close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистонда бир порция паловнинг ўртача нархи қанча?

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари эълон қилинди.

Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари эълон қилинди.
Ўзбекистон ҳудудида июль ойида энг арзон палов Наманган вилоятида бўлиб, унинг нархи 20 000 сўмни (июнда 19 900 сўм) ташкил қилади. Иккинчи ўринда Сирдарёда — 23 600 сўм, Фарғона вилояти — 23 800. Ошни энг қиммати Тошкент шаҳрида бўлиб, унинг нархи 30 400 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, Бухорода - 29 000 сўм, Хоразм вилояти – 28 300 сўмга тенг.
Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойида янгиланади.
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase