close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгашида иштирок этишини кутмоқда

24-25 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

24-25 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.
Москва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этишини кутмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“24-25 май куни бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирок этишини кутяпмиз”, - дея маълум қилган Россия ТИВ РИА Новостига.
Вазирлик 21-22 май кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов амалий ташриф билан Россияда бўлишини эслатган. Саидов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар олиб боради.
Россия ТИВ иттифоқчилик ва кенг қамровли стратегик шерикчилик тамойилларига асосланган Москва ва Тошкентнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги томонлар манфаатларига мос келишини таъкидлаган.
24-25 май кунлари Москвада Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ЕОИИга аъзо мамлакатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони сезиларли даражада ошди.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ўтган йили 27 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг онлайн ўтган йиғилишида ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase