close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

39. Ал-Ҳафийз

 

 

 

У ўта сақловчидир. Бу дастлаб ҳифз — сатрташ (сўзининг) маъноси тушунилгач англанади ва у икки йўлга кўра бўлади.

У ўта сақловчидир. Бу дастлаб ҳифз — сатрташ (сўзининг) маъноси тушунилгач англанади ва у икки йўлга кўра бўлади.
Биринчи йўл мавжудотнинг борлиғини давом эттириб туриш ва боқийлигини сафхаб туриш бўлиб, бунинг зидди йўтртиш бўлади. Аллоҳ таоло самовот, ер, фаришталар, ҳайвон ва ўсимлик каби узоқ турадигану бир оз муддат бўладиган нарсаларни сақловчи - Хофиздир.
Иккинчи йўл, бу ўзаро зид бўлган нарсаларни сақлаш бўлиб, ҳифзнинг маъносини равшанроқ очиб беради. Масалан, сув билан олов бир-бирига зид моддалар бўлиб, сув ўтни ўчиради ёки олов сувни буғга айлантириб юборади.
Иссшрик ва совуқлик, қуруқлик ва намлик ўртасидаги қарама-қаршилик ҳам шу сингаридир. Ер юзидаги барча нарсаларда ҳам мана шундай қарама-қаршилик учрайди.
Масалан, ҳайвоннинг танасида ҳарорат бўлиши шарт бўлганидек, намлик ҳам, қуруқликни босиб турадиган совутртик ҳам зарурдир. Аллоҳ таоло ушбу қарама-қаршиликларни инсон териси, ҳайвон танаси ва ўсимликларда жамлаган. Агар буларнинг ҳар бирини ўз ўрнида саьртамаганида эди, ҳаётлари ботил бўлур эди. Аллоҳ таоло бу хоссаларни адолат билан бир жойда тенг жамлайди, баъзан эса гоҳ унисини, гоҳ бунисини ғолиб қилиб сақлайди.
Аллоҳ таоло мазкур қарама-қаршиликни сақлаш учун таомлар ва дориларни яратди. Буларга сабаб бўлган ускуналарни яратди ва уларни ишлатишга йўл кўрсатадиган илму маърифатни берди. Буларнинг барчаси қарама-қарши мураккаб нарсалардан иборат бўлган ҳайвонот баданини ҳифз этиш - сақлаш, тутиб туриш учундир. Ана шулар инсонни ички ҳалокатдан сақловчи сабаблардир. Булар эса йиртқич ҳайвонлар ва мунозара этувчи душманлар каби ташқи ҳалокат сабабларига тескаридир.
Бу ташқи ҳалокатдан огох. этувчи кўз, қулоқ каби жосусларни ҳам яратиб, қўл ва мудофаа қилувчи қиличу ханжар каби қурол-аслаҳани яратди. Инсон, шу билан бирга, баъзида ожиз қолади, шу боис қочиш аъзосини ҳам яратди, яъни ҳайвонга оёқ, қушга қанот ва ҳоказо.
Шундай қилиб, Аллоҳ таолонинг ҳифзи барча мавжудотни ўраб олгандир, қудрати эса Еру осмондаги ҳар бир заррани сатўповчидир. Ерда униб чиқадиган майсанинг уруғини қобиғида асрайди, ўсиб чиқаётганида баъзи ҳайвонлардан сақлаш учун ёнида тиканни ундиради. Демак, тикан майса учун ҳайвонлардаги шох, тирноқ ва тишлар каби қуролдир.
Ҳар бир томчи сувнинг ёнида ҳам унга зид бўлган ҳаводан сақлайдиган бир сатртовчиси бўлади. Агар сув бир муддат бир идишда қолиб кетса, ҳаво унинг сифатини бузади. Бармоғингни идишдаги сувга ботириб олсанг, унда бир томчи сув илиниб қолади. Агар шу томчи ерга тушса бузилмасдан, парчаланмасдан тушади. Демак, шу томчи тезлик билан ҳавони кесишга трдир бўлади, ҳаво ундан ғолиб бўла олмайди. Бу ҳол қатра сувнинг ўзича сақланиши эмас, балки шунга вакийл қилинган бир фариштанинг ҳифзи - сақлашидир.
Хабарда ворид бўлганки, ёмғирнинг ҳар бир томчиси ердаги ўз манзилига бориб етгунича уни сафтаб турувчи бир фаришта билан тушади. Бу басират эгалари учун мушоҳада ҳаққи бўлиб, мен унга мисол келтириб ишорат қилдим. Бас, хабарга (Ҳадиси шарифга) тақлид юзасидан эмас, балки ақл ила (илму басират билан) имон келтиринг!
Аллох таолонинг осмонлару Ер ва улар ўрта сидаги нарсаларни сақлаши - ҳифз этиши шарҳидаги сўз бошқа феълларидагидек узун бўлиб, уни яхши англаш лозим. Шундагина ушбу исм маъноси билинади, ҳифзнинг луғавий маъносини билиш ёки қисқача мазмунини ўқиб олиш билан эмас!
Танбиҳ. Бандаларнинг ҳафийз сифатидан насибадор бўлганлари аъзолари ва қалбини сақлаган, динини ғазаб чангалидан, шаҳват домидан, нафс алдовларидан ва шайтон макридан ҳифз этган кишидир.
Шубҳа йўқки, инсон жар ёқасида бўлиб, фожиага элтувчи мазкур ҳалок этувчилар уни қуршаб олгандир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « 38. Ал-Кабийр 40. Ал-Муқийт »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase