У яширин, ботиний хабарлардан ҳам воқиф Зотдир. У Зот мулкида бирор нарса жорий бўлса, бирор зарра ҳаракатга келса ёки тўхтаса, бирор жон изтиробда ёки хотиржам бўлса, шу онда хабардор бўлади.
Хабийр сўзи алийм маъносидадир, лекин илм ички (ботиний), махфий нарсаларга нисбат қилинганида хабар деб номланади ва унинг соҳиби хабийр деб исмланади.
Танбиҳ. Бу исмдан банданинг насибаси ўзининг олами бўлмиш қалби ва баданидаги кечин-малардан хабардор бўлмоғидир. Қалбда кечадиган ғиллу ғаш, хиёнат каби яширин ҳолатлар, ёмонликни беркитиш, яхшиликни изҳор қилиб мақтаниш, сохта ихлос ила безаниб кўриниш каби ҳусурларни фақат ўз нафсидан огоҳ, етук илм — хабар эгасигина билур ва нафсининг ислоҳи билан шуғулланур. Бундай улуғ зот ўз нафсининг макри, алдови, чалкаштиришини билади, эҳтиёт бўлади; нафсининг одатларидан қўл силтайди ва ҳушёр бўлади. Ана шундай банда хабийр деб номланишга муносибдир.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан