Аллоҳнинг гўзал исмлари (70)
У халойиқни Қиёмат кунида қайта тирилтирадиган, қабрдагиларни чиқарадиган ва диллардаги сирларни ошкор қиладиган Зотдир.
У барча махлугртга яхшиликни истайдиган, уларга неъматлар эҳсон қиладиган, олқишлайдиган Зотдир.
Ал-Ҳакийм ҳикмат эгаси деганидир. Ҳикмат эса нарсаларнинг энг афзалини энг афзал илмлар воситасида билишдан иборатдир.
Бу исм кенгчилик, кучлилик, бойлик маъносидаги «сиаът» калимаси ўзагидан ясалган. Кенгчилик гоҳида жуда кўп маълумотларни қамраб олган илмга нисбатан ишлатилади, баъзида эса қайси нарсага шунча миқдорда берилишига биноан эҳсонга ва неъматлар истеъмолига нисбатан ишлатилади.
У сўровчилар истагини ўз ўрнига қўймоқ дуо қилувчилар дуосига ижобат қилмоқ ва муҳтожлар заруратига кифоя этмоқ илинжи ила юзланиладиган Зотдир. Балки неъматни сўрашдан олдин беради ва дуодан олдин марҳамат қилади. Бу эса фақат Аллоҳ таолодир! Чунки у муҳтожлар ҳожатини сўрашларидан олдин билади. Ваҳолонки, буни азалдан билган ва озиқ-овқатларни яратиш ва барча ишларга етказувчи асбобларни муяссар қилиш билан ҳожатларга кифоя қилувчи сабабларнинг тадбирини қилгандир.
Ар-Рақийб шундай зотки, Алийм билувчи ва Ҳафийз сатрловчидир. Кимки бир нарсадан бир он ғофил қолмасдан, сартлаб турса ва уни доимий мулоҳаза қилиб турса, бунда ман қилинган нарса уни билиб, сезиб турса, шу кишига рақиб дейилади. Гўёки бу сифат илм ва ҳифз маъносидадир.
У шундай зотки, жазо беришга қодир бўлган вақтда ҳам афв қилади; ваъда қилса вафо қилади; агар эҳсон қилса, бировга неъмат берса умидворлик чегарасидан ҳам зиёда қилиб беради; кимга қанча неъмат берганига аҳамият бермайди; Ўзидан бошқага ҳожат тушса (яъни банда бошқа бир бандадан тиланса) рози бўлмайди; кимки жафо, зулм кўрса, ҳитоб қилади; золимнинг зулмидан тўлиқ хабардордир; кимки Ўзига илтижо қилиб сиғинса, ташлаб қўймайди ва уни ҳар хил восита-сабаблар ва ҳимоячилардан беҳожат қилиб қуяр.
У жалол васфлари билан сифатланган Зотдир. Жалол васфлари бойлик, мулк, тақаддус (қудс, мудаддаслик), илм, қудрат ва биз ушбу китобда зикр қилиб ўтган бошқа сифатлардир. Бас, буларнинг барчасини жамловчи зот Жалили мутлақ бўлиб, унинг жалолати мазкур сифатлардан бир миқдордан олган бўлади. Демак, мутлақ жалил фақат Аллоҳ таолодир.
Бу исм кифоя қилувчи маъносидадир. Бир нарсага кифоя қилувчи Зот унинг ҳасийби бўлади.
Бу сифатнинг маъноси озиқларни яратувчи ва уларни бандаларга етказувчи демакдир. Яъни таомларни баданга, маърифатни қалбга етказади. Бу исм Раззоқ маъносида бўлса-да, (ундан кўра хосроқдир, чунки ризқ озиқни ҳам, бошқа нарсани ҳам ўз ичига олади. Озиқ-овқат дегани эса бадан ўзини тутиб туриши учун кифоя бўларли нарсадир.
У ўта сақловчидир. Бу дастлаб ҳифз — сатрташ (сўзининг) маъноси тушунилгач англанади ва у икки йўлга кўра бўлади.
У кибриё эгасидир. Кибриё эса камоли зотдан иборатдир. Камоли зот деганда камоли вужуд тушунилади. Камоли вужуд эса икки маънога кўрадир.