close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Замонавий инсоният кишанлари

"Аккумулятор бизга максимал эркинликни таъминлаши кўзда тутилган. Лекин аслида биз қувватлантирувчи кабелга худди киндик каби боғлиқмиз", - деб ёзади Германиянинг Süddeutsche Zeitung нашри саҳифаларида Виолетта Симон. "Замонавий одам эркин бўлишни жуда истайди. Шу сабабли у эркин (озод) бўлади: унга, масалан, чим ўриш, чангютгич билан тозалаш, пиёда юриш ёки фикрлаш юзага келтирадиган кескиликдан. У чим ўргич, робот-чангютгич, электросамокат ёки исталган ахборот топиш ва сақлаш мумкин бўлган смартфон сотиб олади", - дейди мақола муаллифи.

Бу ерда фақат битта муҳим тўсқинлик бор: замонавий одамнинг эркинлиги аккумуляторга боғлиқ, ҳисоблайди Симон. Бунда, қайд этади журналист аёл, одам аккумулятор билан ўзига хос муносабатда бўлади: масалан, яқинда янгиликларда пайдо бўлган хабарда айтилишича, бир кишининг чўнтагида электрон сигарет учун аккумулятор портлаб кетган, хонадонлардан бирида эса электросамокат аккумулятори портлаб кетган. Литий-ионли аккумуляторлар имиджига 2016 йил, Samsung компанияси аккумуляторлар ёниб кетган ҳолатлар кўп бўлганлиги сабабли смартфонларни қайтариб олишга мажбур бўлганлиги ҳам зиён етказди.
"Муаммонинг моҳияти бир-бирига қарама-қарши бўлган ихчамлик ва бир вақтнинг ўзида маҳсулдорлик истагида: аккумулятор кам жой эгаллаши ва енгил бўлиши, лекин бунда имкон қадар кўп қувват сақлаши керак. Ахир у қувватини тугатиши билан кайфиятингиз дарҳол тушиб кетади: ташқи дунё билан алоқа йўқотилади. Саросима бошланади. Басаранжом қидиришлар. Катта одам қўлида сим билан розетка қидириб юрган ҳолатдаги каби ночор кўринмайди. У шуни тушуниб етишига тўғри келадики: аккумулятор одамни озод қилмайди, унга чегараларни кўрсатиб беради", - ҳисоблайди журналист.
"Бу, афтидан, одам техникани бошқарадими ёки техника одамними деган абадий саволга жавоб беради. Инсон ўзини қўғирчоқ ўйнатувчи ҳисоблайди, лекин аслида ўзини қўғирчоқ каби тутади: оддий қувватлантирувчи симга боғланиб қолган технологизацияланган жамият худди томизгич дори мосламаси улаб қўйилган бемор каби кўринишда бўлади", - қайд этилади мақолада.
Бу мавзуни бир неча йил олдин япон рассоми Мио Ицава ўз асарида акс эттирган бўлиб, унда розеткага киндик билан улаб қўйилган iPhone тасвирланган эди.
"Замонавий одам, шубҳасизки, электр токи йўқлигини бир тақчиллик сифатида қабул қилади, аслида бу мустақил бўлиш имконият эканлигини тушуниш ўрнига", - хулоса қилади Süddeutsche Zeitung.

Манба: Süddeutsche Zeitung

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase