У душманларидан зўравонликнинг юзага чифнпини синдирадиган Зот бўлиб, уларга ўлдириш ва хорлаш билан қаҳр қилади. Балки У шундай Зотки, унинг қаҳри ва қудрати остида бўйсунмаган, тутимида ожиз бўлмаган бирор мавжудот йўк.
Танбиҳ. Бандалардан Қаҳҳор сифатига лойиқ киши душманларига қаҳр қилган кишидир. Ваҳолонки, инсоннинг душманлари ичида энг ёмони икки ёнбоши орасидаги нафсидир. Бу нафс инсонни алдаб юрган шайтондан кўра душман-рохўдир. Инсон қачон нафсининг шаҳватларига қаҳр қилса, ҳақиқатда, шайтонга қаҳр қилган бўлади. Чунки шайтон инсонни шаҳватлари воситасида ҳалокатга ҳайдаб боради. Шайтоннинг артрнларидан бири аёллардир. Шунинг учун аёлларга бўлган шаҳватини йўқ қилган кишининг, шунингдек, шаҳватларини дин кучи ва афт ишораси остига бўсундирган инсоннинг ҳам ушбу тузоғда боғланмоғи тасаввур қилинмайди.
Киши нафсининг шаҳватларини қанчалик бўйсундирса ғолиб бўлади ва унга ҳеч кимнинг кучи етмайди. Чунки душманларининг ғояси унинг баданини ҳалок этишдир. Нафсига қаҳр қилиш эса руҳни тирилтиришдир.
Шубҳасиз, кимки ҳаётлигида шаҳватларини ўлдирса, ўлганидан кейин ҳам яшаб туради. «Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни асло ўликлар деб ҳисобламанг! Аслида, (улар) тирикдир - Парвардигорлари ҳузурида (жаннат неъматларидан) ризқланиб турурлар» («Оли Имрон» сураси, 169-оят).
Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг
"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан