«Ҳиба» (сўзи араб тилида ал-Ваҳҳоб сўзининг ўзаги бўлиб) эваз олиш ҳамда бирор мақсад кўзланмаган соф бағишловдир. Агар ушбу сифатдаги бағишлов (бахшиш, ҳадя) кўпайиб кетса, уларни берувчи шахс жавод (сахий) ва ваҳҳоб (кўп ҳадя берувчи) деб номланади. Ҳақиқатда, сахийлик, бахшиш ва ҳадя Аллоҳ таолодан бошқадан ҳеч тасаввур этилмайди. Чунки У ҳар бир муҳтожнинг эҳтиёжини бирор эвазу мақсадсиз, беғараз, кечиктирмасдан дарҳол берадиган Зотдир.
Бирор киши ҳадя қилиб, бу ҳадясини олқиш, мақтов, дўстлик ёки мазамматдан қутулиш ёхуд шон-шараф, ёдда колиш каби дарҳол ёки кейинроқ ўзига етадиган бирор мақсадда тртлган бўлса, у эваз олувчидир, ваҳҳоб ҳам эмас, жавод ҳам эмас.
Ҳақиқий жавод шундай зотки, ундан фойдаланувчиларга беғараз манфаат етади, ўзига қайтадиган бирор фойдани кўзламайди. Балки бир ишни қилмасликни номардлик ҳисоблайди, қилса холис қилади.
Танбиҳ. Бандадан саховат ва ҳадянинг содир бўлиши тасаввур қилинмайди. Чунки у ўз нафсоний ғарази учун сахийлик қилади. Аммо бор мулкини, ҳатто руҳини ҳам холис (на жаннатни, на дўзахни эсламасдан) Аллоҳ таоло учун берадиганлар Ваҳҳоб ва Жавод деб аталмоққа лойиқдир.
Балки, сен Аллоҳ учун холис амал қилувчи билан бирор насиба учун ибодат қилувчилар ўртасида трндай фарқ бор деб сўрарсан.
Билгилки, насиба дегани одамлар наздида машҳур бўлган мақсадлардир. Кимда Аллоҳ таолодан бошқа мақсад қолмаса, у насибалардан холис бўлибди дейилади.
Ҳул хожасига хўжайин бўлгани учун эмас, балки ундан етадиган неъмат ёки икром учун риоят қилади. Хўжайин эса қулига қули бўлганлиги учун эмас, балки ундан етадиган хизмат учун муомала қилади.
Аммо ота боласига боласи бўлганлиги учун риоя қилади. Бола эса отасига отаси бўлганлиги учун яхши муомала қилади. Ўртада бошқа бирор мақсад бўлмайди.
Бир киши бир нарсанинг айни ўзини эмас, балки унга боғлиқ бошқа мақсадлар учун изласа гўёки ўша нарсани изламаган бўлади.
Масалан, олтин изловчи унинг айни ўзини эмас, балки унинг воситасида келадиган озиқ-овқат, кийим-кечак мақсадида излаган бўлади. Демак, олтин таомга, таом эса лаззатга восита бўлади. Лаззат эса мақсад бўлиб, у бирор нарсага восита эмас.
Жаннат учун Аллоҳ таолога ибодат қилган киши ҳам шу кабидир. Чунки Аллоҳ таоло жаннатни унинг талаби учун восита қилгандир, асосий мақсади эмас.
Аммо кимнинг Аллоҳ таолодан бошқа маҳбуби ва матлуби бўлмаса, балки унинг мақсади Аллоҳнинг дийдори ва қурби бўлса, у Аллоҳ таолога Аллоҳ таоло эканлиги учун (лиллаҳ, холис) ибодат қиляпти дейилади. Бу ибора «унинг насибаси Аллоҳ таолодир» деган маънодадир. У бундан бошқани истамайди.
Кимки Аллоҳнинг дийдоридан бўладиган хурсандчилик лаззатига маърифатига, мушоҳадасига, қурбига инонмаса, Унга муштоқ бўлолмайди. Мазкур лаззатларнинг муштоқ бўлмаган кишига мақсад бўлмоғи ҳам асло тасаввур қилинмайди. Шунинг учун бундай банда ўз ибодатида ёмон мардикор каби бўлади — фақат ҳақ учун ишлайди.
Аксар халойиқ мазкур лаззатларни тотмайдилар ва билмайдилар, Аллоҳ таолонинг дийдорига бофпп лаззатини тушунмайдилар. Буни тилларида шдэор қилсалар-да, ичлари шаҳло кўзли ҳурларни кўришга мойил эрур ва шуни тасдиқ этур.
Ана шулардан англашиладики, Аллоҳ таолони ва унинг қурбатини насиба деб аташ мумкин бўлса, насибалардан кечиш маҳолдир. Жумҳур уламолар таъриф берганидек, насиба банданинг ҳақида йўқ бўлганидан кўра ҳосил бўлмоғи авло бўлган неъмат ҳисобланса, мана шу насиба деб аталади.
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан