close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

31. Ал-Латиф

Ушбу исмга фақатгина фойдали ишларнинг силлиқ жиҳатларини, нозик нуқталарини чуқур билган зотгина ҳатрти бўлади. Кейин у шу фойдаларни ҳагрти кишиларга қўпол бўлмаган ҳолатда юмшофтик ила етказади. Демак, феълдаги юмшоқлик ва илмдаги латифлик бирлашса, лутфнинг маъноси тугал бўлади.

Ушбу исмга фақатгина фойдали ишларнинг силлиқ жиҳатларини, нозик нуқталарини чуқур билган зотгина ҳатрти бўлади. Кейин у шу фойдаларни ҳагрти кишиларга қўпол бўлмаган ҳолатда юмшофтик ила етказади. Демак, феълдаги юмшоқлик ва илмдаги латифлик бирлашса, лутфнинг маъноси тугал бўлади. Бу эса фақатгина Аллоҳ таолонинг илми ва феълидагина тасаввур қилинади. Аммо Унинг даҳрий ва махфий нарсаларни қамраб олишини батафсил айтмшнинг иложи йўқ. Чунки Унинг илмида ошкора нарсалар билан махфий ишларнинг орасида фарқ йўқ — барчаси Унга бирдек очиқ-ойдиндир. Аммо Аллоҳ таолонинг ишлардаги юмшоқлиги ва лутфи ҳам чегараланмаган, буни бир ишдаги лутфни барча феълларнинг тафсилотини ва улардаги юмшоқликнинг нозик жиҳатларини биладиган киши англайди, холос.
Мазкур масалаларни билиш мивдорига қараб Латиф исми маъносидаги маърифат кенгаяди. Бунинг шарҳи чўзилиб, ўнлаб жилд китоб бўлади, шу боис унинг баъзиларига қисқа ишора этиш мумкин, холос.
Аллоҳ таолонинг лутфига бир мисол она қорнидаги эмбрионнинг учта зулмат ичида яратиши, асраши ва туғилгунча киндик воситасида озиқлантиришидир. Сўнг чақалоқ оғиз билан тановул қилишга ўтади ва уни қоронғу тунда бўлса ҳам кўкракдан эмишга илҳом қилади. Шунингдек, тухумдан чиққан жўжа ҳам дарҳол донни чўқий бошлайди.
Бола сутдан чиқаёзганида тишлари чиқиб, таомланишга ўтади. Тишлар чайнаш учун мослаштирилиб, аслида, нутқ учун яратилган тил ҳам луқмани ютиш учун ёрдамга келади.
Банда қийинчиликсиз тановул қилаётган луқманинг муяссар бўлишида деҳқон, мироб, ўроқчи, тозаловчи, тегирмончи, хамир қорувчи, новвой ва бошқалардан иборат сон-саноқсиз кишиларнинг ёрдами — хизматини бирма-бир зикр этилганида ҳам мазкур шарҳ тўла бўлмай қолади.
Қисқаси, Аллоҳ таоло ишларнинг ҳикматини билувчи, сахийлик ила тартиб берувчи мусаввирдир. У Зот ҳар бир ишни ўз ўрнига қўйгани боис Адл ва ишларда юмшоқ нозик ҳикматларни дўйгани жиҳатидан Латифдир. Ушбу ишларнинг ҳадидатини билмаган киши мазкур исмларнинг ҳақиқатини билолмас.
Унинг лутфидан бири — бандаларига кифоя қиларлик даражадан ортиқ неъматлар бериб, тоқатдан оз ишга амр дилган. Яна оз муддатда осон амаллар билан абадий саодатга етишишни муяссар дилган, чунки бу оз муддат — (беш кунлик) умрни (жаннатдаги) абадий ҳаёт билан тақослаб бўлмайди.
Унинг лутфига яна мисол қоннинг орасидан покиза сутни чиқариши, асаларидан болни чиқариши, ипак қуртидан шойини чиқариши, садафдан дурни чиқаришидир. Булардан ҳам энг ажойиби ифлос нутфадан инсонни яратиб, Узини танишга лойиқ, омонати - Қуръони каримга ҳомил, самовот мулкини мушоҳада этувчи қилиб қўйганидир. Бу ҳам саноғига етиб бўлмайдиган рифқ - юмшоқликдир.
Танбиҳ. Бу васфдан банданинг оладиган насибаси Аллоҳ таолонинг бандаларини Аллоҳга, охират саодатига даъват этишда қўпол бўлмасдан, хусумат қилмасдан, мутаассибликни қўйиб, юмшотртик дилиш - Латиф бўлмоддир. Бундаги лутфнинг энг гўзал кўриниши солиҳ амаллар ва рози бўлинадиган хулқ билан ҳақиқатни қабул қилишга чорлашдир. Чунки бу амал дабдабали сўзлардан кўра латифроқ ва қалбга ўрнашувчироқдир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « 30. Ал-Адл 32. Ал-Хабийр »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase