Абу Муслим
Авдеека учун жанг рус армиясининг 50 минг аскарининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда 18-феврал куни Украина Қуролли кучларининг Таврия йўналиши мудофаа кучлари матбуот маркази маълум қилди.
У халойиқни Қиёмат кунида қайта тирилтирадиган, қабрдагиларни чиқарадиган ва диллардаги сирларни ошкор қиладиган Зотдир.
Ниҳоят Абу-Дабида узоқ кутилган ҳинду услубидаги BAPS ибодатхонаси очилди. Тантанали очилиш маросими 14 феврал куни бўлиб ўтди. Бу Яқин Шарқдаги биринчи анъанавий ҳинд тош ибодатхонаси бўлиб, очилажаги 2019 йилда эълон қилинган.
Навалний Қуръонни тилга олишга маънавий ҳаққи йўқ, деди Рамзан Қодиров. У мухолифатчи муқаддас китобдан сиёсий мақсадларда фойдаланмоқчи эканини таъкидлаб, колония маъмуриятидан унга "динлараро нафрат экишга" йўл қўймасликни сўради.
"Алексей Навалний қамоқда ўлмади, у Кремлнинг шафқатсизлиги ва унинг мухолифатни ҳар қандай ҳолатда ҳам овозини ўчириш мақсади билан ўлдирди" - Навалнийнинг ўлими ҳақида жаҳон сиёсатчилари
Ямало-Ненецк автоном округидаги колонияда жазо ўтаётган Алексей Навальний вафот этди, деб хабар қилди Россия федерал жазони ўташ хизмати.
Греция парламенти бир жинсли никоҳни қонунийлаштирувчи қонунни қабул қилди ва бундай жуфтликларга фарзанд асраб олишга ҳам рухсат берди. Овоз беришда 300 нафар депутатдан 254 нафари иштирок этди. Қонунни 176 депутат қўллаб-қувватлади, 76 нафари қарши чиқди, икки нафари бетараф қолди. Греция бир жинсли никоҳни қонунийлаштирган биринчи православ давлатга айланди.
Ўтган йилнинг октабр ойида можаро авж олгандан бери Фаластиннинг ХАМАС жангарилари билан олиб борилган жангларда Исроил Мудофаа кучларининг (ИДФ) жами 571 нафар аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИДФ матбуот хизматига таяниб Times of Israel хабар берди.
Ўтмишга осилиб олиб, ҳаддан ошган, кечани деб яшайдиганлар олдида яна бошқалари ҳам борки, улар келажакка ёпишиб олишда ғулув кетадилар. Улар ўтмишга орқа ўгириб, ўз тарихларидан - инсоний тарих, уммат тарихидан тўла-тўкис юз ўгирадилар. Маданий, диний меросларни - уларни ҳақ ва ноҳақ, ҳалол ва ҳаром, фойдали ёки зарарли эканини ажратмасдан тарк этадилар.
Ибодатлар хусусида фикр юритсак, турли-туманликни кўрамиз: қалб (юрак) ибодати, тил ибодати, амалий ибодат, молиявий ибодат. Масалан, имон қалб ибодати, намоз қалб, тил, бадан ибодати, закот молиявий ибодат, рўза вужуд ибодати, ҳаж эса молиявий, амалий ибодатдир. Намознинг ўзи ҳам бир хилликдан иборат эмас, балки қиём, рукуъ, сажда, жалса каби амаллардан ташкил топган.
Ислом ҳидоятида тарбияланган, унинг покиза чашмасидан қонган мусулмон жамиятда одамларга фойда келтиришга, улардан озорни даф қилишга жуда ҳам ҳарис бўлади. Чунки у ўзининг ҳақиқат, эзгулик, фазилат асосларида тарбияланиши, шаклланиши, унинг ҳукми билан фойда келтирувчи фаол бинокорга айланади. Яхшилик қилишга фурсат топди дегунча, уни ғанимат билади. Яна у яхшилик қилиш нажотга олиб боришини билади:
“...яхшилик қилингиз, шоядки нажот топсангизлар” (Ҳаж сураси, 77-оят).
Ҳақиқий мусулмон Муслим ривоят қилган ҳадисда айтилганидек Аллоҳга, Китобига, Расулига, бутун мусулмон умматга холис бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Дин - насиҳатдир”. - Бизлар “кимга?” - деб сўрадик, У зот: “Аллоҳга, Китобига, Расулига, бутун мусулмон умматга”, - дедилар, Демак, биродарига ҳам холис бўлиши, уларни алдамаслиги табиийдир.