close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом санъати бойликлари: «Метрополитен» музейи

Араб шарқида усталарниг айтишича, ҳақиқий санъат маҳорат ва донишмандлик ўртасидаги никоҳ натижасида вужудга келади. Қуръон одамлар ва жониворларни тасвирлашга рухсат бермайди, айнан шу сабабли ислом санъати инсонга кўриш орқали қабул қилинадиган ўзининг бадиий қонунларини яратган.

Нью-Йорк «Метрополитен» музейи ислом санъатининг дунёдаги энг йирик тўплами йиғилган бўлиб, унинг коллекциясидаги экспонатлар сони 12 мингдан ортиқни ташкил қилади. Унга 1870 йил бир гуруҳ рассомлар ташаббуси билан асос солинган, дастлабки пайт ҳатто ўзининг биносига ҳам эга бўлмаган. Америкаликлар оддийгина қилиб The Меt деб атайдиган «Метрополитен» музейи коллекцияси ҳайр-эҳсон қилувчи шахслар ва меценатлар ҳисобига шаклланган.
1901 йил Джейкоб С. Роджерс исмли шахс музейга 4,5 млн доллар васият қилган, шу пайтдан бошлаб АҚШда бу муассасага ўз коллекцияларини совға қилиш, шунингдек, молиявий ёрдам кўрсатиш яхши анъанага айланди.
Музейнинг исломий коллекцияси кўплаб ўн йилликлар давомида шакллланган: ҳаммаси XX асрнинг 90-йилларида, музей директори Филипп де Монтебелло бўлган пайт бошланди. 2008 йил The Меt Томас Кемпбелл бошқаруви остига ўтди ва у ўзидан олдинги раҳбарнинг ишини якунлашга эришди.
Ҳозирги пайтда янгиланган экспозиция Туркия, Эрон, Марказий Осиё, Шимолий Африка ва Жанубий Европа санъатига бағишланган 15 зални ўз ичига олади. Экспонатлар учун жуда катта майдонлар ажратилган эканига қарамай, экспонатларнинг фақат 10%ини жойлаштириш имкони бўлди. Бироқ ходимлар вазиятдан чиқиб кетишнинг йўлини топдилар: ташқи муҳит таъсирига энг мойил бўлган экспонатларнинг бир қисми вақти-вақтии билан ротация қилинади, бу эса ташриф буюрувчиларга захирадаги санъат асарларини кўриш имконини беради.
Ислом бадиий галереясини ташкил қилишда «Метрополитен» музейи мутахассислари «бутун ислом тамаддуни – қадимги даврдан ҳозирги кунларгача» ривожланишини кўрсатишга ҳаракат қилганлар. Ташриф буюрувчи ўзини мусулмон оламининг бир қисми сифатида ҳис қилиши ва уни кўриш имкониятига эга бўлиши учун Марокашдан Нью-Йорк шаҳрига қурувчилар ва тош ўймакорлари таклиф қилиниб, улар Нью-Йорк марказида анъанавий Марокаш саройини қуришлари талаб қилинган. Бу ишни усталар ажойиб тарзда якунладилар.
«Метрополитен» музейининг ислом санъатига бағишланган залларида ташриф буюрувчи арабескалар – ислом санъати тили, нозик нақшлар, абстракция ва ҳақиқатни билишга имкон берадиган криптограммалар кўради. Улар худди чақмоқ каби аббосийлар қиличларида акс этади, Миср, Сурия ва Ироқнинг сопол идишларида акс этади, сўнгра Эроннинг ипак ва жун гиламлари бўйлаб сирпалади.
Музейга Хагон Кеворкян фонди томонидан совға сифатида тортиқ қилинган «Дамашқ хонаси» музейнинг ислом коллекцияси дурдонаси ҳисобланади. У Сурияда XVIII аср бошларида, усмонлилар империяси даврида яратилган – бу маҳаллий зодагонлар фахрий меҳмонларни қабул қиладиган меҳмонхона эди. Вестибюль ранго-ранг мармарли фаввора билан безатилган. Деворлар арабеска қопланган ўйма ёғоч панеллардан қилинган. Токчаларда китоблар ва идиш-товоқлар қўйилган, энг фахрий жойдан эса Қуръон қўлёзмаси ўрин олган.
Ислом мамлакатларидан келтирилган қўлёзма китоблар ҳам «Метрополитен» музейи коллекциясинин муҳим қисми ҳисобланади. Уларнинг орасида Қуръоннинг илк нусхалари алоҳида ўринга эга. Ҳар бир қўлёзма бу Муқаддас китоб сатрларидан илҳом олган ҳаттотнинг шоҳ асаридир.
Мусулмонлар ҳаттотлиги Қуръон кўчирувчиларда алоҳида йўналиш сифатида вужудга келган. Дастлаб Арабистон ярим оролида пайдо бўлган ҳижоз хатидан фойдаланилган, лекин вақт утиши билан янги услублар пайдо бўлиб, уларнинг олтитаси каноник хатга айланган. Қуръон кўчирувчилар учун нафақат хат услуби, балки сиёҳнинг ранги ҳам аҳамиятга эга бўлган. Ҳикоя қилишларича, ишни бошлашдан олдин ҳаттот карвон билан Маккага кетаётган туянинг бўйнига сиёҳ солинган идиш боғлаб қўйган ва фақат муқаддас шаҳардан қайтгандан кейингина Қуръонни кўчиришга кириши мумкин бўлган.
Қози Аҳмад ибн Мирмунши ал-Хуссейн ўзининг «Ҳаттотлар ва рассомлар ҳақида рисола»сида ёзганидек: «Ёзма сўзларга мистик муносабат мусулмон Шарқда Қуръонни кўчириш жараёнидан гуноҳларни авф этиш диний ақидаси билан чамбарчас боғлиқ ҳаракат яратган».
Бироқ ислом маданияти вакиллар томонидан фақат диний китобларгина ёзилмаган. Адаий асарлар фалсафа тиббиёт ва астрономи бўйича китоблар мусулмон жамиятининг маърифий ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаган.
Музей шунингдек, турли мусулмон мамлакатлардан бой қурол-яроғ коллекциясига ҳам эга. Европаликлар араб қуроллари билан биринчи марта ал-Андалуз – Испания билан алоқалар туфайли танишган. Дамашқ пўлати суриялик қуролсозлар шуҳратини Яқин Шарқ минтақасидан ташқарида ҳам ёйди. Қуролсоз-усталар сулолаларининг асосчилари номи ҳозиргача сақланиб қолган: Суюфий, Сайкалий, Сакакин, Джахар, Булад. Қиличлар, шамширлар, ханжарлар, дубулғалар ва яроғ-аслаҳалар олтин ва кумуш, қиматбаҳо тошлар қадаб безатилган. Музей коллекциясида Қуръондан оятлар ўйиб безалган қиличлар ҳам бор.
«Метрополитен» сақлаб қолган маданий мерос ислом тамаддуни ютуқлари кўламини тўлақонли баҳолашга имкон беради. Бу, биринчи навбатда, маънавий изланиш жараёнида бўлган ва маданий ўзликни англаш йўлига энди турган одамлар учун муҳимдир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase