Ал-Ҳакийм ҳикмат эгаси деганидир. Ҳикмат эса нарсаларнинг энг афзалини энг афзал илмлар воситасида билишдан иборатдир.
Аллоҳ таоло энг улуғ зот бўлиб, ютррида таъкидланганидек, Узидан бошқа ҳеч ким бунинг моҳиятини билмас. У зот ҳақиқий ҳакиймдир. Чунки У нарсаларнинг энг улуғини энг улуғ илм ила билур. Зеро, энг улуғ илм азалий ва доимий илм бўлиб, билинадиган (ўрганиладиган) нарсада бўлувчи завол топиш, йўқолиш бу илмда тасаввур қилинмайди. Шунингдек, бу илмда махфий цолиш ёки шубха (иккиланиш) каби ҳолатлар йўл топмайди. Ушбу сифатлар билан фақат Аллоҳ таолонинг илми васф этилади.
Баъзан нозик ҳунарни чиройли бажариб, уни чуқур биладиган кишига ҳаким дейилади. Аммо уни шу илмнинг камолига етказувчи ҳам Аллох, таолодир. Демак, Аллоҳ таоло ҳавдпрш Ҳакимдир.
Танбиҳ. Барча нарсани билиб, Аллоҳ таолони танимаган киши ҳаким деб аталмайди. Чунки у борлиқнинг энг улуғи ва энг афзалини билмабди. Ваҳолонки, ҳикмат илмларнинг энг улуғидир. Илмнинг улуғлиги ўрганиладиган нарсанинг улуғлиги билан бўлади. Аллоҳ таолодан улуғ бирор нарса йўқдир. Аллоҳни таниган банда ҳакимдир, гарчи шу банда боппр расмий билимларда фикр доираси тор, нутқи саёз, баёнчилиги оз бўлса ҳам.
Огоҳ бўлингки, бандадаги ҳикматнинг Аллоҳ таолонинг ҳикматига бўлган нисбати Аллоҳ таолонинг ўз зотини билиши банданинг Уни танишга бўлган маърифатининг нисбати кабидир. Бу икки маърифат ораси қанчалик фархрш бўлса, мазкур икки ҳикмат ўртаси ҳам шунчалик фарқлидир. Лекин ҳикмат энг нафис, энг хайрли бўл ган бир маърифатдир. Кимга ҳикмат берилган бўлса, дарҳақиқат, унга жуда кўп яхшиликлар ато қилинибди. Тўғри, Аллоҳни таниган кишининг каломи бошқа кимсанинг сўзларидан бошқача бўлади. Чунки у жузъий нарсаларга жуда оз эътибор қилади, балки унинг каломи чиройли, умумий бўлади, дунё фойдалари учун эмас, балки охират манфаатлари борасида мулоҳаза қилади.
Инсонлар орасида ҳаким исмига лойиқ кишининг Аллоҳни таниши аён бўлгач, улар баъзи умумий сўзларни ҳикмат деб атадилар. Ҳикмат айтувчилар эса ҳаким дейилди.
Пайғамбарларнинг саййиди (унга Аллоҳнинг саловоти бўлсин) бу борада ушбу ҳадисларни айтганлар:
1. Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқишдир.
2. Оқил киши нафсига ҳоким бўлиб, ўлимдан кейинги ҳаёт учун амал қилади, ожиз эса нафсу ҳавосига эргашади ва яна Аллоҳдан омонлйкни умид қилади.
3. Оз ва кифоя қиларли нарса кўп ва ғофил қолдирадиган нарсадан яхшидир.
4. Кимки соғ-саломат, тинч ҳолда тонг оттирса, олдида бир кунлик озуқаси бўлса, гўёки унга дунёнинг тўрт томони берилгандир.
5. Тақводор бўлсанг инсонларнинг энг обидроғи бўласан, қаноатли бўлсанг, инсонларнинг энг шокирроғи бўласан.
6. Бало тилдан келур.
7. Кишининг ортиқча, бефойда нарсаларни тарк этиши унинг гўзал исломидандир.
8. Бахтиёр инсон ўзидан бошқани ўрнак қилиб кўрсатиб ваъз-насиҳат этган кишидир.
9. Сукут саьраш ҳикмат бўлиб, буни қиладиган одам оздир.
10. Қаноат битмас-туганмас хазинадир.
11. Сабр иймоннинг ярмидир, яқийн эса тўлиқ иймондир.
Мазкур сўзлар ва шунга ўхшаш гаплар ҳикмат деб аталади, уларнинг соҳиби эса ҳакийм деб номланади.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан