қарши чиқмоқда.
Швеция демократлари аксил-ислом партияси ўтган ойларда бўлиб ўтган умумий сайловларда овозлар улушини кескин ошириб, ўтган сайловлардаги 12,9 фоиз билан таққослаганда бу сафар 18 фоиз овоз тўплади.
Лекин «Швед демократлари» ёки бошқа популистик партиялардан исломга қарши бўлганлар бир муҳим жиҳатни ёддан чиқармасликлари лозим – ўғил болаларни эрта ёшда хатна қилдириш нафақат мусулмонларнинг, балки яҳудийларнинг ҳам удуми, бунда ушбу удум яҳудийларда янада мажбурий характерга эга ҳисобланади. Ҳаммангизга маълумки, «Европа қадриятлари учун курашувчи ушбу омма» антисемитизмдан ўлгудай қўрқади, боз устига, ўзларини Исроилнинг энг содиқ дўстлари сифатида кўрсатишга интилади. Кўп жиҳатдан мана шу сабабдан ҳам хатна қилдиришни тақиқлаш ҳозирча фақат лойиҳа бўлиб қолавермоқда.
Швед ултра-ўнглари хатна қилдиришни тақиқламоқчи
Швеция деомократлари ўнг-популистлар партияси етакчиси ўғил болаларни медикаментлар ёрдамисиз хатна қилдиришни тақиқлашга чақирадиган қонун лойиҳасини тақдим этиб, бу ҳолатни «қолоқлик» ва болаларга шафқатсиз мурожаат сифатида таърифлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Маданият
|