close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

30. Ал-Адл

Унинг маноси Одил - адолат қилувчи бўлиб, ундан зулм, ноҳақлик ва жабрга қарама-қарши турувчи адл ишлари (феъллари) содир бўлади.

Унинг маноси Одил - адолат қилувчи бўлиб, ундан зулм, ноҳақлик ва жабрга қарама-қарши турувчи адл ишлари (феъллари) содир бўлади.
Адолатни билмаган киши одилни ҳеч таниёлмайди ва тадбирни билмаган киши адлни билмайди. Демак, кимки мазкур сифатни фаҳмламоқчи бўлса, Аллоҳ таолонинг осмонлару Ердаги санъатига доир илмдан хабардор бўлмоғи лозим. Токи Раҳмоннинг яратган нарсаларида тафовут кўрмайди ва қайта назар қилиб футурни кўрмайди. Сўнгра яна бир бор қайта қарайди ва унга басари хор, толиққан ҳолда қайтади.
Унинг кўзларини ҳазрати Парвардигорнинг жамолин акси қамаштиради ва улардаги адолат ва интизом уни қайратга солади. Ана шунда Аллоҳ таоло адлининг маъносидан бирор нарса унинг фаҳмида ўрнашиб қолади. Дарҳақиқат, У жисмоний ва руҳоний, комил ва ноқис мавжудотларнинг барча қисмини яратиб, ҳар бир нарсага ўз шаклини сахийлик билан бериб, адолат билан ўз мартабасига қўйган Зотдир.
Оламдаги улкан жисмлар Ер, Сув, Ҳаво, Осмонлар, юлдузлар бўлиб, Аллоҳ таоло уларни яратиб, мартабалари бўйича жойлаштирган: Ерни энг пастда қўйди, сувни унинг устида қўйди; сув устида ҳаво, ҳаво устида осмонларни ўрнатди. Аксинча бўлганида эди, интизом бузиларди.
Юқоридаги мисолдаги тартибни кўпчилик фаҳмлаши қийин бўлса, авомлар даражасида соддароқ мисол келтирайлик. Инсон ўз танасига қарасин: тана ҳар хил аъзолардан тузилган бир маркаб — аробадир. У суяк, гўшт, теридан иборат. Аллоҳ таоло суякни асос — устун қилди, гўштни уни асраб, ўраб турувчи қилди. Аксинча бўлганида, низом бузилар эди. Аллоҳ таоло инсон учун қўл, оёқ, кўз, бурун, қулоқларни ўз карами билан яратиб, ўз адли ила ҳар бирини махсус ўринга қўйгандир. Агар кўзни орқа елкада ёки оёқда, ёки қўлда, ёхуд бош тепасида яратганида, қанчалар нуқсон юзага келиши ва офатга учраши сир эмас. Шунингдек, қўлларни елкага осиб қўйди. Агар бошга ёки белга, ё бўлмаса тиззага осганида, қанчалик халал пайдо бўлиши махфий бўлмаса керак.
Бутун танани тепадан назорат қилиб туриши учун бошга барча сезгиларни жойлаштирди. Уларни оёқда ўрнатганида эди, низоми қатъий бузилар эди. Ҳар бир аъзони шарҳласанг, сўз чўзилиб кетади.
Хуллас, билмоғинг лозимки, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани ўз муайян ўрнида яратгандир. Агар шу жойидан озгина ўнга ёки чапга, пастга ёки кяррига жилса, у ноқис, кераксиз, хунук, номутаносиб ва ёхргмсиз бўлади. Масалан, бурун юзнинг ўртасида яратилган, агар пешонада ёки чаккада бўлганида фойдасиз, бир нуҳсон бўларди.
Идрокингни кучайтириб англагилки, Қуёш ҳам осмонларнинг ўртасида — тўртинчи осмонда бекорга яратилмаган, балки ўзи ҳақли бўлган мавзеда махсус мақсадлар учун ҳақли равишда қўйилгандир.
Гоҳида Еру осмондаги ажойиботлар ҳақида тафаккуринг озлиги боис ундаги ҳикматни англашдан ожиз қолишинг мумкин. Уларга яхшилаб назар солсанг танангдаги ажойиботларни ожиз қолдирасан, ғаройиботларни кўрасан. Қандай ҳам шундай бўлмасин! Ҳолбуки, Самовот ва Ернинг яратилиши инсонларнинг халқ этилишидан улуғроқдир.
Албатта, осмонлар ва Ерни яратиш инсонларни яратишдан каттароқ (иш)дир. Лекин кўп одамлар (буни) билмайдилар («Ғофир» сураси, 57-оят).
Кошки, сен ўзингдаги ажойиботларни билиб, улар ҳақида фикр қилган бўлсайдинг, Аллоҳ таоло зикр қилган кишилардан бўлардинг:
Токи уларга унинг (Қуръоннинг) ҳақ экани аниц маълум бўлгунча, албатта, Биз уларга атрофдаги ва ўз вужудларидаги аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир, (уларга) Раббингизнинг барча нарсага гувоҳ экани кифоя эмасми?! («Фуссилат» сураси, 53-оят)
Аллоҳ таоло қуйида зикр қилган зотлардан бўлмоқ қайдаю сен қаерда:
Шу тарзда Иброҳимга осмонлар ва Ернинг мулкини (ажойиботларини) кўрсатурмиз. Чинакам ишонувчилардан бўлиши учун (шундай қилдик) («Анъом» сураси, 75-оят).
Дунё ғамига ғарқ бўлганинг ва ҳирсу ҳавога қул бўлган кимсага осмон эшиклари қайдан ҳам очилсин?!
Мазкур биргина исмни (Адл сифатини) билишга бошланғич тушунтириш йўли ана шу бўлиб, унинг шарҳи эса бир неча жилд китоб бўлади. Бошқа исмларнинг ҳам маъносини шарҳлаш шу кабидир. Чунки исмлар феъл - ишлардан олинган. Шу боисдан исмлар феълларни ва борлиқдаги нарсаларни тушунгандан кейингина англанади.
Кимки улар қатдада озми-кўпми илмга эга бўлмаса тафсир ва луғат китоблари билан чекланади. Илмнинг чеки йўқлиги боис уни батафсил билиб бўлмайди. Аммо қисқача билиш банда учун бақадри ҳол мумкин бўлади. Банда моддалар борасидаги билимига яраша исмлардан ўз насибасини олади ва бу сўз барча илмга тегишлидир.
Бу китобга ўхшаган адабиётларнинг мақсади илмларнинг калитига ва қисқача ўринларига ишора этиш, холос.
Адл сифатидан банданинг оладиган насибаси махфий эмас.
Аввало, ўз нафсининг сифатлари учун адолат қилиши лозим бўлган нарса шаҳват ва ғазабни атрт ва дин ҳукми остида асир қилмоғидир. Қачонки агргни ғазаб ва шаҳватга хизматкор қилиб қўйса, батаҳиқ зулм қилибди. Бу ўз нафсидаги адолатнинг қисқачаси бўлиб, батфсили эса шариатнинг барча қадларига риоя этиши ва ҳар бир аъзосини шариат рухсат берган ўринларга ишлатишидир. Аммо банданинг ўз аҳлу авлодига, агар бошлитртардан бўлса, қўл остидагиларига қиладиган адолати эса махфий эмас.
Кўпинча зулм — азият бериш ва адл — фойда келтириш деб гумон қилинади, ваҳолонки, ундай эмас. Агар шоҳ қурол-аслаҳа, китоблар ва ҳар хил молу дунёга тўла хазинасини очиб, молларни бойларга тарқатса, қуролларни илм ақлига берса ва китобларни аскарларга тарқатиб, уларга масжид-мадрасаларни топширса, албатта, фойдали иш қилган бўлади, лекин ҳатдгқатда зулм қилган ва адлдан бурилган бўлади. Чунки барча нарсани ўз жойига қўймади.
Агар касалларга дорилар ва қон олиш билан азоб берилса, жиноятчилар қатл этилса, адл бўлади. Чунки иш ўз ўрнига қўйилди.
Банданинг бу сифатдан оладиган диний насибаси хоҳишига мувофиқ келадими-йўқми, барча ишларида Аллоҳ таолонинг тадбири ва ҳукмига эътироз қилмасдан, Унинг одил эканлигига иймон келтирмоғидир. Чунки уларнинг барчаси адолатдир. Адл бир ишни зарурий бўлган ўринга лозим бўладиган қилиб қўйишдир.
Қилинган ишлар юз бермаганида, улардан ҳосил бўлганидан кўра каттароқ зарар пайдо бўлур эди. Масалан, касал қон олдирмаганида, трн олиш оғриғидан кўра зиёдароқ аламга дучор бўлар эди.
Демак, Аллоҳ таоло Адл — одилдир! Бунга иймон келтирмоқ инкор ва эътирозни кеткизади.
Хуллас, банда замонни сўкмасин ва қору ёмғирга ўхшаш нарсаларни фалакка нисбат бермасин ва, ҳозир одат бўлиб трлганидек, уларга эътироз қилмасин. Балки буларнинг барини бўйсундирилган сабаблар деб билсин. Зеро, улар ўз сабаблару ишларига энг чиройли тартибда, адлу лутфнинг энг аниқ тақозосига кўра йўналтирилгандир.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Аллоҳнинг гўзал исмлари
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « 29. Ал-Ҳакам 31. Ал-Латиф »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase