close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

40. Ал-Муқийт

Бу сифатнинг маъноси озиқларни яратувчи ва уларни бандаларга етказувчи демакдир. Яъни таомларни баданга, маърифатни қалбга етказади. Бу исм Раззоқ маъносида бўлса-да, (ундан кўра хосроқдир, чунки ризқ озиқни ҳам, бошқа нарсани ҳам ўз ичига олади. Озиқ-овқат дегани эса бадан ўзини тутиб туриши учун кифоя бўларли нарсадир.

Бир нарсага эгалик қилувчи деган маъно шу нарсага қодир бўлувчи деб тушунилади. Эгалик қилиш қудрат ва илм билан мукаммал бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримаси шунга далилдир:
Кимда-ким яхши шафоат ила (бировни) ҳимоя қилса, унга хам ўша (ҳимояси)дан насиба (савоб) бўлур. Кимда-ким ёмон шафоат ила (бировни) ҳимоя қилса, унга ҳам ўша (ҳимояси)дан насиба (гуноҳ) бўлур. Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир. («Нисо» сураси, 85-оят).
Яъни У қодир ва мутталиъ — огоҳ ва хабардор Зотдир.
Бу исмнинг маъноси қудрат ва илмга қайтади. Илмнинг маъноси китобнинг бошида ўтди, қудратнинг маъноси эса кейинроқ баён этилади.
Шу маънога кўра Муҳийт сифати Қодир сифатининг айни ўзи ёки Олим сифатига нисбатан комилроқ, тўлароқ бўлади. Чунки Мутҳийт сифати ушбу ҳар икки маънога далолат қилмоқда. Ана шу таъриф билан мазкур Муқийт исми тародуф (синоним) бўлишдан чиқади.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « 39. Ал-Ҳафийз 41. Ал-Ҳасийб »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase