close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

48. Ал-Вадуд

У барча махлугртга яхшиликни истайдиган, уларга неъматлар эҳсон қиладиган, олқишлайдиган Зотдир.

У барча махлугртга яхшиликни истайдиган, уларга неъматлар эҳсон қиладиган, олқишлайдиган Зотдир.
Ал-Вадуд сифати ар-Раҳийм исмига яқин маънодадир. Лекин раҳмат раҳм-шафқатга муҳтож ва бечорага нисбатан бўлади. Раҳимнинг ёрдами шу бечорага бўлиб, Вадуд эса бошданоқ дўстлик натижаси ўлароқ барчага инъом бераверади.
Аллоҳ таолонинг раҳмати муҳтожга яхшиликни ирода қилиши ва унинг ҳожатларига кифоя қилишидир. Ваҳолонки, Аллоҳ таоло инсонларникига ўхшаган раҳм-шафқат туйғусидан муназзаҳдир. Шунингдек, дўстлиги ҳам каромат ва неъматни ирода қилиши, эҳсону-инъом этишидир. Зеро, Аллоҳ таоло дўстлик, севиш майлидан муназзаҳ - покдир.
Лекин раҳмат ва маваддат (дўстлик-севиш) раҳм қилинувчи ва дўст тутилувчи бандага бир фойда бериши учунгина ирода этилади. Демак, бундаги фойда раҳмат ва севгининг уруғи ва руҳини сочишдир. Бу Аллоҳ таоло ҳаьрьда тасаввур этиладиган ҳолдир ва ифода этиш шарт эмас.
Танбиҳ. Аллоҳ таолонинг бандалари орасида вадуд васфи билан сифатланган киши ўз нафсига хоҳлаган нарсаларни Аллоҳнинг махлуқотига ҳам истайдиган кишидир. Бундан ҳам олийроғи эса уларни ўзидан устун қўядиган кишидир. Бунга бир улуғ зотнинг «Мен дўзах устида кўприк бўлишни истайман, токи халойиқ озор тортмасдан менинг устимдан ўтсалар» деган сўзлари мисолдир.
Бу сифат камоли яна шуки, бандани ийсор ва эҳсон қилишдан ғазаб, гина ва унга одамлардан етган азиятлар қайтармаслигидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тишлари синиб, юзлари қонга беланган ҳолда бундай яхши дуо қилганлар: «Аллоҳим, қавмимни ҳидоят эт, чунки улар ҳаьдп^атни билмаяптилар».
Ана, Пайғамбаримизга қавмларидан етган ёмонликлар уларга яхшиликни тилашларидан тўсиб қўймади. Бу хусусда Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Алига (каррамаллоҳу важҳаҳу) шундай буюрмишлар: «Даражада муқарраб фаришталардан ҳам ўтишни хоҳласанг, сендан узилиб кетган кишини зиёрат дил, сени маҳрум дилган кимсага эҳсон қил ва сенга зулм қилган кимсани афв эт!».

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « 47. Ал-Ҳакийм 49. Ал-Мажийд »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase